• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Румийнинг 22-авлоди Эсен Челеби: «Ҳозирча Ўзбекистонга бориш насиб этмади, аммо бу орзумни амалга ошириш истагидаман»

    Туркия маданият ва туризм вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари вакилларининг бир гуруҳи дунёнинг 30 дан ортиқ давлати журналистлари қаторида ушбу мамлакатда бўлиб турибди. Сафардан кўзланган асосий мақсад Коня шаҳрида буюк мутафаккир Жалолиддин Румий вафотининг 747 йиллиги муносабати билан ташкил этилган анъанавий «Шаби арус» маросимларида иштирок этиш, диний туризм тараққиёти, асрий ёдгорликлар, қадамжолар билан яқиндан танишишдан иборат.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ана шундай тадбирлар доирасида журналистлар Жалолиддин Румийнинг 22-авлоди Эсен Челеби хоним билан учрашувда ҳам қатнашди. Самимий ва очиқ руҳдаги суҳбат олдидан олима даставвал Мавлоно ижодига мансуб сатрлардан ўқиб берди. Шундан сўнг журналистларнинг саволларига бирин-кетин жавоб бера бошлади. Жумладан, ўзбекистонлик журналист Каримберди Тўрамурод дунёда мавлавийхоналар, мавлавия мактаблари мавжудлиги, бугунги кунда Румийнинг авлодлари орасида худди унингдек маснавий ёзаётганлар бор ёки йўқлигига қизиқди. Саволга жавобан Челеби хоним ҳақиқатда ҳам ер юзида мавлавийхоналар мавжудлиги, бироқ уларнинг ҳеч бири ишламаслигини айтди. Мавлононинг ижоди назарий жиҳатдан Шарқ ва Ғарбда етарлича ўрганилаётганлиги, бироқ бугунги авлод ичидан Румийдек маснавийлар ёзадиган, унинг йўналишига ўхшаш услуб эгаси йўқлигини билдирди. Яна бир журналист Рустам Жабборовнинг «Румий ҳазратлари она тарафдан Хоразмшоҳлар авлодига бориб тақаладилар, уларнинг оталари Баҳовуддин Валад ҳам узоқ муддат Алоуддин Муҳаммад Хоразмшоҳ саройида хизмат қилган. Шу боис биз, ўзбекистонликлар ҳам Жалолиддин Румийга қайсидир маънода ватандош эканлигимиз билан фахрланамиз», дея савол йўллаб, олиманинг Ўзбекистонга бориш ҳақидаги режалари билан қизиқди.

    Ўзбекистон жуда гўзал ва қадимий диёр. Бу юртда ҳазрати Мавлонони қанчалик севишларидан, бу улуғ зотнинг меросини ўрганиш бўйича олиб борилаётган ишлардан хабарим бор. Ҳозиргача Тожикистон ва Қирғизистонга бориш насиб қилди. Афсуски, Ўзбекистонга ҳозирга қадар бориш насиб этмади. Бироқ тез орада бу орзумни амалга ошириш истагидаман.

    Эсен Челеби, олима, Жалолиддин Румийнинг 22-авлоди

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Эсен Челеби журналистлар билан суҳбатлашар экан, Румий авлоди бўлиши ўзи учун юксак шараф эканлиги, болалигидан буюк бобосининг меросини чуқур ўрганиш учун Истанбул университетининг адабиёт факультети араб-форс филологияси бўлимида таҳсил олганлигини айтди. Мавлононинг ижодини тарғиб қилишга ҳаракат қилгани, дунёнинг ўнлаб мамлакатларида турли учрашувларда илмий анжуманларда қатнашганини тилга олди. Румийнинг маънавий мероси нафақат унинг авлодлари, балки барча инсонларга тегишли эканлигини таъкидлади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Шу билан бирга, Челеби хоним эронлик журналистларнинг Мавлоно туркий заминда туғилиб вояга етган бўлса-да, нега айнан форс тилида ижод қилгани ҳақидаги саволига қисқача изоҳ бериб ўтди. «Мавлоно яшаган даврда асарлар, асосан, арабий ва форсийда битилган. Салжуқийларнинг давлат тили ҳам форсча эди. Мавлонога қадар битилган тасаввуфий, илмий ва диний асарлар шу тилларда битилганди. Мавлоно Румий ўз ижодларида араб ва турк тилларига ҳам кўп бора мурожаат қилганлар. Қолаверса, тил бу шакл холос. Буюк ва бетакрор ғоялар қайси тилда бўлиши қатъи назар, замон ва макон чегараларидан ўтиб бутун инсониятга хизмат қилаверади», — деди у.

    Мавзуга доир:

    • Фото: Жалолиддин Румий қабри жойлашган машҳур Мавлоно мақбараси
    • Ташриф буюрувчиларни бир неча асрга ортга қайтарувчи Коня панорама музейи ва маданият маркази—суратларда
    • Туркиянинг Коня шаҳрида «Шаби арус» маросими доирасида само рақси кечаси бўлиб ўтди (фото)

    18.12.2020, 23:29   Изоҳ (0)   29525
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Лувр аукцион орқали «Мона Лиза» билан ҳимоя шишасисиз «учрашув»ни сотди

    18.12.2020, 11:58

    Туркиянинг Коня шаҳрида «Шаби арус» маросими доирасида само рақси кечаси бўлиб ўтди (фото)

    18.12.2020, 08:13

    «Миниатюра санъати» ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди

    17.12.2020, 13:24

    Фото: Жалолиддин Румий қабри жойлашган машҳур Мавлоно мақбараси

    17.12.2020, 08:57

    Туркияда 17 декабрда Жалолиддин Румий вафотининг 747 йиллиги муносабати билан «Шаби арус» кечаси ўтказилади

    16.12.2020, 09:26

    Маданият вазирлиги: Санъаткорлар ижоди рейтинг тизимида баҳоланади ва мукофотлаш ишлари ҳам шунга қараб белгиланади

    15.12.2020, 23:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.