• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Тошкентнинг бош режасини 2023 йилда қабул қилиш режалаштирилмоқда» — Шерзод Ҳидоятов

    Тошкент шаҳрининг бош режасини 2023 йилда қабул қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Тошкент ёшлар форуми—2020»да қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов маълум қилди, деб ёзмоқда «Gazeta.uz».

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Унинг сўзларига кўра, пойтахтнинг бош режасини ишлаб чиқиш учун ҳозирги пайтда бутун дунёдан лойиҳа ташкилотлари билан музокаралар олиб борилмоқда.

    «Биз Эстония, Туркия, Европа ва Америкадан энг яхши ва замонавий лойиҳа институтларини кўриб чиқамиз, хусусан, шаҳарсозлик соҳасидаги ва аҳоли учун қулайлик яратиш нуқтаи назаридан. Улар билан бирга танловга тайёрланамиз. Лойиҳани тузиш учун биз талабларни ишлаб чиқдик, улар асосида танловга тайёргарлик кетмоқда. Бу танловда энг асосийси — 2022 йилнинг охиригача бош режани тузишни якунлаш ва уни аҳолига тақдим этиш. Аҳолига тақдим этилганидан кейин у қабул қилиш учун таклиф этилади. 2023 йилда Тошкентнинг бош режасини қабул қилиш режалаштирилмоқда», — дея маълум қилган Шерзод Ҳидоятов.

    Вазир ўринбосарининг билдиришича, танлов очиқ ўтказилади. Унда, тахминан, 30 та компания иштироки кутилмоқда.

    «Танлов осон бўлмайди, чунки ҳамма ҳам бош режани ишлаб чиқа олмайди. Биз (бош режани), бошқа мамлакатларда бош режалар ишлаб чиққан компанияларни, улар аҳоли учун қандай қулайликлар яратганини аниқ ўрганишимиз керак, кейин эса ҳамкорликдаги ишни бошлашимиз лозим», — дея қайд этди Шерзод Ҳидоятов.

    Аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Даврон Ҳидоятов Тошкентнинг бош режаси концепцияси 2019 йилнинг апрель ойи охиригача 3D форматида тайёрланишини маълум қилган. Уни яратиш устида Хитой, Туркия ва Буюк Британия компаниялари иш олиб бораётгани қайд этилганди. Бироқ муддатлар ўзгарди — Туркия компания томонидан иш олиб борилаётган пойтахтнинг лойиҳа ҳужжатини 2020 йилда тақдим этиш режалаштирилганди.

    Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосарининг қайд этишича, хорижий компаниялар аввалроқ ўз таклифларини берган. Маълум бўлишича, бош режани яратиш учун жуда кўп маълумотлар талаб қилинади, жумладан, барча йўллардаги қатнов, автомобиллар ҳаракати, уларнинг тўпланиши, қаерда кўприклар кераклигини аниқлаш. Бунинг учун Тошкент шаҳрининг транспорт концепцияси тўлдирилмоқда. Мазкур концепция Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан Туркиянинг Kalyon компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.

    «Аҳоли ва иқтисодиётнинг ўсишини ҳисобга олган ҳолда бу маълумотлар бош режани ишлаб чиқишда биз учун жуда муҳим. Мазкур компаниянинг бизнинг олдимизга бу саволларни қўйганда биз муддатларни сурдик, чунки биз барча тизимларни ўрганишимиз керак. Ўрганишлардан кейин бу маълумотлар юкланади, бу эса ҳақиқий ва сифатли бош режани тузишга имкон беради», — деди вазирлик масъули.

    Ўзбекистон Президентининг фармони билан 2025 йилгача Ўзбекистоннинг барча шаҳарлари ва шаҳар посёлкаларининг чорак қисмининг бош режалари тасдиқланиши керак. Бунда лойиҳа ҳужжатлари жамоатчилик муҳокамаларининг натижаларини ҳисобга олган ҳолда тасдиқланиши керак.

    Мавзуга доир: «Шу соҳанинг ичидан чиққан одамлар йиғлайвериб, энди гапирмай ҳам қўйди». Отабек Бакиров Тошкент бош режаси ҳақида

    19.12.2020, 08:09   Изоҳ (0)   10946
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент давлат аграр университетининг 3 та филиали институтга айлантирилади

    18.12.2020, 23:44

    Ўзбекистонда мактабгача таълимни ривожлантириш учун 100 млн доллардан ортиқ маблағ ажратилади

    18.12.2020, 23:14

    Транспортдан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг ягона гувоҳномалари 1 январдан ўз кучида қолади — «Тошшаҳартрансхизмат»

    18.12.2020, 22:43

    Ўзбекистонда ҳамшира, шифокор ва ўқитувчиларнинг маошлари 2021 йилда бир неча баравар оширилади

    18.12.2020, 22:13

    ССВ: «Хитой вакцинасининг натижалари ижобий, ҳеч қандай асоратлари бўлгани йўқ»

    18.12.2020, 21:58

    Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматовга ер ажратишда қонунни бузгани учун ҳайфсан берилди

    18.12.2020, 21:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.