• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ Марокашнинг Ғарбий Саҳрои Кабир устидан суверенитетини тан олди. БМТ фикрича, Африкадаги бу ноёб ҳудуд ҳеч кимга тегишли эмас, аммо мустақил ҳам эмас

    АҚШ президенти Дональд Трамп 10 декабрь куни Марокаш ва Исроил унинг воситачилигида дипломатик алоқалар ўрнатиш ҳақида келишиб олганини эълон қилди — Марокаш сўнгги бир неча ой ичида яҳудий давлатини тан олган тўртинчи араб мамлакатига айланди, деб ёзади Meduza. Бунинг эвазига АҚШ Марокашнинг Ғарбий Саҳрои Кабир устидан суверенитетини тан олди, бу ҳудуднинг мақоми мустамлакачилик даврларидан буён ноаниқ бўлиб келмоқда. Унинг мустақиллиги учун курашаётган исёнчилар бир ой аввал 29 йил давом этган ярашув тугаганини эълон қилган эди.

    Ғарбий Саҳрои Кабирдаги Полисарио фронти жангчиси

    Ғарбий Саҳрои Кабирдаги Полисарио фронти жангчиси
    Фото: LETA

    Ғарбий Саҳрои Кабир Африкадаги шу пайтгача ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини амалга оширмаган ягона ҳудуддир

    Африкада мустамлакачилик даврида ҳозирги Ғарбий Саҳрои Кабир ҳудуди Испанияга тегишли бўлган. 1975 йилда Мадрид бу ҳудудлардан воз кечди, аммо БМТ Бош ассамблеяси собиқ мустамлакаларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини кафолатлаган бўлишига қарамай, Испания Ғарбий Саҳрои Кабир ҳудудини Марокаш ва Мавритания ўртасида бўлиб берди. Бу мамлакат мустақиллигини эълон қилган тақдирда, у ерда бунгача кўп йиллардан буён мустақиллик учун қуролли кураш олиб борган Полисарио фронти ташкилотидан социалистлар ҳокимиятни қўлга киритишидан хавфсираган АҚШ босими остида амалга оширилди.

    Бунга жавобан, Полисарио фронти бир томонлама тартибда Саҳрои Кабир Араб Демократик Республикаси тузилганлигини эълон қилди, шундан сўнг Жазоир кўмагида Марокаш ва Мавританияга қарши уруш бошлади. Бир неча йилдан кейин Мавритания Ғарбий Саҳрои Кабир ҳудудига даъво қилишдан воз кечди. Марокаш эса АҚШ ва Франция кўмагида исёнчилар билан муваффақиятли уруш олиб борди. 1991 йилда томонлар ўт очишни тўхтатишга келишиб олди; бу вақтга келиб, Марокаш ҳудуднинг тахминан 80 фоизини назорат остига олган эди, қолган 20 фоизни Полисарио фронти назорат қиларди.

    На Саҳрои Кабир Араб Демократик Республикасини, на Марокашнинг Ғарбий Саҳрои Кабир устидан суверенитетини тан олишни истаган БМТ воситачилигида томонлар ҳудуднинг бўлғуси мақоми ҳақида референдум ўтказишга келишиб олди. У 1992 йилдаёқ ўтказилиши керак эди, аммо унда кимлар қатнашиши мумкинлиги борасидаги зиддиятлар туфайли (Полисарио фронти Марокашни Ғарбий Саҳрои Кабирга минг кишини кўчириб, натижани ўз фойдасига ўзгартирмоқчи бўлганликда айблаган), референдум умуман ўтказилмай қолиб кетди. Кейинроқ томонлар музокараларни қайта бошлашга уриниб кўрди, аммо улар ҳар сафар натижасиз бўлди. Марокаш охир-оқибат референдум ғоясидан бутунлай воз кечди ва фақат ўз таркибидаги мухториятга рози бўлишини айтди.

    АҚШ Ғарбий Саҳрои Кабирнинг мустақиллигини «нореал вариант» деб атади

    Оқ уй расмий пресс-релизида Трамп маъмурияти Марокашнинг Ғарбий Саҳрои Кабир устидан суверенитетини тан олишни минтақанинг мустақиллиги «нореал вариант» эканлиги ва низонинг ягона ечими «фақат Марокаш суверенитети доирасидаги чинакам мухторият» бўлиши мумкинлиги билан изоҳлади. Оқ уйда таъкидлашларича, АҚШ ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини рағбатлантирмоқчи ва Daxла шаҳрида консуллик очиб, «минтақадаги иқтисодий ва ишбилармонлик имкониятларига туртки бермоқчи».

