Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 20 декабрь куни коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги янги қонунни имзолади, деб хабар бермоқда «Informburo.kz».
Ҳужжат ва порахўрлик билан боғлиқ оғир ва ўта оғир жиноят содир этган маҳкумларни шартли равишда муддатидан илгари озод қилиш тақиқланмоқда.
Бундан ташқари, давлат хизматчилари, парламент депутатлари ва судьяларга хорижий банкларда ҳисоб рақамларини очиш ва эгалик қилиш ҳамда уларда нақд пул ва қимматбаҳо буюмларни сақлаш тақиқланади. Ушбу тақиқ мансабдорларнинг рафиқалари ва уларнинг фарзандларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Қонун Қосим-Жўмарт Тўқаев топшириғига биноан тайёрланган ва парламентнинг қуйи ва юқори палатаси томонидан маъқулланган.
Аввалроқ Қозоғистонда давлат хизматчиси ва унинг оила аъзоларига совға, моддий мукофот бериш ҳамда хизматлар кўрсатиш тўлиқ тақиқланганди.
Изоҳ (0)