• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Хайр, маэстро! 2020 йилда бутсасини михга илган таниқли футболчилар ҳақида

    2020 йил ҳам поёнига етиб бормоқда. Ушбу йил кўп жиҳатдан қийин ўтди, шу жумладан, футболда ҳам бу ўз аксини топди. Шунингдек, мазкур йил кўплаб футболчиларнинг бутсаларини михга илгани билан ҳам ёдда қолди. Гарчи, бундай футболчилар сони кўп бўлса-да, қуйида уларнинг энг таниқлиларига тўхталиб ўтамиз.

    Давид Вилья

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Ушбу рейтингни Вильядан бошлаш рамзий аҳамиятга эга, чунки у 2020 йилнинг 1 январида фаолиятини якунлаганди. Ўша куни Давид Япониянинг «Виссел Кобе» клубида сўнгги ўйинини ўтказганди. Профессионал фаолияти давомида 644 та расмий ўйинда майдонга тушган Вилья умумий ҳисобда 327 та гол урган. Собиқ ҳужумчи «Спортинг Х», «Сарагоса», «Валенсия», «Барселона», «Атлетико», «Нью-Йорк», «Мелбурн Сити» ва «Виссел Кобе» жамоаларида тўп сурган. Дэвид бир футболчи қўлга киритиши мумкин бўлган барча ютуқларга эришди: Ла Лига, Қирол Кубоги, Испания Суперкубоги, Чемпионлар Лигаси, УЕФА Суперкубоги, Европа ва Жаҳон чемпионатлари. Ушбу натижаларга фақатгина ҳавас қилиш мумкин.

    Икер Касильяс

    Фото: «Реал»

    Фото: «Реал»

    Икер 2020 йилда нафақага чиққан яна бир испаниялик футболчи. Тўғри, Касильяс 2019 йилнинг май ойида деярли бутсаларини михга илиб бўлганди. Ўшанда Касильяс юрак хуружини бошидан ўтказган ва шундан сўнг у бошқа майдонга қайтмади. Испаниялик футболчи 2020 йилнинг 4 августида 39 ёшида фаолиятини якунлаганини расман эълон қилди. Касильяс «Порту» жамоаси аъзоси сифатида катта футбол билан хайрлашди. Аммо собиқ дарвозабоннинг фаолиятидаги асосий клуб, шубҳасиз, «Реал» бўлиб қолаверади. Икер ҳам Вилья сингари барча совринларни қўлга киритган. У барча мусобақаларда 1039 учрашув ўтказиб, 24 та совринга эга чиқди.

    Хавьер Маскерано

    Фото: Sportskeeda

    Фото: Sportskeeda

    Аргентиналик футболчи истеъфога чиққани ҳақида 16- ноябрь санасида эълон қилди. Маскерано эндиликда майдонга тушиш учун ўзида иштиёқ сезмаётганини тан олди. Қолаверса, карантиндан кейин футболчи жисмоний ҳолатини яхшилай олмади. Хавьернинг сўнгги клуби Аргентинанинг «Эстудиантес»и бўлиб, у 36 ёшида футбол билан хайрлашди. Бунгача Маскерано «Ривер Плейт», «Коринтианс», «Вест Ҳэм», «Ливерпуль», «Барселона» ва «Хебей Чайна» жамоаларида ўйнаганди. Каталонияликлар сафида Маскерано клуб даражасидаги барча совринларни қўлга киритган. «Кўк-анорранглилар» таркибидаги 8 йиллик фаолияти давомида у бутун «Барселона»га ўрнак бўла олган. Аргентина терма жамоаси билан Хавьер икки бор Олимпиадада ғолиб чиққан, аммо Жаҳон Чемпионати ва Америка Кубогида ғалаба қозониш унга насиб этмаган.

