• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Сўх воқеалари»да айбланаётганлар навбатдаги суд мажлисида дастлабки кўрсатмаларини рад этди

    Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судида 2020 йил 14 декабрь куни «Сўх воқеалари» юзасидан очилган жиноят иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар берди «Дарё» мухбири.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Дастлаб ҳимоячи Бурҳон Мамажонов судланувчиларга нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгартириш бўйича судга илтимоснома киритган. Адвокат Сўх туманидан олиб келинаётган 13 нафар шахснинг хулқ-атворидан келиб чиқиб уларга тайинланган эҳтиёт чорасини бекор қилишни таклиф қилган. Суд мазкур масала бўйича маслаҳатга кирган ва илтимосномани рад этган.

    Судья Тожиддин Ваҳобов раислигида давом эттирилган суд ишида судланувчилар Баҳодир Шодиев, Ёдгор Жўраев, Шаҳзод Маҳмадалиев, Зайлобидин Зайлобов ва Шаҳромбек Олимовлар 31 май кун содир бўлган воқеа бўйича сўроқ қилинган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Судланувчи Баҳодир Шодиев дастлабки терговда ўзига қўйилган айбловларни рад этган. У 31 май куни Чашма қишлоғига жанжалда иштирок этиш учун эмас, балки опасининг уйига борганини, опаси билан биргаликда касалхонада ётган акасини кўргани бормоқчи бўлганини, соат 14:30-15:00 ларда ўша ерга кетаётганда вилоят ҳокими иштирокида йиғилиш бўлаётганини кўрганини айтган. Ва ўша кунги воқеаларда умуман қатнашмаганлигини таъкидлаган.

    «Кўчага чиқсам, ҳамма Чашма булоғи томонга кетяпти. Қирғизлар билан ўзбеклар ўртасида жанжал чиққанини эшитдим. Лекин мен жанжалда қатнашмаганман. Чашмадаги жанжалда иштирок этмаган бўлсам, нега бу ердаман? Ҳалигача тушуна олмаяпман», — деган судланувчи Баҳодир Шодиев.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Судланувчи Ёдгор Жўраев ўз кўрсатмасида жанжал содир бўлган куни далада бўлганини, онаси касал бўлиб шифохонага тушиб қолгани учун соат 18:00 ларда шифохонага борганини айтган. У ерда уни Чашмадаги жанжалда жароҳат олганлар ва уларнинг яқинлари кўрган. Ички ишлар ходимлари шифохонага келиб, тўпланганларни тарқатиб юборганини айтиб, жанжалда қатнашмаганини таъкидлаган.

    «31 май куни далада эдим. Онамнинг қон босими ошиб кетиб касалхонага тушиб қолганди. Даладан келиб, касалхонага кетдим. Касалхонага борсам тез ёрдам машиналарида яраланганлар олиб келинаётган экан. У ерда одам жуда кўп эди. ИИБ ходимлари тўпланганларни тарқатишга уринарди. Касалхонада эрталаб соат 7:00 дан 7:30 гача бўлдим. Менга касалхонадаги тартибсизликларда қатнашганимни айтишяпти. Лекин мен унда қатнашмаганман», — деб кўрсатма берди судланувчи Ёдгор Жўраев.

    Қайд этилишича, Ёдгор Жўраев дастлабки тергов органи сўроқнома баённомаларида ички ишлар ходимлари келган автобусга тош отгани, туман ИИБ биносига боргани, амакисининг ўғли тан жароҳати олиб, шифохонада ётгани каби ҳолатлар бўйича кўрсатмалар берган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шундан сўнг судланувчилар Шаҳзод Маҳмадалиэв, Зайлобидин Зайлобов ҳамда Шаҳромбек Олимовнинг 31 май куни Чашма булоғида юз берган воқеалар бўйича кўрсатувлари тингланган.

    Судланувчиларнинг кўрсатмалари тинглангач, адвокатлар ва прокуратура ходимлари уларга саволлар билан мурожаат қилган.

    Суд ишида 2020 йил 18 декабрга қадар танаффус эълон қилинди.

    Эслатиб ўтамиз, вилоятнинг Сўх тумани Чашма қишлоғида қўшни давлат фуқаролари билан сув масаласидаги можарода иштирок этган 22 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини судда кўриб чиқиш жараёни 2020 йил 9 ноябрь куни бошланган эди. Шундан сўнг 23—30 ноябрь кунларига тайинланган суд мажлислари айрим сабабларга кўра, белгиланган вақтда ўтказилмади.

    Жиноят иши доирасида 9 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш ва 13 нафар шахсга уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган. Судланувчилар орасида икки нафар вояга етмаган шахс ҳам бор. Судда вояга этмаган судланувчиларнинг қонуний вакиллари иштироки таъминланган.

    Мавзуга доир: 

    • «Сўх воқеалари»ни ўрганаётган судда сўз олган айбланувчи Ватанини ҳимоя қилганини маълум қилди
    • Фарғонада «Сўх воқеалари»да айбланган 22 киши устидан навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди

    16.12.2020, 20:34   Изоҳ (0)   19028
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Telegram ишида носозлик юз берди

    16.12.2020, 20:10

    «Аҳолига ажратилган маҳаллий кўмирнинг 60 минг тоннаси ҳали эгаларига етказиб берилмасдан, омборларда турибди» – Шавкат Мирзиёев

    16.12.2020, 19:33

    Шавкат Мирзиёев электр энергияси, табиий газ ва кўмир таъминотида йўл қўйилаётган ноқонуний хатти-ҳаракатлар ҳақида гапирди

    16.12.2020, 19:21

    Туркияда яна бир ўзбекистонлик қотиллик қурбони бўлди

    16.12.2020, 19:09

    Андижонда 4 ойлик ўғлини 5200 долларга сотаётган аёл қўлга олинди

    16.12.2020, 18:46

    Шавкат Мирзиёев газ экспортини қисқартириб, аҳоли эҳтиёжларини қондириш бўйича кўрсатма берганини маълум қилди

    16.12.2020, 18:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    НАСА ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.