Telegram мессенжери ишида 16 декабрь куни носозлик кузатилди. Интернет сервислар фаоллигини кузатиб борувчи Downdetector сайти маълумотларига кўра, Telegram фойдаланувчиларининг 90 фоизида уланишда, 9 фоизида эса хабарлар жўнатишда муаммо кузатилган.
Бундай носозлик Ўзбекистондан ташқари бутун Европа, шунингдек, Россия, Туркия, Саудия Арабистони ва бошқа мамлакатларда юз берган.
Telegram компанияси вакиллари юзага келган вазият учун Twitter’да узр сўраган ва муаммо бартараф этилаётганини билдирган.
Бундан бир кун аввал Google сервислари ишида дунё бўйича носозлик кузатилиб, Gmail, Youtube, Google Drive булути, Google Docs сервиси ишламай қолганди.
Изоҳ (0)