    Марио Гомес

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Немис футболида ўз ўрнига эга бўлган футболчилардан бири Марио Гомес 2020 йилда катта футбол билан хайрлашди. Сўнгги мавсумида Гомес «Штутгарт»нинг Бундеслигага қайтишида катта ёрдам берди. 2020 йилнинг 28 июнида Марио расман фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Немис 34 ёшида катта спортдаги фаолиятига нуқта қўйди. У «Штутгарт»дан ташқари «Бавария», «Фиорентина», «Бешиктош» ва «Вольфсбург» каби жамоаларда тўп сурди. Гомеснинг энг муваффақиятли даври Мюнхенда бўлганини англаш қийин эмас. «Қизил машина» сафида собиқ футболчи УЕФА Суперкубогидан ташқари, барча совринларни қўлга киритган. Афсуски, Марио Германия термаси сафида бирорта ҳам финалда ғалаба қозона олмаган.

    Венсан Компани

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Андерлехт»нинг амалдаги мураббийи 2020 йил 17 августида фаолиятини якунлади ва дарҳол жамоага бош мураббий этиб тайинлади. Компани 34 ёшида фаолиятини якунлаб, ўз омадини мураббийликда синаб кўришга қарор қилди. Футболчилик даврида Венсан «Андерлехт»дан кетганидан кейин дастлаб, «Ҳамбург» сўнгра «Манчестер Сити»га кўчиб ўтди ва «шаҳарликлар» сафида 11 мавсум ўтказиб, инглиз клуби тарихидаги энг яхши футболчилардан бирига айланди. У «Манчестер Сити» билан биргаликда ички чемпионат баҳсларида барча совринларга эга чиққан. Аммо Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш нафақат ўша давр, балки шу кунгача ҳам «шаҳарликлар» учун армон бўлиб қолмоқда. Бельгия терма жамоасида эса собиқ футболчининг ягона ютуғи 2018 йилги Жаҳон Чемпионатидаги бронза медали бўлган.

    Даниэле де Росси

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Де Росси гарчи, Франческо Тотти сингари жамоанинг асосий юлдузи бўлмаса-да, «Рома» ва унинг мухлислари учун ҳақиқий афсона ҳисобланади. Даниэле 17 йил давомида бўриларнинг асосий таркибида ўйнаб келди. Бу собиқ футболчининг деярли бутун фаолиятига тўғри келади. У 2019 йилнинг июль ойида «Бока Хуниорс» футболчисига айланди ва 2020 йилнинг 6 январь санасида 36 ёшида нафақага чиқди. «Рома»даги бутун фаолияти давомида собиқ ярим ҳимоячи атиги иккита совринни қўлга киритган (Италия Кубоги ва мамлакат Суперкубоги). Аммо де Росси Италия терма жамоаси сафида Жаҳон чемпиони (2006 йили) бўлган. Айнан ушбу соврин Дэниэлэнинг клуб миқёсида ютолмаган барча совринларидан қадрлироқдир.

    Габи

    Фото: Marca

    Фото: Marca

    «Атлетико» афсонаси Габи бир неча кун олдин катта футбол билан хайрлашганини эълон қилди. 37 ёшли испанияликнинг сўнгги жамоаси Қатарнинг «Ас-Садд» клуби бўлди. Собиқ футболчи бундан ташқари, «Хетафе» ва «Сарагоса»да ҳам ўйнаган. Аммо кўпчилик уни айнан «Атлетико»даги ўйинлари билан яхши эслайди.

    Габи Мадрид клубида шаклланишнинг барча босқичлари – академиядан тортиб то асосий таркибнинг сардорлигигача бўлган йўлни босиб ўтди. «Матрасчилар» сафида у Испанияда мақтанишга арзийдиган совринларни қўлга киритган, шунингдек, Габи жамоанинг Европа Лигаси (икки марта) ва УЕФА Суперкубогидаги ғалабаларига ҳам ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшган.

