Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 14-турида «Тоттенҳэм» 20 декабрь, якшанба куни «Лестер»ни қабул қилди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Учрашувнинг биринчи бўлими тенг курашлар остида ўтди. Танаффус арафасида лондонликлар ҳимоячиси Серж Орье хавфли вазият кузатилмаётган бир вақтда ўз жарима майдони ичида рақиб футболчисини тўхтатиб қолди. Натижада белгиланган пенальтини Жейми Варди голга айлантирди.

59-дақиқада қанотдан узатилган тўпни Жейми Варди дарвозага йўллашда хатога йўл қўйди. Бироқ унинг зарбаси Тоби Алдервейрелдга тегиб, дарвозадан жой олди. Қолган вақтда Жозе Моуриньо шогирдлари рақиб ҳимоясини ёриб ўта олмади.

Шу тариқа «Лестер» очколарини 27 тага етказиб олган ҳолда 2-ўринга кўтарилди ва пешқадам «Ливерпуль»дан 4 очко ортда қолмоқда. Кетма-кет иккинчи мағлубиятни қабул қилиб олган «Тоттенҳэм» (25) эса 4-поғонага тушиб кетди.

АПЛ

14-тур баҳслари

20 декабрь, якшанба

«Тоттенҳэм» — «Лестер» 0:2

Голлар: 0:1 – 45, пенальти Варди, 0:2 – 59, автогол Алдервейрелд.

«Тоттенҳэм»: Льорис, Алдервейрелд, Регилон, Орье (Уинкс, 64), Дайер, Ло Чельсо (Лукас Моура, 49), Сиссоко, Ҳёйбьерг, Ндомбеле (Бэйл, 46), Сон Ҳён Мин, Кейн.

«Лестер»: Шмейҳел, Жастин, Эванс, Фофана, Кастань (Амарти, 60), Мэддисон, Тилеманс, Ндиди, Барнс (Прат, 84), Олбрайтон, Варди (Ихеаначо, 88).

Огоҳлантиришлар: Олбрайтон (32), Ндиди (72), Дайер (79), Уинкс (81).

«Брайтон» — «Шеффилд Юнайтед» 1:1

Голлар: 0:1 – 63 Богл, 1:1 – 87 Уэлбек.

Четлатиш: Ландстрём (40) — «Шеффилд».

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова