• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев раислигида МДҲ саммити бўлиб ўтди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 18 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклидаги мажлиси бўлиб ўтди, дея хабар қилмоқда Президент матбуот хизмати.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Саммит ишида Беларусь президенти Александр Лукашенко, Молдова президенти Игор Додон, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Россия президенти Владимир Путин, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчиси Талант Мамитов, МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев ва Ҳамдўстлик парламентлараро ассамблеяси кенгаши раиси Валентина Матвиенко иштирок этди.

    Кун тартибига мувофиқ МДҲ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг ҳолати ва устувор йўналишлари кўриб чиқилди, шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш бўйича биргаликдаги режалар белгилаб олинди.

    Давлат раҳбари ўз нутқида Ўзбекистон шу йил Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига раислик қилишдек шарафли ва масъулиятли вазифани илк бор ўз зиммасига олганини таъкидлади.

    МДҲнинг улкан салоҳиятидан фойдаланиш, саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, ўзаро ишонч ва ҳамкорликни яна-да мустаҳкамлаш коронавирус пандемияси оқибатида келиб чиққан инқироздан тез фурсатларда чиқишнинг мақбул йўлларини топиш учун хизмат қилишига ишонч билдирилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Ўзбекистон умумий муаммоларни ҳал қилишга янги, ностандарт ва ўзаро манфаатли ёндашувларни биргаликда ишлаб чиқиш ва амалга оширишга тайёр», – деди Шавкат Мирзиёев.

    Таъкидланишича, Ўзбекистон МДҲ доирасидаги ҳамкорликнинг сифат жиҳатидан янги босқичига изчил ўтиш, шериклик механизмлари ва қабул қилинган ҳужжатлар ижроси самарадорлигини ошириш тарафдоридир.

    Шавкат Мирзиёев ташкилот доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга доир қатор таклифларни илгари сурди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Хусусан, бугунги шароитда мамлакатлар иқтисодиётлари, савдо ва кооперация алоқаларини жадал суръатларда қайта тиклаш устувор вазифа экани таъкидланди. Мавжуд муаммоларга қарамай, Ўзбекистоннинг МДҲга аъзо бошқа мамлакатлар билан товар айирбошлаши барқарор ўсиб бораётгани кузатилмоқда. Айрим шериклар билан савдо 2020 йилда 20 фоиздан зиёдга кўпайган.

    Ҳамдўстлик доирасида «яшил» ва соддалаштирилган йўлаклар амалиётини кенг жорий этиш, электрон савдони ривожлантириш бўйича ягона платформани ишга тушириш ва «йўл харитаси»ни қабул қилиш муҳимлиги қайд этилди.

    Ўзбекистон раҳбари саноат кооперацияси бўйича комплекс дастур ишлаб чиқиш зарурлигини қайд этди.

    Бунда агросаноат, машинасозлик, электротехника, енгил ва озиқ-овқат саноати, фармацевтика ва бошқа устувор тармоқларда қўшма кластерлар ташкил этиш назарда тутилади. Ушбу дастур ҳамда инновацион лойиҳалар ва илғор технологиялар тақдимотини 2020 йил Тошкент шаҳрида ўтадиган МДҲ мамлакатлари саноат кооперацияси форуми доирасида ўтказиш таклиф этилди.

    Транспорт йўлаклари рақобатбардошлигини ошириш, техник регламент ва стандартларни уйғунлаштириш, ўзаро келишилган тариф сиёсатини амалга ошириш ва преференсияларни ўзаро тақдим этиш транспорт соҳасидаги муҳим вазифалар сифатида белгиланди.

    «Ўзбекистон барча санитария талабларига риоя этган ҳолда ўзаро авиақатновларни имкон қадар тез фурсатда қайта йўлга қўйиш тарафдоридир. Бу ишбилармонлик, гуманитар ва сайёҳлик алмашинувларини тиклашга хизмат қилади», – дея таъкидлади Президент Шавкат Мирзиёев.

    МДҲ мамлакатларининг Ҳамдўстлик давлатларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқароларини ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш масаласи тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон раҳбари меҳнат мигрантлари ҳужжатларини ўзаро тан олишнинг ягона механизмини яратиш ва бу соҳада алоҳида дастур қабул қилиш вақти келганини қайд этди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бугунги кунда санитария-эпидемиологик тусдаги фавқулодда вазиятларни мониторинг қилиш ва уларга барвақт жавоб қайтаришнинг самарали тизимини шакллантириш алоҳида аҳамият касб этмоқда. Шу муносабат билан МДҲ доирасидаги тегишли келишувни тайёрлаш ишлари тезлаштирилади.

    Касалликларни профилактика қилиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ҳар йили оммавий спорт ва маданий тадбирларни ташкил этган ҳолда «МДҲ саломатлик марафони»ни ўтказиш таклиф этилди.

