Россиянинг «Спутник V» вакцинаси коронавируснинг оғир ҳолатларига нисбатан 100 фоиз самарадорлик кўрсатди. Бу ҳақда вакцинанинг яратувчиси маълум қилди, деб ёзмоқда Meduza.
«Плацебони қабул қилганлар гуруҳида коронавирус билан касалланганлар орасида оғир ҳолатлар сони 20 тани ташкил қилган, вакцинани қабул қилганлар гуруҳида эса оғир ҳолатлар қайд этилмаган», — дейилади хабарда.
Вакцинанинг умумий самарадорлиги 91,4 фоизга баҳоланмқода. Мазкур хулосалар синовларнинг учинчи (охирги) назорат текширувида олинган маълумотлар асосида чиқарилган.
Вакцина яратувчиларининг маълум қилишича, 90 фоиздан юқори самарадорлик учта назорат текширувининг ҳар бирида қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, биринчи оралиқ таҳлил натижалари вакцина 92 фоиз самарадорлигини кўрсатган. Кейинроқ «Спутник V» ишлаб чиқувчилари 39 та бемор ҳақидаги дастлабки маълумотларга асосланиб, ўз вакцинаси самарадорлигини 95 фоизга баҳолаган.
Декабрь ойининг бошида Россияда COVID-19’га қарши оммавий эмлаш бошлангани маълум қилинди. Москвада 5 декабрдан эмлаш маълум тоифадаги аҳоли вакиллари учун бошланди. Вакцинация учун «Спутник V» вакцинасидан фойдаланилмоқда.
Изоҳ (0)