• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: «Меҳр» билан қайтарилганлар, ўзбек сабзавоти билан курашаётган Россия, Андижон ва Бухородаги «газ ғалаёнлари»

    Дайжестимиз хабарлари худди ўтиб бораётган ҳафта ҳавоси сингари ҳар хилдир. Илиқ янгиликлар ҳам, совуғи ҳам бор. Энг сўнгги хабар – ЕОИИга кузатувчи бўлишимиз эса айримлар учун илиқ бўлса, бошқалар учун СССРнинг совуқ шабадаси бўлиб туюлмоқда.

    Яхши хабардан бошлаймиз. Конституция қабул қилинганининг 28 йиллиги муносабати билан жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 104 нафар фуқаро афв этилди. Афв этилган шахсларнинг олти нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 50 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди, яна 17 кишининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 41 шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди. Натижада жами 63 киши жазони ўташ муассасаларидан озод этилди.

    Яна бир яхши хабар: Ўзбекистон АҚШнинг диний эркинлик бўйича «Махсус кузатувдаги давлатлар рўйхати»дан (Special Watch List) чиқарилди. Ўзбекистон ушбу рўйхатга 2019 йилда киритилганди.

    * * *

    Ўтган йилнинг май ва октябрь ойларида Яқин Шарқдаги можаролар ҳудудидан ўзбекистонликлар қайтарилган эди. 8 декабрь куни «Меҳр» операциясининг давоми амалга оширилди. «Меҳр-3» операцияси мобайнида Суриянинг жанговар ҳаракатлари олиб борилаётган ҳудудларидан 98 ўзбекистонлик, яъни 25 аёл ва 73 бола ватанга қайтарилди. Уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ҳам тегишли ишлар амалга оширилиши айтилди.

    Фото: UzReport

    Фото: UzReport

    Хўш, эркаклар-чи? Яқин Шарқда қийин аҳволга тушган эркаклар қайтариладими, йўқми? Бу саволга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов: «ушбу операция давомида биринчи навбатда энг муҳтож бўлган болалар ва аёллар олиб келиняпти. Эркаклар масаласида ўрганиш керак бўлган жиҳатлар бор. Агарки, қўли қон бўлмаса, кимнингдир қотили бўлмаса, вақти келиб, Ватанга, албатта, қайтади», деб жавоб берди.

    * * *

    Кунларнинг совиб кетишига доимий ҳамроҳ бўладиган газ танқислиги одамларни кўчага чиқишга ундамоқда. Тўсатдан газ узилишига кўникмаган аҳоли автомобиль йўлларини тўсиб маҳаллий ҳукумат эътиборини тортишга ҳаракат қилмоқда. Аслида бутун республикада газ таъминоти кўнгилдагидек бўлмаса-да, алифбо тартибида Андижон вилоятидаги норозиликдан бошлаймиз.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    10 декабрь куни кечқурун Андижон шаҳрининг «Ҳамдўстлик» маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси шаҳарнинг Ўзбекистон кўчаси ва Бобур шоҳкўчаси кесишмасидаги йўлнинг қатнов қисмини тўсишга ҳаракат қилди. Сезганингиздек, 1,5 мингдан зиёд хонадонда газ пастлаб кетгани бунинг бош сабаби бўлди.

    Шундай ҳолат Бухорода ҳам кузатилди. Тарқаган видеоларда кўринишича, 20 нафарча аёл Бухоронинг катта кўчаларидан бирини тўсиб норозилик билдирмоқда. Аниқланишича, 949 та хонадонда 5 610 киши истиқомат қилаётган «Работипоён» маҳалла фуқаролар йиғинида айни пайтда табиий газ босими пасайган. Масъуллар буни, ҳар доимгидек, об-ҳаво совуб кетиши билан изоҳлаган. Бу воқеа Бухоро туманида бўлган.

    Ўша куни Бухоронинг Қоракўл туманида ҳам аҳоли автомобиль йўлини тўсиб қўйди. Тумандаги «Дўстлик» ва «Қоракўз» МФЙларида газ муаммоси аҳолини кўчага чиқишга мажбур қилган. «Дарё» мухбири ҳолатни ўрганиш учун Бухорода бўлди.

    Мавзуга доир:

    • «Босим пасайди эмас, олти кун умуман газ бўлмади». Бухорода аҳоли айнан нима сабабдан йўлларни тўсди?
    * * *

    Ноябрь ойида Россия Фарғонадан помидор ва қалампир олиб киришга тақиқ қўйганини ёзган эдик. Ҳафта бошида эса Россия ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати қуритилган ўрикда хавфли зараркунанда аниқлангани сабабли Фарғона вилоятидан барча ўсимлик маҳсулотларини олиб киришга тақиқ жорий этди. Хавфли зараркунанда бу капр қўнғизидир. Кўп ўтмай худди шу ташкилот Қашқадарёдан помидор ва қалампир олиб киришга тақиқ қўйди. Ўзбек маҳсулотларида жигарранг буришиш вируси аниқланганмиш.

