• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Камбағаллар учун кўчага чиққан бойлар. Декабристлар қўзғолони тарихи

    1825 йил 14 декабрь куни Россия империясида тарихда декабристлар қўзғолони номи билан машҳур бўлган исён бўлиб ўтди. Исён қаттиққўллик билан бостирилди. Мазкур воқеа рус ижтимоий-сиёсий ҳаётида ўзига хос из қолдирди. «Дарё» сана муносабати билан ушбу исён тафсилотлари ҳақида ҳикоя қилади.

    Қўзғолон илдизлари

    Россия империяси XVIII асрнинг ўрталарида икки муҳим ички муаммога дуч келди ва булар унинг Европа дипломатиясида ўз ўрнини йўқота боришига замин ҳозирлади. Улардан биринчиси автократия бўлса, иккинчиси крепостной ҳуқуқи эди. Ўзини Византия империяси меросхўри деб билган Россия подшолиги автократик бошқарув тизимини ҳам ўзига мерос қилиб олган эди. Мазкур бошқарув тизими 1547 йилда Иван IV Грозний тахтга ўтириши ва ўзини «бутун Русия шоҳи» деб эълон қилиши билан амал қила бошлади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Узоқ йиллар давомида мутлақ монархия ва автократияни аралаштириб юбориш ҳоллари кузатиб келинди. Россия подшолиги автократия эмас, балки мутлақ монархия деган қарашлар ҳам бўлган. XVIII асрга келиб эса автократия Россиянинг тан олинган расмий бошқарув шакли деб эълон қилинди.

    Рус автократияси декабристлар ҳаракатидан деярли юз йил олдин инқирозни бошидан кечиришни бошлади. Жумладан, 1730 йилги Анна Ивановнанинг тахтга чиқиши пайтида бир гуруҳ аристократлар ундан баъзи бир ҳуқуқларидан воз кечишни талаб қилди. Бошида бунга кўнган бўлса-да, қиролича кейинчалик келишувни бузди.

    Декабристлар ҳаракатига туртки берган яна бир жиҳат бу ташқи омил бўлиб, буюк француз инқилоби ва Наполеоннинг рус юришидан кейинги воқеалардир. Россияга юришдаги муваффақиятсизлик ва унинг ортидан юз берган 1814–1815 йилги воқеалар фонида Наполеон ҳукмронлигига барҳам берилди. Уни мағлуб қилганлар орасида Россия императори Александр I ҳам бор эди ва у Наполеон қўшинларини таъқиб эътиб, Парижгача кириб борди. Айнан у Луи XVIII дан тахтга чиқишнинг ягона шарти сифатида конституция қабул қилишни талаб қилган эди.

    Ғарбдаги янги сиёсий институтларни кўрган аристократиядан чиққан ёш офицерлар юртга қайтгач, ўзларида ҳам шундай ўзгаришларни кўришни истай бошлади. Улар Руссо, Волтер, Монтеске каби мутафаккирлар ғояси билан танишди. Александрдан умид қилган ёшлар тез орада унинг сусткашлигидан ҳафсалалари пир бўла бошлади. Россия ва Украина ҳудудларида ислоҳотчилик ҳаракатлари пайдо бўла бошлади.

    Бундай ҳаракатлар Италиядаги карбонаризмдан руҳланиб, махфий ташкилот сифатида шаклланиб борди. Ана шундай махфий ташкилотлар аъзолари амалга оширган ҳаракат тарихда декабристлар ҳаракати дея номланди. Уларнинг ғоялари турлича бўлса-да, асосий бирлаштирувчи мақсадлари Россиядаги автократияга барҳам бериш ва крепостной ҳуқуқини бекор қилиш эди. Шу мақсадда 1825 йил 14 декабрь куни улар император Николай I га қарши қўзғолон кўтарди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Қўзғолондан олдинги воқеалар

    1825 йил 19 ноябрь куни ҳеч қандай ворисга эга бўлмаган император Александр I вафот этиши муносабати билан мамлакатда қўшҳокимиятчилик вужудга келди. Бундан эса ислоҳотчилар фойдаланиб қолишга ҳаракат қилди. Проваслав қонунлари бўйича тахтга ҳукмдорнинг ёш жиҳатдан ундан кейинги укаси ўтириши керак эди. Бу эса Константин Павлович эди. Махфий ҳужжатга кўра, у олдинроқ тахтдан воз кечганини эълон қилган эди. Тахт эса ўз-ўзидан ундан кейинги Николайга ўтиши керак эди. Аммо унинг дворянлар орасида обрўси паст эди.

    Бир неча ҳафталик тортишувлардан кейин 13 декабрдан 14 декабрга ўтар кечаси Константин Павловичнинг тахтдан иккинчи бор воз кечиши натижасида Россия Сенати Николайнинг тахтга ҳуқуқини тан олди ва у император деб эълон қилинди. Бу эса декабристлар узоқ кутган вақт эди. Махфий ташкилотлар аъзолари ҳаракатга ўтишнинг вақти келганини англаб етди ва бир қарорга келди. Бундан ташқари, уларнинг қулоғида жандармериянинг оммавий ҳибслар ўтказиши ҳақидаги хабар ҳам етиб келган эди.

    Қўзғолонга тайёргарлик ва жараён

    Аслида, исён асосан икки муҳим ўзаро қарама-қарши ҳаракат атрофида режаланди. Улардан биринчи Шимолий уюшма бўлиб, унинг асосчиси Никита Муравёв эди. Бу ҳаракатнинг мақсади конституцион монархияга эришиш бўлса, иккинчи гуруҳ Павел Пестелнинг Жанубий уюшма бўлиб, улар анча радикал кайфиятдаги республикачилар эди.

    Қўзғолон бошланишидан бир сутка олдин Жанубий уюшма раиси жандармерия томонидан ҳибсга олинди. Декабристлар Сенат ва ҳарбийларнинг янги императорга қасамёд қилишига тўсқинлик қилишга қарор қилди. Шу мақсадда қишки сарой ва Петропавлосвк қалъасини эгаллаб, подшоҳ оиласини ҳибсга олишни, зарур бўлса ўлдиришни режа қилди. Исёнга бошчилик қилишга княз Сергей Трубецкий танланди.

    Улар ўйлаган режалари амалга ошган тақдирда, Сенатдан олдинги ҳокимият шакли тугаганини эълон қиладиган умумхалқ манифестини қабул қилишни ва инқилобий муваққат ҳукумат тузишни талаб қилмоқчи эди.

    Шунингдек, депутатлар асосий қонун – конституция қабул қилишлари керак эди. Сенат манифест эълон қилмаса, уни бунга куч ишлатиб мажбур қилиш режаланди. Кейин эса умумхалқ йиғини чақирилиб, янги бошқарув шакли танланиши керак эди. Республика тузуми ўрнатилгудек бўлса, подшоҳ оиласи хорижга сургун қилиниши лозим эди. Декабристлар лидерларидан бири, шоир Рилейев Николай учун Форт Рос қалъасини таклиф қилди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Рилейев 14 декабрь эрта тонгида Каховскийдан қишги саройга бостириб кириб, Николайни ўлдиришни сўради. Аммо Каховский дастлаб рози бўлган боўлса-да, кейин буни рад этди. Бир соатдан кейин Якубовский ҳам Гвардейский экипаж мотросларини ҳамда Измайлов полкини қишки саройга бошлаб киришдан бош тортди.

    Шу куни соат 11 да декабристлар Петербургдаги Сенат майдонига 800 нафар Москва лейб гвардияси полка аскарларини олиб чиқди, кейинроқ уларга Гренадерский полки ва Гвардейский экипажи мотрослари ҳам келиб қўшилди. Шундай қилиб уларнинг умумий сони 2 350 кишига етди.

    Шунингдек, турли ҳисоб-китобларга кўра, 10 мингга яқин Петербург аҳли ҳам исёнчиларга ҳаммаслак эканини билдириб майдонда тўпланди. Подшоҳ оиласини саройдан олиб чиқиш масаласи ҳам кўрила бошланди. Исёнчилар ва ҳукумат кучлари ўртасида тўқнашувлар бўлди, музокаралар олиб борилди, руҳонийлар ишга солинди. Лекин ҳеч бири фойда бермади. Декабристлар чекинишни истамади.

