Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Комилжон Эркинович Собиров Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Хоразм вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Хоразм вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Комилжон Собиров шу вақтгача Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Янги ўринбосар мазкур лавозимда 2020 йил мартидан буён вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлган Отабек Юсуповнинг ўрнини эгаллади.

Аввалроқ Ботир Саидов Хоразм вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, вилоятнинг Хонқа туманига, Хива ва Урганч шаҳарларига ҳам янги раҳбарлар тайинланганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 26 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?
Саломатлик
Филтрланган, қадоқланган ёки қайнатилган: организм учун энг фойдали сув қайси?
Маҳаллий
Wizz Air Тошкент ва Самарқандга парвозлар сонини оширмоқда