Ҳужжатли фильмлар бўйича режиссёр Эрнесто Галиотто Рио-де-Жанейро узра самолётда парвоз қилиб, атрофда содир бўлаётган воқеаларни катта шишали камерага тасвирга олган. Шунда у ўзининг эски iPhone 6S смартфони ёрдамида видеога олмоқчи бўлганида, қурилма қўлидан пастга тушиб кетган, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
Галиотто смартфонни қўлидан тушириб юборгани тасвири самолёт кабинасидаги камерага муҳрланган.
Галиотто ерга қўнганларидан сўнг, смартфонини «iPhone’ни топ» мобил дастури ёрдамида қидиришга қарор қилган. Маълум бўлишича, қурилма ерга тушиб сочилиб кетмаган ва ҳатто сигнални ҳам йўқотмагани сабаб у тезда топилган.
Эски моделлигига қарамай iPhone бутун қолган ва ишлашни давом эттирган. Қурилма устида оддий силикон ғилоф ва экранида плёнка бўлгани айтилмоқда. Афтидан, смартфон юмшоқ пляж қумига тушган кўринади. Шундай бўлса-да, у 600 метр баландликдан тушиб кетган эди.
Изоҳ (0)