«Милан» Италия А Серияси доирасида 6 декабрь куни кечган «Сампдория»га қарши ўйинда 2:1 ҳисобидаги ғалабага эришди.
Миланликлар Италия чемпионатида кетма-кет 30 ўйиндан буён гол уриб келмоқда. Бу клуб тарихидаги рекорд натижа ҳисобланади.
Бундан аввалги энг яхши натижа 1972—1973 йилларда қайд этилганди (29). Сўнгги бор Стефано Пиоли шогирдлари 6 январь куни «Сампдория»га қарши баҳсда (0:0) гол ура олмаганди.
Шунингдек, «россонерилар» А Серияда кетма-кет 22 та ўйиндан бери мағлубиятга учрагани йўқ. Бундан ташқари жамоа А Сериянинг 2020/21 йилги мавсуми стартидаги 10 та ўйиндан 8 тасида ғалаба қозонди. «Милан» бундан яхшироқ натижани 1954/55 йилги мавсумда қайд этганди. Ўшанда жамоа мавсум стартидаги 10 та ўйиндан 9 тасида ғалабага эришган.
«Милан» 26 очко билан А Серия мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда ва энг яқин таъқибчиси — «Интер»ни беш очкога ортда қолдирмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)