• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қадимий Рим нафаси келиб турадиган бир неча асрлик Туркия шаҳарлари — суратларда

    «Пандемия шароитида туризм» лойиҳасини ташкил қилган Туркия маданият ва туризм вазирлиги ўзбекистонлик журналист ва блогерлар қаторида «Дарё» мухбирини ҳам Туркиянинг Истанбул ва Анталия шаҳарларига таклиф этгани ҳақида хабар берган эдик. 

    Сафарнинг учинчи кунида журналистлар Истанбулдан Анталия шаҳрига учиб келишди. Туризм саноатининг юраги бўлган, энг кўп меҳмон кутадиган шаҳарлар сирасига кирувчи ушбу шаҳар ҳам пандемия даврида жиддий қийинчиликларни бошдан кечирган. Бироқ шунга қарамай маҳаллий бошқарув органлари, Туркия маданият ва туризм вазирлиги ва соҳа ташкилотлари кўмагида кўрилган қатъий чоралар, тартиб-қоидалар ўз вақтида сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш йўлида олиб борилган ишларнинг самарасини оширди, дейиш мумкин. Анталиянинг қадимий Аспендос, Перге шаҳарлари, археологик музейида ҳам ҳар қадамда карантин қоидалари, гигиеник тавсиялар акс этган турли тиллардаги ёзувларнинг гувоҳи бўлдик.

    Аспендосдаги амфитеатр иккинчи асрда қурилган бўлиб, кейинчалик салжуқийлар томонидан таъмирланган. Тошлардаги эллин ва лотин тилидаги ёзувлардан англаш мумкинки, театр император оиласига бағишланган бўлиб, ака-ука Курсий Криспин ва Курсий Авспикатларнинг хайрияси билан бунёд этилган. Бино ичига 17 минг томошабинни сиғдирган, оркестр учун жойда 500 нафар мусиқачи туриши мумкин эди.

    Туркиянинг Анталия шаҳри яқинидаги қадимий Аспендос шаҳридаги Рим антик театри.

    Туркиянинг Анталия шаҳри яқинидаги қадимий Аспендос шаҳридаги Рим антик театри.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Театрга киришда ҳар жойда бўлганидек карантин қоидалари эслатиб ўтилган.

    Театрга киришда ҳар жойда бўлганидек карантин қоидалари эслатиб ўтилган.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Театрга киришда ҳар жойда бўлганидек карантин қоидалари эслатиб ўтилган.

    Театрга киришда ҳар жойда бўлганидек карантин қоидалари эслатиб ўтилган.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Театрга кириш қисми.

    Театрга кириш қисми.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Театр маҳаллий оҳак тошлари ва салжуқийлар томонидан шимолий қанот қисмининг ғишт девор билан мустаҳкамланиши натижасида яхши сақланиб қолган. Театр бир жиҳатдан ярим думалоқ шакли ва тепалик ёнбағридаги томошабинлар ўрнилари билан юнон меъморчилигини ёдга солади. Қадим Рим даврида театр мармар билан чиройли ишланиб рельефли нақшлар ҳамда ҳайкаллар билан безатилган. Ушбу театр фақатгина 1871 йилга келибгина ўлкада сайр қилиб юрган граф Ландсконский томонидан Аспендос аниқланганидан сўнг машҳурликка эришган. 1950 йилдаги кенг миқиёсли таъмирлаш ишлари туфайли у гўзал тарихий қиёфа касб этди. Бу ерда эндиликда доимий тарзда классик мусиқа концертлари, опера ва балет томошалари қўйиб турилади. Акустика шунчалик ажойибки, саҳнага чиқувчилар микрофонсиз гапириши ва куйлаши мумкин. 2008 йилгача бу ерда кўплаб концерт ва шоулар ўтказилган бўлса-да, эндиликда уларнинг аксарияти янги қурилган Аспендос аренада ташкил этилмоқда.

    Театрда кузатув камералари ишлайди.

    Театрда кузатув камералари ишлайди.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Театрда 39 қатор зиналар бўлиб, уларнинг узунлиги 96 метр, орасидаги масофа ярим метрни ташкил қилади. Трибуналар устида эса арк галереяси жойлашган бўлиб, у туфайли томошаларга келганлар сояда ўтиришган. Амфитеатр қаршисида тўғри бурчакли хона бўлиб, унда 5 та эшик бор, актёрлар бу ерда кийимларини алмаштириши мумкин эди. Муҳандис Зенон театрни шундай лойиҳалаштирганки, томошабинлар ҳаттоки саҳнадан туриб пичирлаган овозни ҳам яхши эшита олишади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ижтимоий масофа ҳақидаги эслатмаларни ҳар қадамга учратиш табиий ҳолга айланди.

    Ижтимоий масофа ҳақидаги эслатмаларни ҳар қадамга учратиш табиий ҳолга айланди.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Шаҳардан бир километр узоқликда Рим акведукларини кўриш мумкин. Қадимда у шаҳарни сув билан таъминлаган. Бугунги кунгача ҳам у ўзининг 20 километрлик узунлиги билан Туркия ҳудудидаги энг йирик иншоот саналади.

    Аспендосдаги қадимий акведук.

    Аспендосдаги қадимий акведук.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Аспендосдаги акведук деворлари.

    Аспендосдаги акведук деворлари.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Акведук бағридаги боғда етиштириладиган маҳсулотлар

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Акведук ёнида 7 лира эвазига худди шу ерда пишадиган апельсин ва анордан тайёрланган табиий мазали шарбат ичиш мумкин.

    Акведук ёнида 7 лира эвазига худди шу ерда пишадиган апельсин ва анордан тайёрланган табиий мазали шарбат ичиш мумкин.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Қадимий Перге шаҳри харобалари Анталиядан 18 километр узоқликда жойлашган. Бу ерда тумандаги энг катта стадион ҳамда ҳаммомлар бўлган. Шаҳар меъморчилигида Рим ва эллинлар маданияти уйғунлашган.

    Перге театри эрамизнинг тахминан 1-асрида қурилган ва 6-асргача ишлатилган. 15 минг нафар одамга мўлжалланган, 42 нафар томошабин ўтирадиган ўринлар тепада 23 та, пастда 19 тани ташкил этади. Худолар ва императорларнинг ҳайкаллари айни вақтда Анталия археология музейида сақланмоқда. Театр саҳнаси барелефлар ҳамда фризлар билан безатилган.

    Қадимий Перге шаҳри харобалари ҳудуди.

    Қадимий Перге шаҳри харобалари ҳудуди.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Қадимий Перге шаҳри харобалари ҳудуди.

    Қадимий Перге шаҳри харобалари ҳудуди.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Стадион 12 минг томошабинга мўлжалланган бўлиб, театр қаршисида жойлашган ва Кичик Осиёдаги энг йириги ҳисобланади. Маҳаллий тош блокларидан эрамизнинг 1-асрида қурилган.

    Перге стадиони.

    Перге стадиони.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Қадимий Перге шаҳри харобалари ҳудуди.

    Қадимий Перге шаҳри харобалари ҳудуди.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Шаҳар дарвозалари бир нечта. Эллинлар давридаги дарвозалар ярми бузилган думалоқ шаклдаги бинони эслатиб, эрамизгача бўлган 3-асрда қурилган. Унинг ортида У ҳарфи шаклидаги ҳовли жойлашган. Жанубий дарвозалар Рим даврига оид саналиб, эрамизнинг 2-асрида қад кўтарган. Шаҳарнинг 10 метрлик эллин давридаги деворлари қисман сақланиб қолган.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ҳаммомлар нафақат буғхона, балки кийим алмаштириш хонаси, бассейн ҳамда массажхоналардан иборат бўлган. Ҳаммомларда нафақат чўмилиб дам олишган, балки муҳим масалаларни ҳал қилишган. Бино мармар билан қопланган, ҳайкал ҳамда рельефлар билан безатилган. Пергедаги ҳаммомлар 2-асрда қурилган ва 5-асргача фойдаланилган. Ҳозиргача ҳам улар ўз қиёфасини яхши сақлаб қолган.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Анталия археологик музейи 1988 йилда «European Counsil Special Prize» мукофотига лойиқ кўрилган. Музей майдони 7 минг квадрат метрни ташкил этади, ташриф буюрувчилар 13 та кўргазма залида 5000дан ортиқ экспонатларни томоша қилиши мумкин. Яна 20-30 минг дона тарихий экспонатлар жой етмагани сабабли омборда сақланади. Биринчи жаҳон урушида Анталия Италия оккупацияси остидалигида италиялик тарихчилар элчихоналари атрофида антик даврига оид буюмларни пайқаб қолишади. Улар ушбу йиғилган меросни ўз мамлакатларига олиб кетмоқчи бўлган. Бироқ султоннинг устози Сулаймон Фикри Бей 1919 йилда маҳаллий раҳбарларга мурожаат қилган ҳолда қадимий ёдгорликларни асраш бўйича масъул раҳбар қилишни сўрайди. Фикри Бейнинг илтимоси қондирилиб, коллекцияни Анталияда сақлаб қолишга эришади. Айнан унинг қидириш ишлари давомидаги топилмалари археология музейининг асосий экспонатларига айланди.

