Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Tashkent City халқаро ишбилармонлик дирекцияси раҳбари Баҳром Ризаев журналистларнинг боғга кириш нима учун пуллик бўлгани ҳақидаги саволларига жавоб берди.

Эслатиб ўтамиз, 17 декабрдан бошлаб Tashkent City боғига байрам арафаси ва Янги йил кунларида кириш пуллик этиб белгиланди. Байрам чипталари нархи 5 ёшгача бўлган болаларга — бепул, 5 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун — 5 000 сўм, 12 ёшдан катталар учун — 10 000 сўм, пенсионерларга — 5 000 сўм (гувоҳнома мавжуд бўлган тақдирда), ногиронлиги бўлган шахсларга — бепул (гувоҳнома мавжуд бўлган тақдирда), енгил автомобилда кириш — 20 000 сўм (йўловчиларни ҳисобга олган ҳолда) этиб белгиланган.

Парк Tashkent City ишбилармонлик маркази ҳудудида жойлашган. Бу парк нафақат марказ ишчиларига, балки, бошқа оддий аҳоли вакилларига ҳам мўлжалланган. Хабарингиз бор, боғимиз ишга тушганига бир йил бўлди. Шу бир йил ичида биз ҳеч қандай моддий тарафдан фойда кўрмадик. Лекин биз ҳам бир ташкилотмиз.

Биз шу пайтгача давлат бюджетидан ҳам, халқдан ҳам пул олмадик. Биз харажатларимизни ўзимиз қоплашимиз керак. Ҳозирги кунда ойига ўртача 900 миллион сўм харажат қиламиз. Тўғри, паркнинг ичида маълум бир кафе ва ресторанлар ижара ҳақи тўлаши мумкин, лекин бу маблағ харажатимизнинг 30 фоизини қоплайди холос. Шунинг учун қолган 70 фоизи қопланмай келаётганди. Паркимизни ободонлаштиришга ва фаолиятини юрғизишга маблағ керак.

Бундан ташқари, мана Янги йил арафасида турли хил намойишлар, кўнгилочар дастурлар қилишимиз керак. Бунинг ҳаммаси қўшимча маблағга бориб тақалади. Тушган маблағлар шу каби жараёнларга сарфланади.

Tashkent City боғига киришни пуллик қилиш бўйича қарор Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан келишилган, деб айта олмайман. Лекин бу ишимиз орқали давлат бюджетига мурожаат қилмасдан, фақат дам олувчилар учун тўлов амалиётини жорий қилмоқчимиз.

Бундан ташқари Тошкентда кўплаб боғлар бор. Шу боғлар ҳам пуллик қилинган. Ўзимизнинг фаолиятимиздан келиб чиққан ҳолда паркни ривожлантириш учун ҳозирча тўловли киришни ташкил этганмиз. Ҳозирча пуллик режимни бир ойга режалаштирганмиз. Кейинги натижаларга қараб бирор-бир хулосага келамиз.

Ҳар битта машинани «парковка» қилиш учун 20 минг сўм олинади. Бунда машина ичидаги одамлар алоҳида пул беришади. Пенсионерлар, нафақахўрлар ва ногиронлардан кириш учун пул ундирилмайди»

Баҳром Ризаев, Tashkent City халқаро ишбилармонлик дирекцияси раҳбари 

Баҳром Ризаев «Агар жамоатчиликнинг салбий эътирозларига сабаб бўлса, кейин пуллик режим бекор қилинадими?» деган саволга аниқ бир жавоб бермади.

Маълумот учун, 2019 йилнинг октябрь ойида Жаҳонгир Ортиқхўжаев Tashkent City очилиши муносабати билан қилган видеомурожаатида «Бу — халқимиз учун. Бу жой — миллатимиз учун. Илоҳим, миллатимизга ушбу яхши жой буюрсин! Халқимиз келиб яйрасин! Фарзандлари билан ўйнаб кулсин! Ҳаммаси халқимиз, Ўзбекистон халқи учун ва азиз, меҳрибон миллатимиз учун!», – деган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди