• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Фото: Туркиядаги Оловуддин тепалиги ва унинг атрофидаги бир неча асрлик қадамжолар

    Аввал хабар берилганидек, Туркиянинг Коня шаҳрида 14—20 декабрь кунлари мутафаккир Жалолиддин Румий вафотининг 747 йиллиги муносабати билан «Шаби арус» маросимлари доирасида маданий тадбирлар ўтказилди. Уларда ўзбекистонлик журналистлар ҳам дунёнинг бир қанча давлатлари оммавий ахборот воситалари вакиллари қаторида иштирок этиб, ҳар бир ҳудуди Румийнинг ҳаёт йўлини эслатиб турадиган Коня шаҳрининг диққатга сазовор қадамжоларида ҳам бўлишди. Уларнинг орасида Оловуддин Кайқубод тепалиги ва масжиди, Қоратой музейи ҳамда Инжа минора мадрасаси ҳам бор.

    Оловуддин Кайқубод масжиди 

    Оловуддин Кайқубод масжиди Конядаги энг эски қадамжолардан саналади. У шаҳарнинг худди шу номдаги марказий тарихий тепалигида жойлашган. Мазкур ҳудудда салжуқий ҳукмдорларнинг қабрлари ўрин олган.

    Оловуддин масжиди.

    Оловуддин масжиди.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ҳар бир масжидда бўлгани каби бу ерга ҳам оёқ кийимлари ечилиб, зарур бўлганда тоза пайпоқ кийиб кирилади.

    Ҳар бир масжидда бўлгани каби бу ерга ҳам оёқ кийимлари ечилиб, зарур бўлганда тоза пайпоқ кийиб кирилади.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    1080 йилда Коня салжуқийлар томонидан забт этилгач кўплаб Византия ёдгорликлари секин-асталик билан масжидларга айлантира бошланган. Оловуддин масжиди қурилиши асосида византияликларнинг базилика услубини ҳам кўриш мумкин. Илк қайта қуриш ишлари 1150 йилда Масъуд I султонлиги даврида бошланган. 1155 йилда энг қиммат дарахтлардан бири эбендан тайёрланган, Анатолиядаги қадим салжуқийлар санъати намунаси саналган минбар, кошинли меҳроб ҳамда марказий қубба ҳам худди шу даврга тааллуқли. Масжидни таъмирлаш ва кенгайтириш ишлари 1219 йилда Кайковус I султонлиги даврига тўғри келди. Шимолий тарафдаги маҳобатли фасад айнан унинг ҳукмронлигида қурилган.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ўша вақтда бошланган султонларнинг мармардан қилинган мақбаралари бунёд этилиши Кайковуснинг ўлими сабаб тўхтаб қолган. Қайта қуриш ишлари унинг укаси Оловуддин Кайқубод I даврида бошланди. Унинг фармони билан масжиднинг асосий залида 1235 йилда 42 та устун ўрнатилган. Шундан бошлаб 6 асрдан зиёд вақт давомида масжид айтарли ўзгаришга учрамади. Фақатгина 1891 йилда минора қурилиб, янги мармар меҳроб қад ростлаган. Шимолий қисмдаги Рим ва Византия меъморчилиги услубида қурилган ташқи қисм мармар устунлардан иборат.

    Византия меъморчилиги услубида қурилган мармар устун.

    Византия меъморчилиги услубида қурилган мармар устун.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Масжиднинг йирик пештоқи оч ва тўқ рангдаги мармардан қилинган. Айни вақтда шарқий томондан ичкарига кириш мумкин. Масжидда дафн қилинган султонлар ичида Масъуд I, Қилич Арслон II, Қилич Арслон IV, Кайхусрав I, Оловуддин Кайқубод I, Кайхусрав ва бошқаларнинг қабртошлари бор.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Кайхусрав I даврида бугунги кунда Отсиз мақбара номи билан танилган 8 бурчакли мақбарани қуриш бошланиб, якунланмай қолган. Бунга сабаб бу ерда дафн этилган одамларнинг исмлари ҳанузгача маълум эмас.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Оловуддин тепалиги Коня марказидаги энг баланд нуқта саналади. Унинг баландлиги қуруқликда 20 метр, денгиз сатҳидан эса минг метрдан ортиқни ташкил этади. Айни жой Коняда илк одамлар келиб жойлашган ҳудуддир. Бугун Оловуддин тепалиги — тарих ва маданият қадамжоси, шаҳарнинг энг асосий қисмларидан бири. Илк ҳаёт тарзи бу ерда эрамизгача бўлган III асрда вужудга келган.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Шаҳарнинг Оловуддин тепалигидан кўриниши.

    Шаҳарнинг Оловуддин тепалигидан кўриниши.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Қоратой музейи

    Оловуддин тепалигининг пастки, шимолий қисмида, йўлнинг қарама қарши томонида Қоратой музейи ўрин олган. Аввалига у мадраса шаклида фаолият юритган. Султон Кайковус II даврида ўша вақтларнинг энг машҳур давлат арбобларидан бири, ҳарбий йўлбошчи, улуғ вазир, эндиликда қабри ушбу ҳудудда жойлашган Жалолиддин Қоратой ташаббуси билан шаҳардаги энг йирик мадраса сифатида 1251 йилда бунёд қилинган.

    Қоратой музейи.

    Қоратой музейи.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Салжуқийлар даврида мадраса энг тараққий этган таълим даргоҳларидан саналган бўлиб, математика ва астрономия фанларига катта эътибор берилган. Бу ерда Жалолиддин Румий ҳам билим берган. Мадраса ичида квадрат шаклидаги бассейн бор, унинг устида эса томда очиладиган туйнук қурилган. Кун очиқ бўлганида у очилиб, ана шу туйнукдан тушадиган қуёш нурлари сувда жилваланган. Юлдузлар акс этган осмон шаклидаги қуббада араб ёзувидаги Қуръон оятлари ҳамда пайғамбарларнинг исмлари қайд этилган.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Қоратой қабри.

    Қоратой қабри.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Коронавирус пандемияси даврида музейдаги гигиена тартиб қоидалари.

    Коронавирус пандемияси даврида музейдаги гигиена тартиб қоидалари.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    1955 йилда мадраса сопол буюмлар сақланадиган музейга айлантирилган. Кириш қисмидаги муқарнас меъморчилик услуби салжуқийларга хос меъморий намуна эканлигини намоён этади. Бу ерда бир вақтнинг ўзида араб, салжуқий ҳамда юнон меъморчилиги услублари уйғунлашиб кетганини кўриш мумкин. Музейдаги сопол буюмлар ва уларнинг қисмлари ўзига хосдир. Булар салжуқий султонларнинг ёзги қароргоҳи бўлган Қубодобод саройидан чиққан девор плиткаси, Оловуддин саройидан топилган сопол ва шиша ликопчалар ва салжуқий ҳамда усмонлилар даврига тегишли бошқа сопол буюмлар Коня ҳамда унинг атрофидаги ҳудудлардан топилган. Шунингдек, музейда бир-биридан бошқача рангли мозаикалар декорацияларини томоша қилиш мумкин.

    Инжа минора музейи (мадрасаси)

    Инжа минора мадрасаси (ингичка минора) XIII асрга оид Ислом таълимоти мактабларидан саналади. Эндиликда у ўйилган тош ва ёғоч санъати намуналари сақланувчи музей сифатида ишламоқда. Қоратой каби ушбу музей ҳам аввалига мадраса бўлган, меъморчилик услуби ҳам айнан бир хил бўлса-да, ички қурилиши ўзгача. Мадраса султон Кайковус II даврида 1264 йилда вазир Соҳиб Ота Фаҳриддин Али ташаббуси билан муҳандис Келюк бин Абдуллоҳ томонидан қурилган. Ингичка минорали мадраса XIX асргача ишлаган, 1876–1899 йилларда таъмирланган. ХХ асрда Республика бошқарув усулига ўтилгач, 1936 йилда яна таъмирлаш ишлари ўтказилиб, 1956 йилда музей иш бошлаган.

    Инжа минора музейи.

    Инжа минора музейи.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Пандемия даврида музей ички тартиб қоидалари.

