Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси маълумотларига кўра, 12 декабрь куни Истанбулнинг Чаталжа туманида юзага келган ўзаро жанжал оқибатида Ўзбекистон фуқароси, 1986 йилда туғилган Х.Х. жароҳат олиб, вафот этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу жиноятни содир қилишда гумонланиб, 1993 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Д.Х. қўлга олинган ва ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.
Маълум қилинишича, бош консулхона ушбу ҳолатни назоратга олган, марҳумнинг қариндошларига консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатмоқда ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан алоқада бўлиб турибди. Марҳумнинг жасадини 16 декабрь куни Ўзбекистонга юбориш режалаштирилган.
Аввалроқ Туркияда 31 ёшли ўзбекистонлик тиланчи томонидан пичоқлаб ўлдирилгани ҳақида хабар берилганди. Марҳумнинг жасади яқинлари томонидан Ўзбекистонга юборилган.
Изоҳ (0)