    МДҲ ижодий ва фан зиёлиларининг навбатдаги форуми доирасида Ўзбекистонда «Ҳамдўстлик мамлакатлари маданий мероси» конференциясини ўтказиш ғояси илгари сурилди. Бу анъанавий яқин бўлган гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

    МДҲ маконидаги хавфсизликка таҳдид солаётган хатарлар тўғрисида сўз юритилар экан, Афғонистонда йўлга қўйилаётган тинчлик жараёнини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш муҳим экани қайд этилди.

    «Ушбу мамлакатнинг тинчлиги бутун Ҳамдўстлик маконида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашнинг муҳим омилидир. Бу, шунингдек, давлатларимизнинг Жанубий Осиё билан савдо-иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантириш учун янги имкониятлар дегани», – дея таъкидлади Президент.

    Мафкуравий ва ахборот соҳаларида хавфсизликни таъминлаш масалалари ҳам янги, ноодатий ёндашувларни тақозо этаётгани қайд этилди. Ушбу мавзудаги аввал қолдирилган Халқаро экспертлар форуми келгуси йилда Тошкент шаҳрида ўтказилади.

    Бундан ташқари, ҳуқуқий ахборот билан алмашиш учун МДҲ Ягона электрон платформасини яратиш ва Радикаллашувдан қайтариш соҳасидаги ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш таклиф этилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ташкилот маконида дўстлик ва яқин ҳамкорликни мустаҳкамлашда парламентларнинг ўрни ортиб бораётгани таъкидланди. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон келгуси йилда МДҲ Парламентлараро ассамблеясининг йиғилишларидан бирини Тошкентда ўтказишга тайёрлигини билдирди.

    Сўнг МДҲга аъзо давлатлар делегациялари раҳбарлари сўзга чиқиб, амалга оширилган кенг кўламли ишлар учун Ўзбекистонга чуқур миннатдорлик билдирди, бу мамлакатнинг Ҳамдўстликка самарали раислигини таъминлабгина қолмай, ташкилот доирасидаги кўп қиррали амалий ҳамкорликни яна-да кенгайтирганини таъкидладилар.

    Давлат раҳбарларининг нутқларида иқтисодиёт, транспорт, хавфсизлик, гуманитар соҳаларда алоқаларни чуқурлаштириш, МДҲда тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлашга қаратилган муҳим ташаббуслар илгари сурилди.

    Саммит якунида Президент Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, пандемия оқибатлари билан боғлиқ барча қийинчиликларга қарамай, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан Ҳамдўстлик янги воқеликка самарали мослашишга қодирлигини намойиш этди.

    Мажлисда МДҲни яна-да ривожлантириш концепцияси ҳамда уни амалга ошириш бўйича асосий тадбирлар режаси, БМТ ташкил этилганининг 75 йиллиги муносабати билан ҳамда халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида қўшма баёнотлар қабул қилинди.

    Шунингдек, 2020 йилда ташкилотга Беларусь раислик қилиши ва навбатдаги саммитни Минск шаҳрида ўтказиш тўғрисидаги қарорлар ҳамда кўп томонлама ҳамкорликнинг турли йўналишларига доир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланди.

    Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашкони «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирлагани ҳамда Қосим-Жўмарт Тўқаевни Қозоғистон Мустақиллик куни билан табриклагани ҳақида хабар берилганди.

    18.12.2020, 19:08   Изоҳ (0)   26099
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олий ва ўрта таълим вазири олий таълим муассасаларида ҳижоб ўраб юриш масаласига изоҳ берди

    18.12.2020, 18:52

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво яна совиб, қор ёғади

    18.12.2020, 18:28

    Ўзбекистонда 2020 йилнинг 9 ойида газ экспорти 2019 йилга нисбатан 78 фоизга камайди

    18.12.2020, 18:04

    Жаҳон банки Ўзбекистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга 500 млн доллар ажратди

    18.12.2020, 17:27

    Ўзбекистоннинг тўртта университети Шарқий Европа ва Марказий Осиёнинг энг яхши олийгоҳлари қаторига кирди

    18.12.2020, 17:03

    Ойига 200 доллардан кам пул юбораётган меҳнат муҳожирларини Ўзбекистонга қайтариш топшириғи берилган — Уйчи тумани ҳокими

    18.12.2020, 16:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фуқароларни хорижга ишга жўнатишни ваъда қилган лицензиясиз ташкилотлар жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 12 май, 23:50

    “Дарё” дайжести: 12 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 12 май, 23:30

    Андижонда Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:50

    Самарқандда уч киши бир болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:40

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20

    Пентагон мигрантларни Гуантанамога олиб бориш ва қайтариш учун миллионлаб доллар сарфлади 

    Дунё | 12 май, 22:10

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.