    Штефан Лихцҳтайнер

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Лихцҳтайнер профессионал фаолияти давомида Ла Лигадан ташқари, барча топ чемпионатларда ўйнаб чиққан. Швейцариялик ватанини тарк этганидан кейин «Лилль», «Лацио», «Ювентус», «Арсенал» ва «Аугсбург» каби жамоаларда тўп тепган. Штефаннинг сўнгги жамоаси «Аугсбург» бўлди. Собиқ футболчи 36 ёшида 2020 йилнинг 12 августида фаолиятини расман якунлади. Унинг энг муваффақиятли даври «Ювентус»даги фаолиятига тўғри келади. «Кекса синьора» сафида эса Лихцҳтайнернинг Италияда ютмаган соврини қолмади. Бироқ унга «Ювентус» сафида Чемпионлар Лигаси бош совринини боши узра баланд кўтариш насиб этмаган.

    Андре Шюррле

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Рўйхатни унинг энг ёш вакили ёпиб беради. Шюррле атиги 29 ёшида ҳаммасидан воз кечди. У 17 июль санасида бутсаларини михга илди ва мотивация топиш тобора қийинлашаётганини, муваффақиятсизликлар эса унга ёмон таъсир қилаётганини тан олди. Фаолияти давомида собиқ вингер «Майнц», «Байер», «Челси», «Вольфсбург», «Боруссия Д», «Фулҳэм» ва «Спартак Москва» жамоаларида ўйнади. Шюррле Англия ва Германияда бир нечта совринларни ҳам қўлга киритди, аммо собиқ футболчининг асосий ютуғи, шубҳасиз, ЖЧ–2014 даги ғалабаси саналади. Немис тез-тез клубларини алмаштирар ва ҳеч бирида ўз ўрнини топа олмас эди. Шунга қарамай, унинг фаолиятида фахрланишга арзийдиган жиҳатларни топиш мумкин.

    Манба

    Бошқа мақолалар:

    • Месси, Роналду, Марадона ва Роналдиньо. Футбол тарихидаги бетакрор ўйинчилар
    • Роналду, Месси, Пеле, Дрогба ва Бекҳэм. Жиддий касалликларни енгиб ўтган таниқли футболчилар
    • Зидан, Ибрагимович, Месси Неймар ва Роналдиньо. XXI асрнинг энг техникаси юқори бўлган футболчилари ҳақида
    • Пепедан Ибрагимовичгача. Лионель Месси билан чиқиша олмаган дунё футболи юлдузлари
    • Касильясдан Кокегача. Криштиану Роналду билан чиқиша олмаган дунё футболи юлдузлари ҳақида
    • Харобадан чиққан миллионерлар. Камбағал оилада вояга етган таниқли футболчилар
    • Юқори молиявий талаблар, катта ўйинларда «йўқолиб» қолиш ва воз кечилган олтин медал. Жасур Яхшибоевнинг Беларусдаги саргузаштлари
    • Элдорни эндиликда Москвадаги таксичилар ҳам кузатмоқда. Шомуродовнинг самарали ҳаракатлари ва «Женоа»нинг мағлубиятлари ҳақида

    07.12.2020, 11:31   Изоҳ (0)   20141
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Флойд Мейвезернинг навбатдаги жанги санаси маълум бўлди. У блогерга қарши жанг қилади

    07.12.2020, 10:25

    А Серия. «Милан» Генуяда қийин ғалабага эришди, «Наполи» йирик ҳисобда зафар қучди, «Рома» эса очко йўқотди

    07.12.2020, 08:17

    АПЛ. «Ливерпуль» ўз уйида «бўрилар» дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди

    07.12.2020, 02:25

    АПЛ. «Тоттенҳэм» шимолий Лондон дербисида «Арсенал»га имконият қолдирмади

    06.12.2020, 23:34

    Футбол бўйича Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал ўйинлари бошланиш вақти ва уларда ишлайдиган ҳакамлар маълум бўлди

    06.12.2020, 23:01

    IFFHS талқинига кўра 2020 йилнинг энг яхши плеймейкери аниқланди

    06.12.2020, 22:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.