    Пандемия даврида музей ички тартиб қоидалари.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Музейда салжуқийлар ва қорамангулларфлар даврига оид ўйма тош ва ёғоч санъати намуналари, тош ва мармар буюмлар мавжуд. Уларни кесишда ўзига хос техника, геометрик ва табиий дастгоҳлардан фойдаланилган. Салжуқийлар империяси рамзи — икки бошли бургут ва қанотли фаришталар тош плиталарни безаб турибди. Қубба билан қопланган улкан ҳовли марказида бассейн бор. Унинг атрофида таълим хоналари жойлашган. У кичик деразалар ва шифтга илинган фонарлардан ёритилади. Ташқи қисми тош, ички ва бошқа қисмлари ғишт ва бошқа хом ашёдан қурилган. Шимолий қисмидаги масжиддан бугунги кунда фақатгина пойдевор ҳамда меҳробнинг айрим қисмлари қолган, холос.

    Қуёш соати.

    Қуёш соати.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Мавзуга доир:

    • Туркиянинг Коня шаҳрида «Шаби арус» маросими доирасида само рақси кечаси бўлиб ўтди (фото)
    • Фото: Жалолиддин Румий қабри жойлашган машҳур Мавлоно мақбараси
    • Ташриф буюрувчиларни бир неча асрга ортга қайтарувчи Коня панорама музейи ва маданият маркази—суратларда
    • «Дарё» фотосаёҳати: «Пандемия шароитида туризм»га мослашган Аё София ва Султон Аҳмад масжидлари

    22.12.2020, 19:55   Изоҳ (0)   22868
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ёзувчи Александр Курляндский вафот этди. У «Сеними, шошмай тур!» мультфильмининг яратувчиларидан бири ҳисобланади

    21.12.2020, 20:13

    Уй поли остидаги қабрлар, томдан кириладиган хоналар: Қадимий одамлар макони Чаталҳўюк мажмуасига саёҳат

    20.12.2020, 10:36

    «Энди артистмасман, лицензиямни ҳеч ким ололмайди». Жаҳонгир Отажонов Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга мурожаат қилди (видео)

    19.12.2020, 13:35

    Румийнинг 22-авлоди Эсен Челеби: «Ҳозирча Ўзбекистонга бориш насиб этмади, аммо бу орзумни амалга ошириш истагидаман»

    18.12.2020, 23:29

    Лувр аукцион орқали «Мона Лиза» билан ҳимоя шишасисиз «учрашув»ни сотди

    18.12.2020, 11:58

    Туркиянинг Коня шаҳрида «Шаби арус» маросими доирасида само рақси кечаси бўлиб ўтди (фото)

    18.12.2020, 08:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди

     

    Тавсия этамиз

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Украинада назорат йўқолганини таъкидлади

    Дунё | 25 июн, 20:15

    Эмомали Раҳмон Тожикистон президентлигига қандай келган?

    Дунё | 25 июн, 20:05

    Тошкентда кўплаб автобус йўналишларининг қатнов йўли вақтинча ўзгартирилди

    Ўзбекистон | 25 июн, 19:50

    Исроилга мойиллик кўрсатишни истамаган номзод Нью Йорк мэри бўлиши мумкин

    Дунё | 25 июн, 19:40

    Сенат мухолифат ҳуқуқларини кучайтиришга оид қонунни маъқуллади

    Ўзбекистон | 25 июн, 19:30

    “Ҳукумат молиявий секторда асосий рол ўйнаётгани ёмон”. ХВЖ Ўзбекистон иқтисодий сиёсатини таҳлил қилди

    Иқтисодиёт | 25 июн, 19:20

    Қуёш, денгиз ва эркинлик: саёҳат қилишни орзу қилувчилар учун ажойиб фильмлар

    Кино | 25 июн, 19:10

    Андижонда 2,5 гектар ерни турар жой тоифасига ўзгартириб бериш учун 44 минг доллар талаб қилган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 25 июн, 19:01

    Қора кийимда келиш тавсия этилади: ҳайвонот боғининг ўзига хос сирлари

    Лайфстайл | 25 июн, 18:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.