• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Американинг 10 та штати Google ва Facebook’ни тил бириктирганликда айблади

    Техас бош прокурори Кен Пакстон Американинг ўнта штати номидан судга Google’га қарши жамоавий даъво бериб, уни монополияга қарши қонунчиликни бузганликда айблади, деб ёзади «РБК».

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Техас монополияга қарши федерал қонунчиликни ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунларни кўп марта бузганлиги юзасидан Google’га қарши суд даъвосида бир нечта штатлардан иборат коалицияга раҳбарлик қилди», — дейилади бош прокурор офиси тарқатган хабарда.

    Шикоятлар, даъвогарлар фикрича, ноқонуний йўллар билан интернет-рекламани монополлаштирган IТ-гигант фаолиятига алоқадор. Хусусан, компанияни Facebook билан рақобатга қарши битим тузишда, фойдаланувчиларни чалғитишда ва ҳалол рақобатга тўсқинлик қилишда айблашмоқда.

    «Google — ўз қудратини сурбетларча суиистеъмол қилаётган триллион долларлик монополия. Компания Facebook раҳбариятини рақобатчилик моҳиятига путур етказадиган шартнома схемасига рози бўлишга оғдирмоқда. Google, аслида, инсайдерлик маълумотлари билан савдо қилади. Бу ерда эркин бозор ишламайди. Агар бу бейсбол ўйини бўлганида эди, Google ҳам питчер, ҳам қайтарувчи, ҳам ҳакам бўлиб қатнашган бўларди. Бу штат қонунларига ва федерал қонунга ҳам зиддир», — деди Пакстон.

    Даъво матнида таъкидланишича, Google ва Facebook интернетдаги реклама бозорини бўлиб олиш ва бир-бири билан рақобатлашишдан қочиш учун тил бириктириб олган. Даъвогарларнинг иддаоларига кўра, ушбу келишув бўйича Facebook интернет-реклама бозорининг баъзи секторларини қўлга киритган, Google эса бутун бозорда етакчи позициясини сақлаб қолган. Иккала компания ҳам рекламага буюртмалар тақсимланган кимошди савдоларида ўз ҳаракатларини мувофиқлаштирган.

    Ушбу тил бириктирув шарофати билан Google ўз мижозлари учун реклама нархини ошириши мумкин бўлган. Охир-оқибат бу молиявий юклама, даъвогарлар қайд этишича, маҳсулот ва хизматлар нархини ошириш ва сифатини пасайтириш ҳисобидан америкалик истеъмолчилар елкасига тушган.

    Даъвога Техасдан ташқари, Айдаҳо, Арканзас, Индиана, Кентукки, Миссисипи, Миссури, Шимолий ва Жанубий Дакота ва Юта штатлари қўшилган. Bloomberg хабарига кўра, даъвогарлар суд ишига 42-АҚШ президенти Билл Клинтонга нисбатан импичмент бўйича танилган ҳуқуқшунос Кен Старрни жалб қилмоқчи.

    Google вакили Жули Макалистернинг маълум қилишича, Пакстоннинг иддаолари асоссиз. «Биз судда унинг асосланмаган айбловларидан қатъий ҳимояланамиз», — деди у.

    Октябрь ойида ҳам бир қатор штатлар Google’ни монополияга қарши қонунчиликни бузганликда айблаб судга берган эди. Ўшанда компания браузерлар бозорини монополлаштирганлиги иддао қилинган эди.

    Эслатиб ўтамиз, Техас бош прокурори Кен Пакстон 8 декабрь куни тўртта штатда президент сайлови натижаларини қайта кўриб чиқишни сўраб Олий судга ариза берганди. Ҳокимият тепасида республикачилар бўлган 17 та штат вакиллари ушбу даъвони қўллаб-қувватлади.

    Мавзуга доир:

    • Google қидирув тизими орқали 2020 йилда энг кўп сўров юборилган актёрлар номи маълум бўлди
    • АҚШ ҳукумати фикрича, Facebook рақобат хавфини бартараф қилиш учун Instagram ва WhatsApp’ни сотиб олган. Энди у компанияни бўлиб юборишни талаб қилмоқда
    • Коронавирус, Among Us ва Том Хенкс: 2020 йилда Google’да энг кўп қидирилган сўровлар

    18.12.2020, 07:08   Изоҳ (0)   16030
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Биткоин нархи 400 минг долларгача кўтарилиши тахмин қилинди

    18.12.2020, 06:22

    ОАВ: Трамп Оқ уйни тарк этишдан бош тортиши мумкин

    17.12.2020, 23:59

    Европа Иттифоқида 27 декабрдан коронавирусга қарши эмлаш бошланади

    17.12.2020, 23:29

    Испанияда рус мафиясининг пулларини «ювиш» иши бўйича 20 дан ортиқ киши қўлга олинди

    17.12.2020, 22:11

    Twitter коронавирусга қарши вакциналар ҳақидаги ёлғон хабарларни ўчиришни бошлайди

    17.12.2020, 21:58

    «У кимга керак ўзи? Агар хоҳлаганимизда ишни охирига етказган бўлардик». Путин Навальнийнинг заҳарлангани ҳақида

    17.12.2020, 21:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.