Хоразмда 2021 йилда 2 минг хонадонли 100 та кўп қаватли уй қурилади. Бу ҳақда 13 декабрь, якшанба куни Шавкат Мирзиёев раислигида Хоразм вилояти фаоллари ва тармоқлар мутасаддилари иштирокида ташкил этилган йиғилишда айтилди.
Президент матбуот хизматининг хабар беришича, йиғилишда ижтимоий масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Вилоятда ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича топшириқлар берилди.
Шунингдек, таълим, тиббиёт, маданият соҳаларини ривожлантиришга доир чора-тадбирлар ҳам белгиланди.
Аввалроқ Хоразмдаги фаоллар йиғилиши давомида Амударё устида Хоразмни Қорақалпоғистон билан боғлайдиган кўприк қурилиши айтилган эди. Президент баландпарвоз гаплар билан иқтисодиётни юритиб бўлмаслигини билдриб, Хоразмнинг марраси баланд бўлиши кераклигини таъкидлаганди. Ҳар бир шаҳар ва туман, маҳаллаларда мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, «ўсиш нуқталари» белгиланди.
Изоҳ (0)