• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Тошкент шаҳар сув таъминоти» шаҳарда ичимлик суви ва канализация учун нархлар оширилишига изоҳ берди

    «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖда 18 декабрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида пойтахт аҳолисининг ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари учун нархларни ошириш бўйича халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши қарори лойиҳаси бўйича изоҳ берилди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.

    «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ директори Мақсуд Аббосхонов

    «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ директори Мақсуд Аббосхонов
    Фото: «Kun.uz»

    Қайд этилишича, сув ишлаб чиқариш таннархи амалдаги нарх билан мутаносиб эмас.

    «Бугунги кунда корхона томонидан 1 куб метр сув ишлаб чиқариш учун 372 сўм сарфланмоқда. Кўриниб турибдики, таннархнинг ўзи аҳоли учун ҳисобланган 1 куб метр ичимлик суви нархидан (310 сўм) 62 сўмга қиммат.

    Шу каби омиллар сабаб ‘Тошкент шаҳар сув таъминоти’ МЧЖ 2019 йилда 58,8 миллиард сўм ҳамда 2020 йилнинг 8 ойида 21,3 миллиард сўм зарар кўрди», — деди «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ директори Мақсуд Аббосхонов.

    Таъкидланишича, тизим ва тармоқларнинг эскирганлиги туфайли сув таъминотида узилишларнинг олдини олиш, ичимлик суви ва канализация хизматларининг сифатини ошириш бўйича 2021 йилга режалаштирилган тадбирларни инобатга олган ҳолда янги тарифлар бўйича таклифлар тайёрланган.

    «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ директорининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Илҳом Толипов таклиф этилаётган янги нархлар эвазига 2021 йилда қуйидаги ишлар амалга оширилишини маълум қилди.

    Насос станциялардаги сув узатиш тизимини автоматлаштириш (SCADА) ҳисобига ва эскирган насосларни янги замонавий энерготежамкор насосларга алмаштириш. Бунинг натижасида сув ишлаб чиқариш ҳажми 17,6 миллион куб метрга камайтирилади ва йилига 6 миллион киловатт электр энергияси тежалади;

    Ҳар йили эскирган ичимлик суви ва канализация қувурлари 69 километрдан таъмирланади. Маълум қилинишича, ҳозирда Тошкент шаҳридаги сув қувурларини таъмирлаш жуда орқада қолган. Шу сабабли йилига 69 километрдан таъмирлаш эвазига тахминан 8 йил муддатда бу борадаги нормага тушиб олинади. Ҳозирда имкониятдан келиб чиқиб йилига 15-20 километр узунликдаги қувурлар таъмирланмоқда.

    Жамият асосий ишчи ходимларининг ўртача ойлиги 1-1,2 миллион сўмни ташкил қилмоқда. Янги тарифлар тасдиқланса, ходимларнинг ўртача ойликлари 1,8 миллион сўмга етказилади. Маълум қилинишича, жамият раҳбарларининг ўртача ойлиги 3-3,5 миллион сўм ва уларнинг ойлигини ошириш кўзда тутилмаган.

    Шунингдек, янги тарифлар жамиятнинг халқаро молия институтлари олдидаги қарзларини ўз вақтида қайтариш имконини беради. Ҳозирда Ислом тараққиёт банкидан 24 миллион доллар миқдорида қарздорлик қолган, жадвалга асосан, йилига 3 миллион доллар қайтарилмоқда. Шунингдек, «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан 30 миллион доллар миқдоридаги кредитни олмагани маълум қилинди. Бу борадаги музокаралар пандемия бошланганида тўхтатиб қўйилган.

    «Бошқа коммунал хизматлар нархи барча ҳудудлар учун бир хил миқдорда, ичимлик суви эса ўша ҳудуднинг сув етказиб беришдаги географик жойлашуви, унга кетадиган сарф-харажатлардан келиб чиқиб белгиланади. Тошкент шаҳри сув нархи энг арзон бўлган ҳудудлардан ҳисобланади. Пойтахтдаги истеъмолчилар учун марказлашган ичимлик сувининг 1 литри нархи амалдаги 31 тийин ўрнига 50 тийинга ошиши кутилмоқда», — дея маълум қилган «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ директори.

    Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Тошкент шаҳрида ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари учун тартибга солинадиган нархларни белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор лойиҳаси билан «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖнинг ҳозирги кунда амалда бўлган тарифини оширишни таклиф этмоқда.

    19.12.2020, 12:55   Изоҳ (0)   17698
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Тангемнинг Ўзбекистонга қачон келиши ҳақида маълумот берди

    19.12.2020, 11:54

    Таниқли журналист Абдукарим Мирзаев Туркияда қамоққа олинди

    19.12.2020, 11:12

    Президент таклифи билан 23 ёшида Туризм қўмитаси раиси ўринбосари бўлган Саидакбархон Акбаров нима сабабдан лавозимидан кетгани маълум қилинди

    19.12.2020, 10:11

    Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Хоразм вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди

    19.12.2020, 09:52

    «Тошкентнинг бош режасини 2023 йилда қабул қилиш режалаштирилмоқда» — Шерзод Ҳидоятов

    19.12.2020, 08:09

    Тошкент давлат аграр университетининг 3 та филиали институтга айлантирилади

    18.12.2020, 23:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.