    Музей бунёд этилишига қадар экспонатлар бир ҳудуддан бошқасига кўчиб юрган. Илк музей 1922 йилда Алаоуддин масжидида ташкил этилган, кейингиси 1937 йилда Йивли минорасида, ва фақатгина 1972 йилда у айни дамдаги жойига кўчган. 1982 йилда таъмирлаш ва модернизация қилиш ишлари ўтказилади ҳамда 3 йилга кириш учун ёпилади. Шу даврда музей янги технология воситалари билан бойитилади ва 1985 йилда қайта очилади.

    Ижтимоий масофа ҳақидаги эслатмалар.

    Ижтимоий масофа ҳақидаги эслатмалар.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Дезинфекция воситалари.

    Дезинфекция воситалари.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Перге шаҳрида харобалари ичидан топилган от ҳайкали.

    Перге шаҳрида харобалари ичидан топилган от ҳайкали.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ижтимоий масофа ҳақидаги эслатмалар.

    Ижтимоий масофа ҳақидаги эслатмалар.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Карантин талаблари акс этган эслатмалар.

    Карантин талаблари акс этган эслатмалар.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
    Тарихий экспонатларни кўриш учун бугунги кунда 13 та зални томоша қилишлари мумкин:
    • Табиацҳунослик зали;
    • Тарихдан олдинги зал;
    • Тарихий зал;
    • Антик зал;
    • Ҳайкаллар зали;
    • Кичик экспонатлар зали;
    • Императорлар ҳайкаллари зали;
    • Саркофаглар зали;
    • Мозаикалар зали;
    • Тангалар зали;
    • Турк-ислом даври зали;
    • Этнографик зал;
    • Болалар зали.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Қабр устидаги ғам-андуҳни англатувчи инсоний қиёфалар.

    Қабр устидаги ғам-андуҳни англатувчи инсоний қиёфалар.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Геракл ҳақидаги афсоналар.

    Геракл ҳақидаги афсоналар.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Оилавий қабр устига туширилган ҳайкаллар.

    Оилавий қабр устига туширилган ҳайкаллар.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Аёл кишининг қабри устидаги қопқоқ.

    Аёл кишининг қабри устидаги қопқоқ.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Оилавий қабрлар.

    Оилавий қабрлар.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Қабрдаги суяклар.

    Қабрдаги суяклар.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Йирик ҳажмли ҳайкаллар, қабрлар, қабртошлар, музей боғидаги очиқ галереяда қўйилган.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Анталиядаги археология музейи.

    Анталиядаги археология музейи.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Мавзуга доир:

    • Туркия туризми 2020 йилда қай ҳолатда? Туризмни ривожлантириш ва тарғиб қилиш агентлиги вакили жавоб берди
    • «Пандемия шароитида туризм»: Истанбулдаги Султон Аҳмад ёки ипподром майдонига саёҳат
    • «Дарё» фотосаёҳати: «Пандемия шароитида туризм»га мослашган Аё София ва Султон Аҳмад масжидлари
    •  Фото: Туркиядаги энг катта сарой — Долмабахчега саёҳат
    • «Дарё» фотосаёҳати: Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Тақсим майдони ва Истиқлол кўчаси манзаралари
    • «Дарё» фотосаёҳати: Кемалар, денгиз вокзали, балиқ тутаётган одамлардан иборат Босфор бўғози

    07.12.2020, 14:42   Изоҳ (0)   35549
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дунё бўйича 67 миллион киши коронавирусга чалинди. Саккиз кунда улар 5 миллионга кўпайди

    07.12.2020, 14:31

    ОАВ: Ҳиндистонда 300 дан ортиқ киши номаълум касаллик билан шифохонага ётқизилди. Бир киши вафот этган

    07.12.2020, 12:48

    Трамп демократларни коммунизмга олиб боришни истаётганликда айблади

    07.12.2020, 08:55

    Олимлар баҳорга бориб АҚШда COVID-19 қурбонлари сони икки баравар ошиши мумкинлигини тахмин қилди

    07.12.2020, 08:29

    Учувчилар дунёдаги улкан айсберг ва унинг шиддат билан парчаланаётганини суратга олди

    07.12.2020, 07:50

    Москва мэри Сергей Собянин шаҳар аҳолисининг 7 млн нафари COVID-19’га қарши эмланиши кераклигини айтди

    07.12.2020, 07:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.