    Уч мингга яқин исёнчи аскарга қарши ҳукумат тўққиз минг пиёда қўшин, уч минг отлиқ қўшин, умумий ҳисобда кейинчалик чақирилган артиллериячиларни ва резерв учун чақирилган етти минглик шаҳар ташқарисидан келганларни ҳисобга олмаса, 12 минг кишилик кучни ташлади.

    Исёнчилар ишини артиллерия ва бинолар томидан отилган ўқлар битирди. Шу куни тунда исён бостирилди. Майдонлар ва кўчалар юзлаб жасадларга тўлиб кетди. 700 га яқин исёнчи аскар ҳибсга олинди Петропавловский қалъаси зиндонига ташланди. Декабристлар аъзолари эса ҳибсга олиниб, қишки саройга олиб кетилди. Уларни шахсан император Николай I сўроқ қилди.

    Жами 579 киши судга тортилган бўлса, улардан 287 нафари айбдор деб топилди. Беш нафар декабристлар раҳбарлари К.Ф Рилейев, П.И Пестел, П.Г Каховский, М.П Бестужев-Рюмин ва C.И Муравёв-Апостоллар ўлим жазосига ҳукм этилди. 120 киши Сибирга каторга ишларига сургун қилинди.

    Оқибатлар

    Декабристлар ҳаракати рус жамияти хотирасида узоқ вақт сақланиб қолди. XIX аср мобайнида бир неча бор улар учун қасос олишга уринишлар бўлиб турди ва 1917 йилгача давом этди. Россияда крепостной ҳуқуқи 1861 йилга келибгина бекор қилинди.

    Бир нечта ёзувчилар ўз асарларида декабристлар фаолиятига тўхталиб ўтди. Жумладан, Лев Толстой ўзининг «Уруш ва тинчлик» романида мазкур ҳаракат ҳақида ҳикоя қилган эди. Уларнинг хотирасига атаб бир нечта музейлар ва уй музейлари ташкил этилди.

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    15.12.2020, 10:46   Изоҳ (0)   108549
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ Марокашнинг Ғарбий Саҳрои Кабир устидан суверенитетини тан олди. БМТ фикрича, Африкадаги бу ноёб ҳудуд ҳеч кимга тегишли эмас, аммо мустақил ҳам эмас

    15.12.2020, 10:22

    Россиянинг «Спутник V» вакцинаси коронавируснинг оғир ҳолатларига қарши 100 фоиз самарадорлик кўрсатгани маълум қилинди

    15.12.2020, 09:41

    Коронавируснинг янги тури аниқлангани сабабли Лондонда энг юқори карантин чекловлари жорий қилинади

    15.12.2020, 00:51

    АҚШда коронавирусга қарши эмлаш бошланди

    14.12.2020, 21:59

    Свазиленд бош вазири коронавирус оқибатида вафот этди

    14.12.2020, 21:11

    ЖССТ касалхоналарда сув йўқлиги туфайли 1,8 млрд киши COVID-19’га чалиниши мумкинлигидан огоҳлантирди

    14.12.2020, 19:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий Исроилнинг нишони бўлиши мумкин — WSJ

    Дунё | 15 июн, 09:21

    Кўкрак сути бези саратони ҳақидаги саволларга жавоблар

    Саломатлик | 15 июн, 08:54

    Қашқадарёда жонига қасд қилиш учун ўзини каналга ташлаган фуқарони ички ишлар ходими қутқарди 

    Ўзбекистон | 14 июн, 23:06

    Суперлига. “Пахтакор” “Бунёдкор” билан, “ОКМК” эса “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 14 июн, 22:18

    Актриса Фотима Режаметова ўзини осиб қўйган қўшниси юзасидан мурожаат билан чиқди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 22:02

    Омбудсман Тошкентдаги ҳибсхонада аёл узоқ вақтдан бери сақланаётганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:50

    50 дақиқалик суҳбат: Путин ва Трамп Яқин Шарқдаги кескинлашган вазиятни муҳокама қилди

    Дунё | 14 июн, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.