• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Коронавируснинг янги, юқумлироқ варианти туфайли 20 дан ортиқ мамлакат авиақатновларни чеклади

    Буюк Британияда ва яна бир қатор мамлакатларда юқумлилик даражаси 70 фоизга кўпроқ бўлган коронавируснинг янги штамми аниқлангач, 20 дан ортиқ мамлакат авиақатновларга чекловлар киритди, деб ёзади Meduza.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    BBC News хабарига кўра, Австрия, Аргентина, Бельгия, Болгария, Германия, Исроил, Эрон, Ирландия, Италия, Канада, Колумбия, Кувайт, Латвия, Литва, Марокаш, Нидерландия, Руминия, Туркия, Хорватия, Финляндия, Франция, Чили, Чехия, Швейцария, Эстония турли муддатларга Буюк Британиядан парвозларни тўхтатган.

    Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги вакили маълум қилишича, янги чекловлар «ушбу вируснинг табиати ҳақида маълум бўлмагунча» амал қилади. Улар ҳозирча бир ҳафтага киритилди ва яна узайтирилиши мумкин.

    Саудия Арабистони қуйидаги чекловларни киритди:

    • халқаро авиақатнов тўхтатилди. Қиролликка чет элдан кириб келишга улгурган рейслар мамлакатни тарк этиши мумкин;
    • қуруқлик ва денгиздаги чегаралар вақтинчалик ёпилди;
    • Европа мамлакатларидан ёки коронавируснинг янги штамми пайдо бўлган ҳар қандай давлатдан қайтиб келган фуқаролар икки ҳафтага ўзини ўзи яккалаши, COVID-19’га тест топшириши ва сўнг бундан ҳар беш кунда ўтиб туриши керак;
    • сўнгги уч ой ичида Европадан ёки коронавируснинг янги штамми пайдо бўлган мамлакатдан қайтиб келганлар ҳам мажбурий тартибда тест топшириши керак.
    Шунингдек, Финляндия коронавирус инфекциясининг янги тури тарқалиши хавфи туфайли Буюк Британия билан йўловчи авиақатновини икки ҳафтага тўхтатиб қўйди. Мамлакат Транспорт ва коммуникациялар миллий агентлиги хабарига кўра, чеклов 21 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 13:00 да кучга кириб, 2021 йил 4 январь куни соат 12:59 гача амал қилади. Тақиқ давлат авиацияси, тиббий ёрдам кўрсатиш ва юк ташиш учун парвозларга тегишли эмас.

    Чоралар агентликнинг соғлиқни сақлаш департаменти тавсияси билан қабул қилинди. У парвозларнинг тўхтатилишини вирусни тийиб туриш учун зарур чора деб ҳисоблади.

    Хабарда аниқлик киритилишича, яқин орада коронавируснинг янги тури ҳақида батафсилроқ маълумот пайдо бўлиши мумкин. Йўловчи авиақатновларини давом эттириш масаласи янги маълумотларга боғлиқ бўлади.

    Исроил ҳам Буюк Британия, Дания ва Жанубий Африка Республикаси (ЖАР)да коронавируснинг янги штамми аниқлангани сабабли ушбу мамлакатлар билан авиақатновни тўхтатиб қўйди.

    «Коронавируснинг янги тури Исроилга кириб келмаслиги учун барча имкониятни ишга соляпмиз. Биз Буюк Британия, Дания ва ЖАРдан келадиган барча рейслар учун осмонимизни ёпдик. Бу мамлакатларда мутацияга учраган коронавирус топилган. Зарур бўлса, рўйхатга бошқа мамлакатлар ҳам қўшилади», — деб ёзди Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ўз Twitter’ида.

    Туркия Буюк Британиядан ташқари, Дания, Нидерландия ва ЖАР билан, Швейцария ҳам ЖАР билан парвозларни тўхтатди. Швеция Британия билан авиақатновни 21 декабрдан тўхтатмоқчи.

    Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавируснинг янги тури аниқлангани ҳақида 14 декабрь куни маълум қилган эди. Англия бош санитар шифокори Крис Уитти бу турдаги вирус «одатий» SARS-CoV-2’дан кўра тезроқ тарқалаётганини қайд этди. Буюк Британия бош вазири Борис Жонсоннинг сўзларига кўра, коронавируснинг янги генетик варианти 70 фоизга юқумлироқ бўлиши мумкин.

    Инфекциянинг янги штамми аниқлангани муносабати билан Англия жануби-шарқида, хусусан, Лондонда 20 декабрдан эътиборан чекловларнинг юқори, тўртинчи даражаси жорий этилди, ҳозирча бу тартиб яқин икки ҳафта амалда бўлади. Унга кўра, маҳаллий аҳоли ўта заруратсиз уйдан чиқиши, шунингдек, Янги йил байрами тантаналарида бир неча оила бўлиб тўпланиши мумкин эмас. Хавфнинг тўртинчи даражаси эълон қилинган ҳудудларда фақат дорихоналар ва биринчи зарурат дўконлари ишлайди. Худди шундай чекловлар 20 декабрдан Уэльсда, 26 декабрдан эса Шотландияда ҳам жорий этилади.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 20 декабрь куни Британияникига ўхшаш коронавирус Нидерландия, Дания ва Австралияда ҳам аниқланганини эълон қилди. Аввалроқ ЖАРда ҳам шунга ўхшаш мутациядаги вирус топилгани ҳақида хабар берилган эди.

    Мавзуга доир:

    • Британияда коронавируснинг янги штамми сентябрда пайдо бўлиб, ноябрь ўрталаридан фаол тарқалишни бошлаган
    • Буюк Британиянинг ортидан яна бир қатор мамлакатларда коронавируснинг янги варианти аниқланди. Европада авиақатновларни чеклаш бошланмоқда
    • ЖССТ Буюк Британияда тарқалган янги коронавирус штаммларини ўрганмоқда
    • Лондон аҳолисига Рождество муносабати билан йиғилиш тақиқланди. Бунга коронавируснинг янги варианти сабабчи, у 70 фоизга юқумлироқ бўлиши мумкин

    21.12.2020, 13:55   Изоҳ (0)   23292
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозоғистонда 25 декабрдан 5 январгача коронавирусга қарши чоралар кучайтирилади

    21.12.2020, 12:23

    Британияда коронавируснинг янги штамми сентябрда пайдо бўлиб, ноябрь ўрталаридан фаол тарқалишни бошлаган

    21.12.2020, 11:10

    Қозоғистонда пора учун маҳкум қилинганларни муддатидан илгари озод қилиш тақиқланди

    21.12.2020, 08:30

    Бразилиядаги айрим тропик ўрмонлар карбонат ангидрид газини ютиш ўрнига ажратишни бошлади

    21.12.2020, 06:42

    COVAX орқали қарийб 2 млрд доза вакцина захирага олингани маълум бўлди

    20.12.2020, 22:32

    Чили президенти ўзи устидан шикоят қилди ва ниқоб киймаганлиги учун жарима тўлади

    20.12.2020, 21:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ирим сабабли эмас: нима учун уйдаги ўргимчакни ўлдириш тавсия этилмайди?

    Лайфстайл | 12 июл, 12:35

    Ироқдаги Курдистон ишчилар партияси аъзолари Туркия билан келишиш учун оъз қуролларини ёқиб юборди

    Дунё | 12 июл, 12:20

    Марлон Тапалес Наоя Иноуэ ва Муроджон Аҳмадалиев ўртасидаги жанг олдидан япониялик боксчига ёрдам беради

    Спорт | 12 июл, 12:10

    Ўзбекистон | 12 июл, 12:00

    Трамп Украина учун янги ёрдам пакетини тайёрламоқда — Politico

    Дунё | 12 июл, 11:45

    YouTube эндиликда сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган видеороликларга пул тўламайди

    Лайфстайл | 12 июл, 11:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.