«Милан» ҳужумчиси Рафаэл Леау А Серия тарихидаги энг тезкор голни урди.
21 ёшли португалиялик футболчи Италия чемпионати 13-тури доирасида «Сассуоло»га қарши ўтаётган 20 декабрь кунги ўйинда (2:0, иккинчи бўлим) ҳисобни очди. Леауга гол уриш учун 6,2 сония кифоя бўлди.
Бу эса А Серия тарихидаги энг тезкор гол бўлди. Аввалги рекорд «Пяченса» футболчиси Паоло Пожига тегишли бўлиб, 2001 йилда футболчи 8-сонияда тўп киритганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)