IXBT симли қувватлантиргич ёрдамида энг тез қувватланадиган замонавий смартфонлар рейтингини тақдим этди.
Биринчи ўрин Хитойда Xiaomi Мi 10 Extreme Commemorative Edition номи остида тақдим этилган Xiaomi Мi 10 Ultra’га насиб этди. Унинг аккумулятор сиғими 4500 мА/соатга тенг бўлиб, 21 дақиқа ичида у тўлиқ қувватланади. Бу ярим соатдан камроқ вақт ичида тўлиқ қувватланадиган биринчи ҳамёнбоп тижорий смартфон ҳисобланади.
Иккинчи ўринни 33 дақиқада қувватланадиган аккумуляторга эга Realme Х50 Pro эгаллади. Рейтингдаги кучли учликка 43 дақиқали натижа билан Oppo Find X2 Pro модели якун ясаган.
Тўлиқ рейтинг қуйидагича:
- Xiaomi Мi 10 Ultra (Xiaomi Мi 10 Extreme Commemorative Edition) — 21 дақиқа;
- Realme Х50 Pro—- 33 дақиқа;
- Oppo Find X2 Pro — 43 дақиқа;
- Xiaomi Мi 10 Pro — 46 дақиқа;
- Huawei Мatе 40 Pro — 49 дақиқа;
- Realme Х3 superzoom — 56 дақиқа;
- OnePlus Nord — 57 дақиқа;
- OnePlus 8 Pro — 60 дақиқа;
- OnePlus 8 — 63 дақиқа;
- Poco Х3 NFC — 63 дақиқа;
- Galaxy S20 Ultra — 64 дақиқа;
- Poco F2 Pro — 64 дақиқа;
- Galaxy Note 20 — 70 дақиқа;
- Galaxy S20 Exynos — 71 дақиқа;
- Huawei P40 Pro — 74 дақиқа.
Аввалроқ дунёдаги энг ихчам 100 ваттли қувватлантиргич тақдим этилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)