    АҚШнинг қарори, деб ёзади Reuters, аслида Вашингтон ўзининг минтақадаги сиёсатини ўзгартиришини билдириши эҳтимолдан узоқ: Дональд Трамп учун ушбу қадам Марокашнинг Исроил билан битим тузиши учун расмий ён босиш эди, холос, бу битим эса унинг Яқин Шарқни тартибга солиш ишидаги меросини мустаҳкамлайди. Марокаш ҳукумати, ўз навбатида, Трампнинг ён бериши шарофати билан мамлакат аҳолисининг кўпчилиги фаластинлик арабларга нисбатан хоинлик деб ҳисоблайдиган Исроил билан келишув фактининг ўзидан бўладиган салбий таъсирни силлиқлаш имкониятига эга бўлди.

    АҚШнинг хатти-ҳаракатларини бошқа нуфузли давлатлар ва халқаро ташкилотлар қўллаб-қувватламаяпти. Евроиттифоқ ва БМТ Ғарбий Саҳрои Кабирнинг кимга тегишлилиги масаласи бўйича позициялари ўзгаришсиз қолишини маълум қилиб бўлди. Россия ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг ҳаракатлари «халқаро ҳуқуқ доирасидан мутлақо чиқиши»ни айтиб, улар «америкаликларнинг ўзлари ёқлаб овоз берган» БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияларига зид эканини таъкидлади.

    Атиги бир ой аввал Ғарбий Саҳрои Кабирда 29 йилдан буён давом этиб келган ярашув тугаган эди

    АҚШнинг Марокашнинг Ғарбий Саҳрои Кабир устидан суверенитетини тан олиш қарори Полисарио фронти Марокаш ҳукуматининг тинч норозилик намойишларини бостириш бўйича шафқатсиз чораларидан кейин 29 йил давом этган ярашув сулҳига риоя қилушдан бош тортишини эълон қилганидан кейин бир ой ўтиб қабул қилинди.

    Ярашув сулҳи бекор қилинганига қарамай, Полисарио фронти ўшандан буён Марокаш томонидан назорат қилинадиган ҳудудларга жиддий ҳужумларни амалга оширишга уриниб кўрмади. Бу деярли бутун туташув чизиғи бўйлаб 1990 йиллардаёқ девор қурилгани, уни танк ва самолётлари бўлмаган Полисарио фронти жангчилари буза олмаслиги билан ҳам боғлиқ. Foreign Policy қайд этишича, урушнинг қайта бошлангани ҳақида эҳтимол дунё ҳамжамиятининг эътиборини Ғарбий Саҳрои Кабирга жалб этиш мақсадида эълон қилинган бўлиши, у Марокашдан БМТнинг муайян меъёрларига риоя қилишни талаб этишидан умид қилинган бўлиши ҳам мумкин.

    Foreign Policy Ғарбий Саҳрои Кабирдаги вазиятни Шарқий Тимордаги низога қиёсламоқда, у 1975 йилда мустақиллик эълон қилганидан кейин дарҳол Индонезия томонидан босиб олинган эди. Индонезиянинг етакчи дунё мамлакатлари билан яхши алоқалари фонида унинг хатти-ҳаракатлари БМТ даражасида ҳеч қандай оқибатларни келтириб чиқармади. Фақат 1990 йилларда вазиятга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи гуруҳлар ва Ғарб мамлакатларидаги фаоллар эътибор қаратганидан кейин, улар ўз ҳукуматларига босим ўтказа бошлади, улар эса Индонезиядан Тимор халқининг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқига риоя қилишни талаб қилишга мажбур бўлди. Индонезия ён берди ва 2002 йилда Шарқий Тимор мустақилликка эришди.

    Мавзуга доир: Дональд Трамп Марокаш ва Исроил ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганини маълум қилди

    15.12.2020, 10:22   Изоҳ (0)   16973
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россиянинг «Спутник V» вакцинаси коронавируснинг оғир ҳолатларига қарши 100 фоиз самарадорлик кўрсатгани маълум қилинди

    15.12.2020, 09:41

    Коронавируснинг янги тури аниқлангани сабабли Лондонда энг юқори карантин чекловлари жорий қилинади

    15.12.2020, 00:51

    АҚШда коронавирусга қарши эмлаш бошланди

    14.12.2020, 21:59

    Свазиленд бош вазири коронавирус оқибатида вафот этди

    14.12.2020, 21:11

    ЖССТ касалхоналарда сув йўқлиги туфайли 1,8 млрд киши COVID-19’га чалиниши мумкинлигидан огоҳлантирди

    14.12.2020, 19:09

    Олимлар коронавирусга чалинган одамларда организмга ҳужум қилувчи антитаналарни аниқлади

    14.12.2020, 18:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.