Хитойда 15 декабрь куни базавий Huawei Маtе 40 моделининг дастлабки савдолари бошланди. Ушбу смартфонни харид қилишни истаганлар шу қадар кўплигидан, савдолар бир дақиқадан сал кўпроқ давом этди, деб хабар беради IXBT.
Бунга қадар Маtе 40’ни ҳеч бўлмаса Хитойдан харид қилиш мумкин, деган умид бор эди. Фактларга кўра, Маtе 40 Pro’ни харид қилиш бироз ҳақиқатга яқин — Маtе 40 Prо+ моделини эса савдода умуман учратмаслик мумкин (модель бекор қилингани тўғрисида миш-мишлар тарқалган эди, бироқ Huawei буни рад этган). Маtе 40 РС Porsche Design савдолари бўлса лотереяга айлантириб юборилган. Эндиликда эса Маtе 40 модели Маtе 40 Pro’нинг тақдирини такрорлади, смартфонлар сериясини умумий харид қилиш борасидаги вазиятни ижобий томонга ўзгартирмаган.
Маtе 40’нинг ҳақиқий савдолари (олдиндан буюртмалар асосида етказиб бериш) 21 декабрдан бошланиши керак. «Эҳтимол, у вақтга бориб смартфонлар захираси яхшиланиб қолар», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Хитойда ўтказилган анжуманда Huawei вице-президенти ва Huawei China Cloud and Computing президенти Ши Яохун компанияда смартфонларнинг ишлаб чиқариш тезлиги тўғрисида маълумот берганди. Унинг сўзларига кўра, битта смартфонни йиғиш учун ҳозирда 27 сония сарфланмоқда.
Изоҳ (0)