«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Ла Лига 14-тури доирасида «Валенсия»га қарши кечган 19 декабрь кунги баҳсда (2:2) пенальти ижро этди.
Биринчи бўлим якунланиши арафасида аргентиналик футболчи пенальтидан унумли фойдалана олмади, бироқ иккинчи темпда юзага келган ҳужумни голга айлантирди.
Бу Месси учун Ла Лигадаги 72-пенальти бўлди. Бу борада Лионель «Реал» собиқ ҳужумчиси, ҳозирда «Ювентус»да тўп тепаётган Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади. Португалиялик футболчи 2009—2018 йиллар оралиғида Primeра 72 марта 11 метрлик жарима зарбасини ижро этганди.
Месси «Барселона» асосий жамоасида 2004 йилдан буён тўп суриб келади.
33 ёшли футболчи 2020/21 йилги мавсум Ла Лигада 13 ўйин ўтказиб, 6 та гол уришга муваффақ бўлди. Голларнинг иккитаси пенальтидан киритилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)