Украина пойтахти Киевда коронавирусга қарши вакцинацияни амалга ошириш учун тайёргарлик бошланди. Бу ҳақда шаҳар мери Виталий Кличко 7 декабрь куни маълум қилди, дея хабар бермоқда «Korrespondent.net».
Унинг таъкидлашича, Украинада вакциналарни етказиб бериш муддати ҳали аниқ эмас. Аммо пойтахт аллақачон уларни қабул қилиш учун логистика базасини тайёрламоқда.
Қайд этилишича, Киевда вакциналарни ташиш ва сақлаш учун логистика билан таъминлайдиган ихтисослаштирилган коммунал корхона ва тиббиёт муассасалари – эмлаш процедураси мавжуд.
Кличко, шунингдек, агар керак бўлса, расмийлар қўшимча ускуналар сотиб олиб, тиббиёт ходимларини коронавирусга қарши эмлашга ўргатади, шунинг учун вакцина келганда пойтахт эмлашни дарҳол бошлашга тайёрлигини айтди.
Эслатиб ўтамиз, дунё бўйича коронавирусга қарши биринчи оммавий вакцинация Москва ва Буюк Британияда бошланган эди.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Pfizer ва BioNTech ўзининг БНТ1622б вакцинаси тадқиқотларининг учинчи босқичи якунлари бўйича 95 фоиз самарадорлик кўрсатганини маълум қилганди. Таққослаш учун: Россиянинг «Спутник V» вакцинаси самарадорлиги ўз ишлаб чиқувчилари томонидан 92 фоизга, Американинг Moderna компанияси вакцинаси — 94,1 фоизга, AstraZeneca компанияси вакцинаси — 70 фоизга баҳоланган.
Изоҳ (0)