• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Уй поли остидаги қабрлар, томдан кириладиган хоналар: Қадимий одамлар макони Чаталҳўюк мажмуасига саёҳат

    Туркия маданият ва туризм вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари вакилларининг бир гуруҳи дунёнинг 30 дан ортиқ давлати журналистлари қаторида ушбу мамлакатда бўлиб турибди. Сафардан кўзланган асосий мақсад Коня шаҳрида буюк мутафаккир Жалолиддин Румий вафотининг 747 йиллиги муносабати билан ташкил этилган анъанавий «Шаби арус» маросимларида иштирок этиш, диний туризм тараққиёти, асрий ёдгорликлар, қадамжолар билан яқиндан танишишдан иборат.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ана шундай сафар тадбирлари доирасида журналистлар Туркиянинг Коня шаҳридан тахминан 50 километр узоқликда Тош асрининг мегаполиси сифатида эътироф этилувчи Чаталҳўюк мажмуасига борди. Айни вақтда қуриган дарёнинг бўйида ўтроқлашишни бошлаган аҳоли ўша даврларда бир-бирига ёпишиб кетган дераза ва эшикларсиз, аммо томдан кириш қисмига эга уйларда истиқомат қилган. Даставвал мазкур ҳудудда 10 минг киши яшаган, бошқа йирикроқ қишлоқларда аҳоли сони юздан ошиқ бўлган. Бугунги кунда қазилма ишларини кўриш учун сайёҳлар ҳам тинимсиз ташриф буюришади.

    Мажмуага кириш қисмида дезинфекция воситалари тақдим этилган.

    Мажмуага кириш қисмида дезинфекция воситалари тақдим этилган.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ҳудуд сополли Неолит ва Энеолит даврига тегишли бўлиб, жанубий Анатолиянинг Коня провинциясида жойлашган. У 2 алоҳида қўрғондан иборат: Шарқий қўрғон эрамизгача бўлган 7100–5900 йиллар, Ғарбийси эса 6000–5600 йилларга тўғри келади.

    Чаталҳўюк харитаси.

    Чаталҳўюк харитаси.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Мажмуа таркибида уйларнинг ичида топилган репликалар: идишлар, буқа калла суяклари, ҳайкалчалар, туморлардан иборат кичик музей бор. Меҳмонлар таъмирдан чиқарилган уйларнинг ичига киришлари мумкин. Қазилмаларнинг жанубий ва шимолий нишабликлари ташриф учун очиб қўйилган. Йирик миқёсли қазилмалар, кўп асрлик уйларни ўз кўзингиз билан кўрганда нафақат тарих қаърига саёҳат қилиш, балки алмашиб турган даврлар юкини ҳис қилишингиз мумкин.

    Намунавий уйлар.

    Намунавий уйлар.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Чатал» сўзи турк тилидан «санчқи» деб таржима қилинса, «ҳўюк» эса «тепалик» дейилади. Неолит давридаги шаҳарнинг замонавий номини британиялик археолог Жеймс Мелларт ўйлаб топган. Ўтган аср ўрталарида айнан унинг бошчилигидаги гуруҳ ушбу ҳудуд остида минг йиллик тарихга эга баландликларни топган. Айнан ўша тепаликларга олиб борувчи йўллар кесишмасига атаб жой номи ўйлаб топилган.

    Шарқий – нисбатан йирик қўрғон тагида эрамизгача бўлган 7400 йилда қурилиши бошланган аҳоли пункти яширинган эди. Ўша вақтда кўчманчи ҳаёт тарзини олиб борган аҳоли илк қурилишга қўл уриб, биринчи марта ўтроқ ҳаёт тарзига ўтган дейиш мумкин. Улар ёввойи ҳайвонларни ов қилиш билан бирга, эчки ва сигирлар боқиш, ёввойи ўсимликларни териш, дон-дун экишни бошлаган.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Илк шаҳар тахминан 1400 йил мавжуд бўлган. Янги уйлар эскиларининг томида қурилгани сабаб айни вақтда олимлар тарихий кетма-кетликда уйларнинг ёшини аниқлаш устида ишламоқда. Аҳолиси 10 минг кишига етгач Чаталҳўюк Кичик Осиёнинг энг йирик шаҳрига айланиб олади. Эрамизгача бўлган тахминан 6000 йилда ҳудуд бўшаб қолган, аҳоли жойни Бронза даврига қадар тарк этган. Аммо худди ўша юз йилликда Ғарбий қисмда янги аҳоли пункти вужудга келган. У тахминан 4 аср яшаган.

    Намунавий уйлардаги буқа калла суяги.

    Намунавий уйлардаги буқа калла суяги.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Қадимий шаҳардаги уйларнинг қурилиши асалари уясини ёдга солади. Улар бир-бирига ёпиштирилиб, зич ҳолатда қурилгани учун фақат томдан кириш мумкин эди. Ичкарида 1-2 хона ва дон, сув сақлаш учун тор омборхона учун жой ажратилган. Оқ деворли бинолар ичида зина, унинг остида печлар (тутун пештоқдаги тешикдан чиққан) бўлган, платформанинг тагидан кўтарилган дўнгликлар ётоқ ўрни сифатида ишлатилган. Бундай ўринларнинг деворларида геометрик нақшлар ёки ҳаётий лавҳалар акс этган фрескаларни кўриш мумкин, бу худди кроват олдидаги деворга гилам илишдек гап. Чаталҳўюкда қабристон бўлмаган. Вафот этганларнинг танаси офтобда қуритилиб, қузғунлар еб кетишини кутишган. Қолдиқларини ўраб, уйларнинг поли остига кўмишган. Олимлар ҳозиргача ҳам қабрларни топишда давом этмоқда.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Биноларнинг зичлиги ва аҳоли сонининг кўплиги чиқиндиларни йўқотиш муаммосини келтириб чиқарган. Ахлатхона ва ҳожатхоналар уйлар орасидаги бўш, ёпиқ, деворлар туташмасида уйлар орасидаги бўшлиқларда ташкил этилган. Олимларнинг фикрича, у ерлардаги ахлатларнинг туриб қолиб, иссиқда чиришидан турли инфекциялар келиб чиққан бўлиши мумкин. Юқори ўлим кўрсаткичининг сабабларидан бири айнан касалликлар бўлган.

    Чаталҳўюк қазилмаларини топиш ишлари 1965 йилда узилиб қолган. Ўшанда Меллартнинг археологлари ўғирликда айбланиб, Туркияда ишлаши тақиқлаб қўйилган. Аммо 1993 йилда қазилма ишлари яна давом этган. Бу гал АҚШнинг Стенфорд университети олимлари қазилмаларни олиб боришни бошлаган.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Мажмуага кириш қисмида бир неча йиллар аввал Чаталҳўюк уйларини таъмирлаш намуналари қўйилди. Сайёҳлар уйга ўйиқлар орқали кирадилар. Бу меҳмонларнинг қулайлиги учун амалга оширилган. Интерьер асл ҳолатдаги уйлар кабу буқа калла суяклари, аёллар ҳайкаллари, фрескалар нусхаси билан безалган. Уларнинг орасида тўғри тўртбурчакли уйлар фонида турган Ҳасан тоғ вулқони тасвирланган манзара ҳам бор. Айрим платформаларга ҳайвонлар териси ва бўйралар тўшалган, қадимий идишлар нухсаси ҳам мавжуд. Қоронғу омборчага кириб томоша ҳам қилиш мумкин, у ерда озуқалар сақланган. Қазилмалар туфайли артефактлар сони ошиб бормоқда. Асл нусхалари Анқара ва Коня шаҳарларидаги музейларга юборилса, нусхалари мана шу уйчаларга қўйилади. Улар мажмуага кириш қисмининг чап тарафидан ўрин олган.

    Уйларнинг орқа фонида авлиё онанинг ҳайкали ҳам мавжуд.

    Авлиё она ҳайкали.

    Авлиё она ҳайкали.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Уни лой, мармар, оҳактош ва бошқа хом-ашёдан қилинган. Аҳоли совиб қолган лавадан иборат минерал моддаларни Ҳасан тоғдан олишган ва камон найзаси, ойна, пичоқ ҳамда тақинчоқлар ясашган. Маҳсулотлар сотилган ёки бошқа қабилаларда бор буюмларга алмаштирилган. Бу ернинг артефактларини Анқарадаги Анатолия тамаддунлари музейида ҳам кўриш мумкин.

    Қазилмалар 1993 йилдан бери тинимсиз олиб борилаётганига қарамасдан, Чаталҳўюкнинг атиги 5% қисмидан кўпроғи очилган. Аммо шунинг ўзи ҳам ҳайратга етаклайди. Сайёҳлар шарқий тепаликдаги 2 та қазилмани кўришлари мумкин, ғарбий қазилма оммага ошкор этилмаган.

    Шарқий тепаликнинг шимолий қазилмаси Чаталҳўюкнинг юқори қатламини очиб берса, жанубийси кўпроқ қатламларнинг қуйи қаватига йўналгани сабабли қазилмалар худди кўпқаватли қудуқни ёдга солади. Ишлар стационар чодирларда олиб борилади, улар қадамжони шамол ҳамда ёғингарчиликдан асрайди. Чодирлар бузилиб кетмаслиги учун нозикроқ деворлар бўйига қумли қоплар жойлаштирилган. Чодирларнинг ички қисмида бир нечта даҳлизларга эга ёғоч тахталар мавжуд. Улар объектга яқинроқ боришга имкон беради. Чодирларга кириш қисми ҳамда ана шундай тахталарда маълумотлар жойлаштирилган. Ҳудудни 360 даражали тасвирда томоша қилиш мумкин.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Мавзуга доир:

    • Фото: Жалолиддин Румий қабри жойлашган машҳур Мавлоно мақбараси
    • Ташриф буюрувчиларни бир неча асрга ортга қайтарувчи Коня панорама музейи ва маданият маркази—суратларда
    • «Дарё» фотосаёҳати: «Пандемия шароитида туризм»га мослашган Аё София ва Султон Аҳмад масжидлари

    20.12.2020, 10:36   Изоҳ (0)   34805
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Энди артистмасман, лицензиямни ҳеч ким ололмайди». Жаҳонгир Отажонов Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга мурожаат қилди (видео)

    19.12.2020, 13:35

    Румийнинг 22-авлоди Эсен Челеби: «Ҳозирча Ўзбекистонга бориш насиб этмади, аммо бу орзумни амалга ошириш истагидаман»

    18.12.2020, 23:29

    Лувр аукцион орқали «Мона Лиза» билан ҳимоя шишасисиз «учрашув»ни сотди

    18.12.2020, 11:58

    Туркиянинг Коня шаҳрида «Шаби арус» маросими доирасида само рақси кечаси бўлиб ўтди (фото)

    18.12.2020, 08:13

    «Миниатюра санъати» ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди

    17.12.2020, 13:24

    Фото: Жалолиддин Румий қабри жойлашган машҳур Мавлоно мақбараси

    17.12.2020, 08:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraъда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.