• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Тихановская Беларусда ҳокимият алмашинуви босқичлари ҳақида маълум қилди

    Беларусь мухолифати раҳбари Светлана Тихановская Александр Лукашенко ҳокимиятдан бош тортган тақдирда, 45 кунлик ўтиш давридан сўнг мамлакатни бошқариш ниятида. Бу ҳақда унинг 7 декабрь куни “Tut.by”га берган интервьюсига таяниб, «Korrespondent.net» хабар қилди.

    Фото: Telegram / «Пул первой»

    Фото: Telegram / «Пул первой»

    «Мен буни сайловолди ташвиқот давомида айтдим – биз янги сайловлар ўтказишимиз керак. Энди буни онгли равишда амалга оширишга имкон берадиган ҳужжатлар ишлаб чиқилгани сабабли, биз бундай баёнотни ёзишга қарор қилдик.

    Аммо шунга қарамай, мен барча сиёсий маҳбуслар озод қилинмагунча буларнинг ҳаммасидан воз кечмаслигим аниқ», – деди Тихановская.

    Тихановскаянинг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси Франк Вячорка янги сайловларни ўтказиш учун энг камида 45 кун талаб қилинади, деб таъкидламоқда.

    «Бизнинг вазифамиз – янги сайловларни тезроқ ташкил қилиб, унинг нормал ўтиши ва барчанинг рақобатлашиши учун бир хил шароит яратиш», – деди Вячорка.

    Тихановскаянинг сўзларига кўра, яқин кунларда Лукашенко кетганидан кейин амалга ошириладиган конституциявий ислоҳот лойиҳаси, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига иқтисодий ёрдам кўрсатиш ва кичик ҳамда ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш дастури эълон қилинади.

    Мухолифат раҳбари, шунингдек, ҳокимиятни топшириш бўйича музокаралар муқаррарлигини айтди.

    «Ҳамма нарса музокаралардан бошланади, биз уларни ўтказишимиз керак. Воқеалар ривожи қандай бўлишидан қатъи назар, у (Лукашенко) музокара столига ўтиради.

    Келишувга эришилганда сиёсий маҳбуслар озод этилгач ўтиш даври бошланади ва янги сайловлар бўлиб ўтади», – деди Тихановская.

    Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, келишув шартлари музокараларга, ушбу музокара столида кимлар бўлишига, шунингдек, ўша пайтда Александр Лукашенко қаерда бўлишига боғлиқ.

    Аввалроқ Лукашенко ўзини Беларусь ҳукуматидан узоқлаштириш йўлини ошкор қилиб, бу ишни фақат Беларусь халқи қилиши мумкинлиги ҳақида айтган эди.

    Беларусда 2020 йил 9 августдан буён президентлик сайловларидан кейин бошланган норозилик намойишлари давом этмоқда. Беларусь МСК Лукашенкони сайловлар ғолиби деб топган, асосий рақобатчи, мухолифат вакили Светлана Тихановская эса расмий маълумотларга кўра 10 фоиз овоз олган. Тихановскаяни Европа давлатлари қўллаб-қувватламоқда. Тихановская мағлубиятини тан олмаган ва ўзини «Беларусь халқи томонидан сайланган ягона етакчи» деб атаган. Сайловдан икки кун ўтгач Тихановская Литвага чиқиб кетган. Унинг сафдошлари Тихановская ҳукумат босими остида мамлакатдан чиқиб кетганини маълум қилган. Лукашенко бир неча марта сайловлар ҳалол ўтгани ҳақида гапирган, Москва ҳам унинг президентликка сайланганини тан олган.

    Лукашенкога қаршилар ҳанузгача кўчаларга чиқиб ўз норозилигини билдирмоқда. 22 ноябрнинг ўзида Минскдаги митинглар вақтида сайловлардаги натижаларни бекор қилиш ва қайтадан ўтказишни талаб қилаётганлар орасидан 300 дан зиёд киши ҳибсга олинган. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ҳибсга олинганларнинг бир қисми тез ёрдам машиналарида олиб кетилганини қайд этган.

    Ноябрь ўрталарида Минскдаги фаоллардан бири Роман Бондаренконинг ҳалок бўлгани хабар қилинган. У ўз уйи ёнида, ҳовлида ниқоб таққан фуқаролик кийимидаги нотаниш нусхалар томонидан калтакланган ва кейинчалик шифохонада вафот этган. Бош прокуратура содир бўлган воқеа ҳақида гапирган тез ёрдам ходимининг маълумотлари ишончли эмаслигини билдирган.

    Лукашенко президентлик ваколатларининг 70-80 фоизини Парламент, ҳукумат ва бошқа тузилмаларга беришни ваъда қилган.

    «Ҳукумат ушбу масалаларни ҳар томонлама ўрганиб чиқмоқда, яъни ИИВ, ДХҚ, губернаторлар, маҳаллий ҳокимлик органлари буни муҳокама қилиб, Парламентда ҳам дебатлар қилинг, қонун доирасида қарор чиқариб, қонунни президент имзоси учун киритинг», — деганди Лукашенко.

    08.12.2020, 06:27   Изоҳ (0)   18687
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Швецияда қатъий карантин жорий қилинади

    08.12.2020, 06:13

    Ҳиндистонда қайд этилган номаълум касалликнинг тахминий сабаби маълум қилинди

    08.12.2020, 00:35

    Financial Times 2020 йилнинг энг нуфузли аёллари рўйхатини эълон қилди

    07.12.2020, 23:28

    Путиннинг собиқ куёви 380 млн долларлик акцияларни атиги 100 долларга сотиб олгани маълум бўлди

    07.12.2020, 22:59

    Airbnb IPO’да 42 млрд долларга баҳоланади

    07.12.2020, 22:11

    Bloomberg 2020 йилдаги энг машҳур 50 нафар одамни эълон қилди

    07.12.2020, 21:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55

    Бухорода ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлган шахсга жиноят иши очилди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:45

    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

    Реклама | 8 август, 19:30

    Россия қўшнисига ҳамла қилган кун: Европанинг XXI асрдаги илк урушига 17 йил тўлди

    Дунё | 8 август, 21:35

    Хоразмда автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:20

    Дональд Трамп ва Биньямин Нетаньяху Ғазодаги гуманитар вазият юзасидан тортишиб қолган

    Дунё | 8 август, 21:02

    АҚШ суд тизими маълумотлар базаси хакерлар хужумига учради 

    Дунё | 8 август, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.