Бразилиядаги айрим тропик ўрмонлар ютганидан кўра кўпроқ карбонат ангидрид газини ажратишни бошлади. Бу ҳақда Science Advances илмий журналида эълон қилинган тадқиқот натижасида сўз боради.
Тадқиқот иштирокчилари Amazonия ташқарисидаги ҳамда Бразилия жануби-шарқидаги тропик ўрмонларнинг 32 участкасида ютилаётган ва чиқаётган карбонат ангидрид газининг 1987—2020 йилларга оид маълумотларини таҳлил қилиб кўрган.
Олимлар бир йил давомида карбонат ангидриднинг ютилиш ҳажми 2,6 фоизга қисқарганини, газнинг ажралиши эса йилига 3,4 фоизга ошганини аниқлади. «Углерод сўрилиши ҳажмининг энг жиддий камайиши ўрмоннинг қуруқ ва иссиқ ҳудудларида аниқланган бўлиб, ҳозирда у ерлар углерод ютувчи эмас, балки ажратувчига айланган», — дейди тадқиқотчилар.
Олимларнинг маълумотларига кўра, карбонат ангидрид газининг ажралиш ҳажми 2013 йилда ютилишдан кўпроқни ташкил этган. Бунга ўрмонларнинг кесилиши, ёғингарчиликнинг камайгани, жазирама ва қурғоқчилик ортгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)