Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қизилўнгач саратони ошқозон-ичак трактининг энг кенг тарқалган ўсма касаллиги ҳисобланади. Ҳар йили бутун дунёда 16 мингдан кўпроқ янги беморлар рўйхатга олинади. Йилдан йилга ушбу касаллик кўрсаткичи ортиб бораётгани эса ачинарли ҳолат, албатта.

Фото: «Домашний очаг»

Фото: «Домашний очаг»

Эркакларда қизилўнгач саратони аёлларга нисбатан 3,5 баравар кўпроқ учрайди. Шунингдек, касалликнинг юқори даражаси 50-59 ёшни ташкил этади. Қизилўнгач саратонининг дастлабки белгилари намоён бўла бошлаганда, дарҳол шифокор кўригидан ўтиш муаммоларни бироз бўлса-да, бартараф этади.

Ютинганда оғриқ ёки қийинчиликнинг пайдо бўлиши

Қизилўнгач – бу оғиз ва ошқозонни боғлайдиган найча. Агар унда ўсма пайдо бўлса, беморларга овқатни ютиш қийин бўлади. Шифокорларнинг маълум қилишича, беморда илк аломат қаттиқ овқат ёки гўштни ютиш билан намоён бўлади. Бунда бироз оғриқ сезилади. Вақтида шифокорга мурожаат этилмаса ёки чоралар кўрилмаса, кейинчалик юмшоқ таомлар, ҳаттоки суюқликлар истеъмолида ҳам қийинчиликлар юзага келади.

Жиғилдон қайнаши ва кислоталиликнинг ортиши

Вақти-вақти билан жиғилдон қайнаши, ошоқзон кислоталилиги туфайли озиқ-овқат зарралари ошқозондан қизилўнгачга қайтганда кислота оқими билан курашишга тўғри келади. Ушбу жараёнларнинг тез-тез кузатилиши ҳам қизилўнгач саратонининг аломати бўлиши мумкин.

Овқатланишдан кейин йўтал тутиши

Бу биринчи навбатда қизилўнгач саратонига айланиши мумкин бўлган гастроэзофагиал рефлекс касаллиги ёки Баррет қизилўнгачи ташхиси қўйилган одамларга тегишли. Йўтал, айниқса, овқат истеъмол қилгандан сўнг кузатилса, саратон ривожланишининг аломати бўлиши мумкин.

Бесабаб вазн йўқотиш

Асоссиз вазн йўқотиш кўпинча саратоннинг кўплаб шаклларига, шу жумладан, қизилўнгач саратонига ҳамроҳ бўлади. Ёки ютишда оғриқлар пайдо бўлгани учун бемор камроқ овқат истеъмол қилишни бошлайди. Шу сабабдан ҳам вазн камайиши кузатилади. Агар ортиқча ҳаракат ва сабабларсиз озиш жараёни кузатилса, шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.

Кучли чарчоқ ҳиси

Саратон касаллигининг яна бир аломати бемор ўзини жуда чарчаган ҳис қилишидир. Агар оддий кундалик машғулотлар жуда кўп энергия талаб қилса ва бунинг ортидан чарчоқ келиб чиқса, шифокорга ташрифни ортга сурмаслик лозим. Касаллик қанча эрта аниқланса, унинг хавфлилик даражаси шунча камаяди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзилада ҳалок бўлганлар сони 9 мингдан ошди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Тошкент ерусти метросининг қурилиш ишлари билан танишди 
Маҳаллий
Мудофаа вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди