• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йилларида ёпилиб кетган минглаб масжидлар тақдири нима бўлади? Диний қўмита вакили жавоб берди

    Ўзбекистонда мустақилликка эришиш арафасида ва мустақилликдан кейинги 5—10 йил давомида ҳозиргидан кўра кўпроқ масжидлар бўлган. Уларнинг аксарияти кейинчалик ёпилиб кетган. Масалан, ҳозир кўчмас мулклар аукционга қўйилган сайтларга кириб кўрилса, икки юздан ортиқ масжид майдонлари сотувга қўйилганини кўриш мумкин.

    Ушбу масжидлар тақдири нима бўлади? Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов 10 декабрь, пайшанба куни АОКА ҳузурида ўтказилган матбуот анжуманида ушбу саволга жавоб берди.

    «Бу жуда катта мавзу, ҳақиқатан ҳам жуда кўп мурожаатлар бор. Бир нарсани тўғри тушунишни хоҳлардик, ҳеч ким масжидни очиш ёки ёпиш билан обрў топаман ёки шу орқали нимагадир эришаман деган хаёлда эмас.

    Мустақилликнинг илк йилларида 5,5 мингдан 7 мингтагача масжид деб фойдаланилган бинолар бўлган. Уларнинг аниқ ҳисоби йўқ эди, 90 фоизи талабга жавоб бермасди: қўлбола қилиб қурилган, ҳеч қандай ҳужжати йўқ ва кимнинг ҳисобида туриши ҳам номаълум. Лекин шундай бўлса ҳам 1996 йилдан бошлаб (рўйхатга олиш учун) ҳаракат бошланди, 2001 йилда сарҳисоб қилинди. Шундан сўнг ҳам 2011 йилгача ҳеч қандай ҳужжатга эга бўлмаган, масжид сифатида фаолият кўрсатиб келган биноларимиз бўлган. ‘Марҳамат рўйхатдан ўтказинглар, энди диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тартиб бўляпти’, дейилган. Жуда кўп шаҳарлар, туман ва қишлоқларда масжид ҳужжатларини тайёрлаб олиб келишган, ҳеч қандай тўсиқ бўлмаган. Муайян вақтгача имкон берилди, яна чўзиб берилди», — деди у.

    Дин ишлари бўйича қўмита расмийсининг сўзларига кўра, ҳозирда, энг аввало, хавфсизлик нуқтаи назаридан, яъни бинонинг хавфсизлиги, жойлашуви, талабга жавоб бериши, зилзилага бардошлилиги ўрганилади.

    «Уларнинг кўпчилиги жуда ёмон аҳволда қолган, айримларига эса эҳтиёж йўқ, яъни кейинги кўчада масжид бор. Масалан, баъзилари муҳташам қилиб қурилган ва катта маблағ сарфланган, лекин унга ҳеч ким рухсат ҳам бермаган, ўзлари ҳам рухсат олишмаган. Майли, улар ҳам очиб берилар, лекин таҳлилларга кўра, унинг ёнидаги масжид ҳали тўлгани йўқ. Ўзи 5 маҳал намозда 1—2 саф одам бўлмасдан энди бу масжидни ҳам очиш масаласида ўрганиб чиқилгандан кейин саволлар пайдо бўлади: ‘масжиднинг молиявий таъминоти қандай? Ўша диний ташкилот ходимлари маош билан таъминланадими? Масжиднинг коммунал хизматларига тўловлар таъминланадими?’ Охири масжид ‘Вақф’га юк бўлади. Бугунги кунда 550 дан ортиқ масжид ‘Вақф’нинг зиммасида ётибди, уларда тушум йўқ. Ҳеч кимнинг масжидни беркитиб, рухсат бермайсан деган жойи йўқ, талабга қараб ҳаммасини ўрганиб чиқиб, очиб берилади», — деб таъкидлаган Музаффар Комилов.

    Дин ишлари бўйича қўмита маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 2 декабрь ҳолати бўйича Ўзбекистондаги масжидлар сони 2079 тага етди.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистон диний эркинлик бўйича АҚШ «қора рўйхати»га нима учун киритилган эди? Диний қўмита вакили жавоб берди
    • Дин ишлари бўйича қўмита: Қуръон ва ҳадис мусобақалари ҳеч қачон тўхтатилмаган, тўхтатилмайди

    13.12.2020, 20:54   Изоҳ (0)   27945
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ўқувчи ва талабалар иштирокида Янги йилга бағишланган байрам тадбирларини ўтказиш тақиқланди

    13.12.2020, 20:33

    Ўзбекистонда бюджет ташкилотларига Янги йил муносабати билан корпоратив байрамлар ўтказиш тақиқланди

    13.12.2020, 20:18

    Шавкат Мирзиёев Урганчда қурилаётган кўп қаватли уйларни бориб кўрди

    13.12.2020, 19:59

    Хоразмда 2021 йилда 100 та кўп қаватли уй қурилади

    13.12.2020, 19:17

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 14 декабрь куни қор ёғиши кутилмоқда

    13.12.2020, 18:58

    Амударё устида Хоразмни Қорақалпоғистон билан боғлайдиган кўприк қурилади

    13.12.2020, 18:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” 2026 йилда “Ливерпуль” ҳимоячисини сотиб олади

    Спорт | 5 август, 15:45

    “Денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган давлатларга жаҳон иқтисодиётида тенг шароитларда иштирок этиш имкониятини таъминлаш керак” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 5 август, 15:41

    Тошкентда бир киши бир кунда ўртача 230–270 литр ичимлик суви сарфлайди — “Ўзсувтаъминот” АЖ вакили

    Ўзбекистон | 5 август, 15:35

    Эронда жазирама: электрни тежаш учун давлат идоралари ёпилади

    Дунё | 5 август, 15:25

    Хитой блокадаси Тайваннинг электр таъминотини издан чиқариши мумкин. Аммо бу ҳаммаси эмас — таҳлил

    Дунё | 5 август, 15:10

    Женнифер Лопес ва унинг жамоаси Еревандаги ресторанда тушлик учун 37 минг доллар тўлади

    Шоу-бизнес | 5 август, 15:00

    Барча босқичлар тизимли назоратга олинади — Тошкент вилояти ҳокимлиги Sea Breeze лойиҳаси ҳақида

    Ўзбекистон | 5 август, 14:50

    “Манчестер Сити” Родрига янги шартнома таклиф қилмоқчи

    Спорт | 5 август, 14:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.