• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон давлат идоралари ОАВ билан фаол ҳамкорлик қилиш ва ижтимоий тармоқлардан саҳифа очиш мажбуриятини олади

    Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Вазирлар Маҳкамасининг давлат органлари фаолиятини ёритишда ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисидаги қарори лойиҳасини муҳокамага тақдим этди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳужжатда таъкидланишича, давлат идоралари матбуот хизматларини бевосита биринчи раҳбарга бўйсунадиган мустақил бўлимларга айлантириш режалаштирилган.

    2021 йил 1 февралдан бошлаб:

    • давлат идоралари фаолиятини доимий ёритиб бориш ҳамда амалга оширилаётган лойиҳаларни жамоатчиликка тезкор ва тушунарли етказиб бериш орқали ташкилотнинг ижобий имижини шакллантиришга доир вазифаларни амалга ошириш жараёнида ҳамкорликда ишловчи журналист ва фойдаланувчилар сони юқори бўлган блогерлардан иборат «Медиа пул» ташкил этилади;
    • журналистларнинг аккредитация қилиш тўғрисидаги ёзма ва электрон мурожаатлари давлат идоралари томонидан тегишли мурожаат олинган кундан бошлаб кўпи билан уч иш кунида кўриб чиқилиши белгиланади;
    • давлат идоралари ўзларининг жамоатчилик кенгашлари фаолияти ва аъзолар рўйхатини қайта кўриб чиқади ва жамоатчилик кенгашлари таркибига камида бир нафардан фаол журналист ва/ёки блогерни киритиш чоралари кўрилади;
    • Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (кейинги ўринларда — aгентлик) томонидан оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва мобил мессенжерларнинг мониторинги натижасида аниқланган давлат идоралари фаолиятига тааллуқли, аҳолининг кенг қатлами онгига салбий таъсир кўрсатувчи материал ва маълумотларга давлат идораларининг тезкор муносабат билдириш муддати бир кун қилиб белгиланади;
    • давлат идоралари ҳар чоракда камида бир марта оммавий ахборот воситалари ва блогерлар учун очиқ бўлган матбуот конференциялари, брифинглар ташкил этиш ва интервьюлар, савол-жавоблар ўтказиш йўли билан жамоатчиликка доимий ҳисобот бериб борилади;
    • давлат идораларининг турли даражадаги раҳбарлари Facebook, Twitter, Instagram, Telegram каби кўплаб фойдаланувчиларга эга ижтимоий тармоқлар, мессенжерларда ўз расмий саҳифаларини очади ва уларни белгиланган тартибда верификация қилиш чораларини кўради;
    • давлат идораларининг биринчи даражали раҳбарлари ахборот хизматлари билан биргаликда интернет тармоғидаги Wikipedia мустақил интернет-энциклопедиясида алоҳида веб-саҳифа очиб, ўзи бошқараётган давлат идораси ва ўзининг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни ўзбек, рус, инглиз тилларида жойлаштиради;
    • давлат идоралари 2021 йил якунига қадар ўзларининг очиқ маълумотлари ва янгиликларини мобил қурилмалар орқали қулай, тезкор равишда олиш имкониятини тақдим этувчи Android ва iOS операцион тизимларида ишловчи мобил иловаларни ишга туширади ҳамда мазкур иловалардаги ахборот, маълумотлар базасини Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг очиқ маълумотлар портали (opendata.gov.uz) билан интеграция қилиш чораларини кўради;
    • давлат идораларининг раҳбар ходимлари ўз расмий саҳифаларида ҳафта давомида камида уч марта бошқарувидаги давлат идораси фаолиятига дахлдор бўлган ахборотни жойлаштириб боради ҳамда мазкур саҳифалар орқали жамоатчилик фикрини ўрганиб, мурожаат ва саволларга жавоб бериб борилишини ташкил этади;
    • давлат идоралари ахборот хизматлари, таркибий тузилмалар мунтазам равишда ўз раҳбарларини ташкилот фаолияти билан боғлиқ бўлган ахборот материаллари билан таъминласин ҳамда раҳбар ходимларнинг расмий саҳифаларидаги ахборотларини ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ва оммавий ахборот воситалари орқали кенг миқёсда тарқатилишини амалга оширади.
    Шу билан бирга, агентлик:
    • икки ой муддатда давлат идораларининг оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган тегишли танқидий-таҳлилий материалларга ўз вақтида муносабат билдириб бориш, шунингдек медиа-режаларни тайёрлаш ва уларнинг ижроси бажарилиши ҳисобини юритиш имкониятига эга бўлган махсус ахборот таҳлилий электрон тизимни ишга туширсин ҳамда матбуот котибларига мазкур тизимдан фойдаланишни ўргатиш мақсадида қисқа муддатли семинарларни ташкиллаштиради;
    • давлат идораларининг ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситалари билан ишлаш натижалари бўйича мунтазам мониторинг олиб борсин ва мониторинг якунлари асосида рейтинг тизимида баҳолаш ишларини ташкил этади;
    • ҳар олти ойда рейтинг натижаларига кўра шакллантирилган таҳлилий маълумотлар асосида паст кўрсаткич қайд этган масъуллар ҳамда матбуот котибларининг очиқлик йўналишидаги фаолиятини танқидий кўриб чиқиш, шунингдек уларга нисбатан меҳнат қонунчилигига мувофиқ жавобгарлик белгилаш бўйича тегишли чора кўриш учун Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб боради.
    Агентлик шунингдек, матбуот хизматлари учун қўлланмани ишлаб чиқишни ва нашр этишни режалаштирмоқда, унда давлат идораларининг виртуал аудитория билан ишлаш тартиби, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларни текшириш ва юритиш усуллари, шунингдек учрашувларнинг жонли трансляциясини ташкил этиш киради.

