Американинг Колорадо штатида истиқомат қилувчи эркак икки ойда иккита бир хил Kia Sportage автомобилларидан айрилди. Корея маркасининг ишқибози иккита кроссовери миниб қочилганидан сўнг, янги машина сотиб олишга шошилмаяпти, деб хабар беради Motor.
Дэвид Райс АҚШда 2018 йилда ишлаб чиқарилган Kia Sportage’ни сотиб олган. Орадан бир ҳафта ўтгач, ўғрилар америкаликнинг уйи яқинидаги паркингга кириб, минилган кроссоверни ўғирлаб кетган. Машина ўғрилари кузатув камераларига тушиб қолган бўлса-да, уларни топишнинг имкони бўлмаган.
Жанубий Корея маркасининг ишқибози тушкунликка тушмасдан яна битта худди шунақа кумушранг Sportage сотиб олган. Бироқ ҳайдовчининг янги автомобиль борасидаги хурсандчилиги узоққа чўзилмаган. Эркак яна бир бор ерости автотураргоҳидан машинаси ўғирлаб кетилгани ҳақида полицияга ариза ёзган. Эркак машиналари топилгунига қадар янги автомобиль сотиб олмасликка қарор қилган ва ҳозирда ижара хизматларидан фойдаланмоқда.
Денвер полицияси статистикасига кўра, йил бошидан буён шаҳарда автомобиль ўғрилигига оид жиноятлар сони деярли икки баробарга ошган. Ўғирланган 6,5 мингта машинанинг 360 га яқини Kia моделлари ҳисобланади.
Аввалроқ америкалик аскар автомат узатмалар қутиси сабаб Mercedes-Benz’ни ўғирлаб кета олмагани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)