Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2020 йил ноябрь ойи рекорд ўрнатиб, бутун метеокузатув тарихида энг илиғи бўлди. «Korrespondent.net»нинг ёзишича, бу ҳақда 7 декабрь куни Европанинг сунъий йўлдош мониторинги дастури Copernicus хабар берди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«Глобал миқёсда 2020 йил ноябрь бутун метеокузатув тарихида энг илиқ ноябрь бўлди. <...> Бу ой 1981—2010 йиллар ноябрь ойи ўртача кўрсаткичига қараганда 0,77 даража илиқроқ бўлди. Ҳаво ҳарорати аввалги рекорд қайд этилган 2016 ва 2019 йиллар ноябрь ойига қараганда 0,13 даража юқори бўлди», — дейилади хабарда.

Бунда Европа учун ушбу ой 2015 йил ноябридан сўнг иккинчи энг илиқ ой бўлган.

Қайд этилишича ноябрь ойи учун юқори ҳисобланмиш ҳарорат Сибир, Шимолий Муз океани, Аляска ва Канаданинг шимоли-ғарбий қисмида қайд этилган. Шунингдек, Тибет тоғлари ва Шарқий Антарктидада ҳам ўртача кўрсаткич юқори бўлган.

«ТАСС»нинг ёзишича, Жаҳон метеорология ташкилоти (ЖМТ) якунланаётган 2020 йил об-ҳаво ва иқлим кузатувлари тарихидаги энг илиқ учлик қаторидан ўрин олиши мумкинлигини маълум қилган. Январь ойидан октябрь ойигача ҳарорат 1850—1900 йиллар меъёрий кўрсаткичларига қараганда ўртача 1,2 даража юқори бўлган.

Аввалроқ Ўзбекистонда бу йилги октябрь экстремал қуруқ бўлгани, мамлакатда бутун метеорологик кузатувлар даврида энг ёғингарчиликсиз октябрлардан бири бўлгани қайд этилгани хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради 
Маҳаллий
Тошкентда кўприк устидаги “Газел” ёниб кетди (видео)
Бизнес
Россиядан Осиёга кўмир экспорти нархи ошгани маълум қилинди