«Ўзгидромет»нинг хабар беришича, 25 декабрь куни Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан илиқ ва нам ҳаво массалари кириб келишни бошланди. Аксарият вилоятларда ёмғир ёғади. Республиканинг шимолий ва жануби-шарқий ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.
Ҳаво ҳарорати декабрь ойининг охиридаги ўртача 7-10 даража илиқни ташкил этади.
«Бироқ иссиқ узоқ вақтга келмади. Эртага республика ҳудудларига жанубий циклон кириши бошланади, сўнгра Урал ҳудудларидан совуқ антитциклон кириб келади», — деб қайд этилган хабарда.
Республика бўйича ёмғир ёғади, кечга томон қорга айланиши мумкин, фақат республика шимолида ва шимолий ҳудудларнинг чеккасида ёғингарчилик кутилмайди.
Якшанба куни ёғингарчилик бўлади ва қор кўринишида давом этади. Республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда кучли қор ёғиши мумкин, қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
Дам олиш кунлари ҳарорат пасаяди ва якшанба куни 3 даража совуқ -2 даража илиқ атрофида бўлади. Кечаси ва эрталаб республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
25—26 декабрь кунлари республиканинг айрим ҳудудларида шамол 15-20 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)