Американинг Огайо штатидаги махсус бошпаналарнинг бирида «дунёдаги энг баджаҳл мушук» борлиги маълум бўлди, деб ёзади «Mail.ru».
Америкада баджаҳл ва хафа кўринишга эга Гигглз лақабли мушук Грампи Кет номли машҳур жаҳлдор мушук билан ҳам рақобатлашиши мумкин. Маълум бўлишича, кўчада қаровсиз қолган Гигглз яқиндагина Акрондаги махсус бошпанада пайдо бўлган.
Гигглзни қутқарган Riggi Rescue ташкилоти мушукнинг жаҳлдор кўриниши ортида юмшоқлик ва мулойимлик яширинганига ишонади. Шунингдек, ташкилот қаровсиз ҳайвонлар ва уларга қандай ёрдам бериш борасида огоҳликни ошириш учун йўл-йўл жониворни ўзининг элчисига айлантирди.
Гигглзнинг расмлари интернетда пайдо бўлганига кўп бўлмай унга янги ва доимий уй топилди. Мушукнинг янги меҳрибон эгалари эса ҳайвоннинг расмларини Instagram саҳифасида баҳам кўришни бошлаб юборди. Ҳозирда баджаҳл кўринишли мушукнинг 2 мингдан ортиқ обуначиси бор.
Мавзуга доир:
- «Том ва Жерри?»: Бошпанасиз мушук каламушдан овқатини бўлишишни сўрамоқда — ноодатий видео
- Меҳри жўшган мушукнинг ит билан олишуви акс этган видео интернетда машҳурликка эришди (видео)
- Интернетда ўзининг думини ёқиб юборган мушук видеоси машҳурликка эришди
- Даниялик аёл мушукни расмга олди ҳамда унинг қулоғида Гитлерни кўриб қолди
- Канадада олд панжалари йўқ, одамдек тик юришга ҳаракат қиладиган мушук яшайди (фото)
- Юз тузилиши энди уйқудан турган одамни эслатувчи мушук Instagram’да машҳурликка эришди (фото)
- Энг ғамгин мемлардан бирининг қаҳрамонига айланган «бақироқ ва йиғлоқи» мушук вафот этди
Изоҳ (0)