    Бу тақиқлар нимадан далолат беради? Ҳақиқатан ҳам миллий маҳсулотларимизда айб борми ёки сиёсий босим воситасими? Бу ҳақда аниқ фикр йўқ, аммо «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси, қуйи палата депутати Бобур Бекмуродов бу ҳол республика экспорт салоҳиятига таъсир кўрсатишини эътиборга олиб, Жаҳон савдо ташкилотига аъзоликни тезлаштириш кераклигини эслатди.

    13 декабрь куни журналистлар билан учрашувда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Россия қайтарган помидор қаерда етиштирилганини айтди.

    Фото: «Россельхознадзор»

    Фото: «Россельхознадзор»

    «Биз барчасини аниқладик — помидор Марғилон бозоридан олиб борилган. Охири ўша помидорни сотган тадбиркорни ҳам қидириб топдик ва маҳсулот қаерда етиштирилганини ҳам аниқладик. Биз у ерга ҳам бордик ва иссиқхонани текширувдан ўтказдик. Эътиборли томони, унда ҳам касаллик аниқланмади. Бу маълумотларни ‘Роспотребнадзор’ карантин инспекциясига юбордик», деди Бозоров.

    * * *

    Бундан олдинги хабаримизни навбатдаги хабар изоҳлаши мумкин. Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқида расман кузатувчи-давлат мақомини олди. 11 декабрь куни Евросиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) видеоанжуман шаклида ўтган саммитида бу эълон қилинди. Ўзбекистон билан бирга Куба ҳам ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Видеотадбирда ЕОИИга аъзо давлатлар — Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон, шунингдек, кузатувчи мақомидаги Молдова ва таклиф этилган мамлакат сифатида Куба етакчилари иштирок этди.

    Март ойининг бошларида эса Ўзбекистон ЕОИИга кузатувчи-давлат мақомида қўшилиши маълум бўлганди. Май ойида Олий Мажлис Ўзбекистоннинг ЕОИИ фаолиятида кузатувчи давлат мақомида иштирок этиши тўғрисидаги таклифни маъқуллаганди. Овоз бериш жараёнида 100 сенатордан 91 нафари иштирок этди. Улардан 71 нафари қарорни маъқуллаб овоз берди, 16 сенатор қарши чиқди, тўрт сенатор бетараф қолди.

    Энг муҳим ва муҳокамали хабарларни «Дарё»да ўқиб боринг. Оммавий эмлаш бошлангунча карантин қоидаларига риоя қилинг.

    13.12.2020, 21:36   Изоҳ (0)   45306
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йилларида ёпилиб кетган минглаб масжидлар тақдири нима бўлади? Диний қўмита вакили жавоб берди

    13.12.2020, 20:54

    Ўзбекистонда ўқувчи ва талабалар иштирокида Янги йилга бағишланган байрам тадбирларини ўтказиш тақиқланди

    13.12.2020, 20:33

    Ўзбекистонда бюджет ташкилотларига Янги йил муносабати билан корпоратив байрамлар ўтказиш тақиқланди

    13.12.2020, 20:18

    Шавкат Мирзиёев Урганчда қурилаётган кўп қаватли уйларни бориб кўрди

    13.12.2020, 19:59

    Хоразмда 2021 йилда 100 та кўп қаватли уй қурилади

    13.12.2020, 19:17

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 14 декабрь куни қор ёғиши кутилмоқда

    13.12.2020, 18:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент вилоятида ҳокимият ерини 200 минг долларга сотаётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 28 июн, 11:20

    Охири йўқ рилслар, йўқотилаётган вақт: телефон қарамлигидан қутулиш учун 8 қадам

    Лайфстайл | 28 июн, 11:02

    Қибрайда фуқаро эҳтиётсизлиги оқибатида Бўзсув каналига тушиб кетди 

    Ўзбекистон | 28 июн, 10:55

    Трамп Эронга 30 млрд долларлик ядровий таклиф бермоқчи эканлигини рад этди

    Дунё | 28 июн, 10:40

    Фақат пенсияга чиққанда эмас: неча ёшдан бошлаб холестерин миқдорини текшириб бориш керак?

    Саломатлик | 28 июн, 10:35

    Трамп Эрон ҳукумати у билан имкон қадар тезроқ учрашишни истаётганини билдирди

    Дунё | 28 июн, 10:10

    Урганчда шоқоллар юргани юзасидан муносабат билдирилди (видео)

    Ўзбекистон | 28 июн, 09:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.