• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Фото: Жалолиддин Румий қабри жойлашган машҳур Мавлоно мақбараси

    Хабар қилинганидек, Туркияда мутафаккир Жалолиддин Румий вафотининг 747 йиллиги муносабати билан «Шаби арус» маросимлари доирасида маданий тадбирлар бошланган бўлиб, уларда ўзбекистонлик журналистлар ҳам иштирок этмоқда. Тадбирлар доирасида ОАВ вакиллари Туркиянинг Коня ва Истанбул шаҳарларидаги зиёратгоҳлар, маданий марказлар, тарихий қадамжолар ва Жалолиддин Румий ҳаёт йўлига тааллуқли масканларда бўлиши белгиланган эди.

    Мақбаранинг қубба қисмидаги таъмирлаш ишлари чизмаси.

    Мақбаранинг қубба қисмидаги таъмирлаш ишлари чизмаси.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Коня ички Анадолу ҳудудида жойлашган шаҳар бўлиб, мамлакатнинг тарихий ва маданий жиҳатдан энг муҳим  марказлардан бири саналади. Турк ва ислом оламининг дунёга машҳур мутафаккирларидан бири мавлоно Жалолиддин Румий билан номи бирлашган шаҳар бой тарихий ўтмишга эга. Сафарнинг дастлабки кунида журналистлар ҳудуднинг энг кўзга кўринган ҳамда дунёнинг турли бурчакларидаги сайёҳларни ўзига жалб қилувчи Мавлоно Жалолиддин Румий мақбарасига (музей) зиёрат қилди. Айтиш керакки, Коняда Анадолу, Салжуқий давлатини бошқарган султонлар, вазирлар, муҳим тарихий шахсларнинг мақбаралари, жамғармалари, масжидлари, мадрасалари жуда кўп. Мавлоно мақбараси уларнинг ичида энг машҳури саналади.

    Мавлононинг ўлимидан бери юзлаб йиллар ўтган бўлса-да, у бутун дунё бўйлаб ўз фикрлари билан эсланиб, қабул қилинган ва асарлари ўнлаб тилларда ўқишда  давом эттирилмоқда. Мавлоно мақбараси ва музейи бу борада катта аҳамиятга эга. Румий яшаган даврда Салжуқийлар давлати мўғулларнинг босқинчи кучлари натижасида тобора заифлаб бораётган давр эди. У ўз кучини, мавқейи ва сиёсий келажагини йўқота бораётган бир давлатда яшаган. У Туркия тупроқларидаги маънавий тубанлик ва инқирозга тушган инсонларни маънавий жиҳатдан жонлантирди, жамиятнинг зиёли қатлами билан дўстона муносабатлар қурган.

    Мақбара ёнидаги жоме масжиди.

    Мақбара ёнидаги жоме масжиди.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Салжуқий султонлари саройининг ёнида унинг отасига бир боғ совға қилинган эди. Мавлоно 1273 йилда вафот этгач, унинг мақбараси худди шу боғнинг ичида қурилган. Салжуқийлар меъморчилик санъати билан қурилган мақбарага «Яшил мақбара» деб ном берилди. Мақбара мавлавийлик даргоҳининг ўртасида жойлашган. Тўртта катта устун устига қурилган мақбаранинг уст қисмида қубба бор. Ташқаридан кўп бурчакли кўринишдаги зиёратгоҳнинг қуббаси яшил рангда   бўлиб,  мақбаранинг деворлари ҳам яшил рангли чиннилар билан безалган. Қуббанинг устки қисми ташқаридан катта кулоҳ билан ўралган. Ушбу мақбарага вақт ўтгач, мавлавийлик тариқатининг обрўли вакиллари ва Мавлононинг яқинлари ҳам дафн этилган. Мавлоно даргоҳини ўз ичига олган музей соҳасида дарвешлар тунаган маконлар, самохона, шаби арус ҳудуди, масжидни кўриш мумкин. Музейда бундан ташқари Мавлоно ва мавлавийликка оид асарлар билан қўлёзма китоблар, лавҳалар, плиталар, лампалар, мусиқа асбоблари, мавлавийлик   тариқатига оид либослар, Румий ишлатган асбоб-анжомлар, Мавлононинг   маснавий асаридан баъзи бўлимлар зиёрат этувчиларнинг кўриши учун тақдим этилган. Кутубхонада турли даврларга оид тўрт мингдан ортиқ қўлёзмалар мавжуд. Бу асарларнинг барчаси рақамлаштирилган ва тадқиқотчиларнинг хизматида.

    Туркиянинг барча жойларида бўлгани каби ушбу жамоат жойига ҳам ниқобсиз кириш та’қиқланади.

    Туркиянинг барча жойларида бўлгани каби ушбу жамоат жойига ҳам ниқобсиз кириш та’қиқланади.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фақатгина қабрдан иборат бўлган бино 1926 йилдан кейин музей сифатида очилган. 1954 йилда қайта кўриб чиқилиб, Мавлоно музейи дея номланган. Унинг майдони боғи билан 6500 квадрат метрдан иборат. Музейда 6 та бўлим мавжуд. Улардан биринчиси — қироат хонаси. Бу Қуръонни чиройли овозда ва тўғри ўқишни англатади. Ҳозирги кунда мақбаранинг сайр қилинган зиёратгоҳ қисмининг масжид бўлимида жуда катта сандиқлар ва мавлавийлик тариқатига оид китоблар, тарихий ёзувлар   кўргазмага қўйилган. Усмоний подшоҳларнинг кўпчилиги мавлавийлик тариқатига аъзо бўлганликлари учун ҳар бир подшо ушбу мақбаранинг кенгайтирилишига ва безалишига катта ҳисса қўшган. Мақбаранинг ёнида Усмонлилар давридан қолган жоме масжид ўрин олган.