    Шу билан бирга, у ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари билан онлайн мулоқот маданияти, савол-жавоб суҳбати ўтказиш ва пресс-турлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш талабларини ўз ичига олади. Ҳудудларда «Ёш журналистлар ва блогерлар клублари» пайдо бўлиши мумкин, уларнинг ташкил этилиши учун жавобгарлик Ёшлар ишлари бўйича агентлик, Ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети томонидан белгиланади.

    Лойиҳа муҳокамаси 2020 йилнинг 29 декабригача давом этади.

    Мавзуга доир:

    • «Мустақил бўлганимиздан бери бу тақиқланган мавзу бўлган». Обид Ҳакимов камбағаллик мавзуси ҳақида
    • «Асосли бўлса, матбуот бу ҳақда ёзишга ҳақли». Ўзбекистондаги элчихоналар АОКА ҳаракатига муносабат билдирди
    Аввалроқ Ўзбекистонда шафқатсизликни тарғиб қилувчи видеоларни интернетга жойлаштирганлар учун 89 миллион сўмлик жарима жорий этилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

    16.12.2020, 21:11   Изоҳ (0)   17255
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Сўх воқеалари»да айбланаётганлар навбатдаги суд мажлисида дастлабки кўрсатмаларини рад этди

    16.12.2020, 20:34

    Telegram ишида носозлик юз берди

    16.12.2020, 20:10

    «Аҳолига ажратилган маҳаллий кўмирнинг 60 минг тоннаси ҳали эгаларига етказиб берилмасдан, омборларда турибди» – Шавкат Мирзиёев

    16.12.2020, 19:33

    Шавкат Мирзиёев электр энергияси, табиий газ ва кўмир таъминотида йўл қўйилаётган ноқонуний хатти-ҳаракатлар ҳақида гапирди

    16.12.2020, 19:21

    Туркияда яна бир ўзбекистонлик қотиллик қурбони бўлди

    16.12.2020, 19:09

    Андижонда 4 ойлик ўғлини 5200 долларга сотаётган аёл қўлга олинди

    16.12.2020, 18:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда Қурбон ҳайити намози сабаб айрим кўчалар вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 5 июн, 10:12

    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади

    Реклама | 5 июн, 09:46

    Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди — манба

    Спорт | 5 июн, 10:07

    Тинч океанида 3000 та автомобиль ортилган кема ёнмоқда (видео)

    Дунё | 5 июн, 10:04

    Катта миқдорда қарздорликни тўламасдан келган — “Ўзбектелеком” Humans иши бўйича муносабат билдирди  

    Ўзбекистон | 5 июн, 09:55

    Ҳар куни бир пиёла қаҳва ичиш қариганда соғлом бўлиш эҳтимолини оширади — 30 йиллик тадқиқот

    Саломатлик | 5 июн, 09:32

    Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобусда ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 5 июн, 09:08

    Криштиану Роналду терма жамоа сафида гол уриш бўйича жаҳон рекордини янгилади

    Спорт | 5 июн, 09:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.