    Туркияда Тўпкапи саройидан сўнг энг кўп зиёрат этилган даргоҳ саналувчи мақбара бепул хизмат кўрсатиб келмоқда. Истанбул ва Анқарадан тезюрар поездлар ушбу мақбара жойлашган Коня шаҳригача қатнайди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Мавлоно Жалолиддин Румий ва унинг тўнғич ўғли Султон Валад (Муҳаммад Султан Баҳоуддин Валад) қабри.

    Мавлоно Жалолиддин Румий ва унинг тўнғич ўғли Султон Валад (Муҳаммад Султан Баҳоуддин Валад) қабри.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Мавлоно Жалолиддин Румий ва унинг тўнғич ўғли Султон Валад (Муҳаммад Султан Баҳоуддин Валад) қабри ёнидаги меҳроб.

    Мавлоно Жалолиддин Румий ва унинг тўнғич ўғли Султон Валад (Муҳаммад Султан Баҳоуддин Валад) қабри ёнидаги меҳроб.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Мавлоно Жалолиддин Румий ва унинг тўнғич ўғли Султон Валад (Муҳаммад Султан Баҳоуддин Валад) қабри.

    Мавлоно Жалолиддин Румий ва унинг тўнғич ўғли Султон Валад (Муҳаммад Султан Баҳоуддин Валад) қабри.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Қабрларнинг жойлашуви бўйича маълумот.

    Қабрларнинг жойлашуви бўйича маълумот.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Жалолиддин Румий кийгани айтилган қалпоқлар.

    Жалолиддин Румий кийгани айтилган қалпоқлар.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Жалолиддин Румий кийгани айтилган либос.

    Жалолиддин Румий кийгани айтилган либос.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Мақбара ёнидаги таҳорат учун сув олинувчи фаввора.

    Мақбара ёнидаги таҳорат учун сув олинувчи фаввора.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Дарвешлар ошхонаси.

    Дарвешлар ошхонаси.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Дарвешлар таомланиш вақти.

    Дарвешлар таомланиш вақти.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Дарвешлар ошхонасидаги бозорга қатновчи дарвеш.

    Дарвешлар ошхонасидаги бозорга қатновчи дарвеш.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Дарвешлар ошхонасидаги идиш-товоқлар.

    Дарвешлар ошхонасидаги идиш-товоқлар.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Янги келган дарвеш ва унинг жойи.

    Янги келган дарвеш ва унинг жойи.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Дарвешлар хужраси тор бўлгани сабабли пандемия шароитида ортиқча одам тўпланишининг олдини олиш мақсадида вақтинча ёпиқ.

    Дарвешлар хужраси тор бўлгани сабабли пандемия шароитида ортиқча одам тўпланишининг олдини олиш мақсадида вақтинча ёпиқ.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Музейнинг орқа томони.

    Музейнинг орқа томони.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
    17.12.2020, 08:57   Изоҳ (0)   36042
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркияда 17 декабрда Жалолиддин Румий вафотининг 747 йиллиги муносабати билан «Шаби арус» кечаси ўтказилади

    16.12.2020, 09:26

    Маданият вазирлиги: Санъаткорлар ижоди рейтинг тизимида баҳоланади ва мукофотлаш ишлари ҳам шунга қараб белгиланади

    15.12.2020, 23:11

    Маданият вазирлиги: Маданият марказларининг сони кескин камайиб кетган, борларининг ҳам айримлари яроқсиз

    15.12.2020, 19:29

    Нукусдаги Савицкий музейи директорлигини эгаллаган эксперт Тигран Мкртичев 2021 йилдан иш бошлайди

    13.12.2020, 21:15

    Хайрулла Саъдиев «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» унвони билан тақдирланди

    08.12.2020, 11:47

    Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров «Ҳамдўстлик юлдузлари» давлатлараро мукофоти билан тақдирланди

    01.12.2020, 21:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Колумбиянинг собиқ президенти 12 йил уй қамоғига ҳукм қилинди

    Дунё | 2 август, 16:20

    Сурия Озарбайжондан газ қабул қилиб олишни бошлади

    Дунё | 2 август, 15:45

    “Ал-Ҳилол” Антуан Гризманни сотиб олишга яқин турибди

    Спорт | 2 август, 15:35

    Путин Трампнинг ультиматумига жавоб қайтариб, “Орешник” ракеталари тизимли равишда ишлаб чиқарилаётганини айтди

    Дунё | 2 август, 15:25

    Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон | 2 август, 15:06

    Европа шаҳарлари марказларида ижара нархи қанча ва сўнгги 5 йил ичида қанчалик ўзгарган?

    Саёҳат | 2 август, 14:55

    Esports World Cup Chess. Магнус Карлсен мукофот жамғармаси 1,5 млн доллар бўлган мусобақада чемпионликни қўлга киритди

    Спорт | 2 август, 14:40

    Ўзбекистон | 2 август, 14:30

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.