Америкалик енгилмас боксчи Флойд Мейвезер навбатдаги жангини YouTube блогер Логан Полга қарши ўтказади. Бу ҳақда Мейвезер Instagram саҳифаси орқали маълум қилди.
Жанг 2021 йилнинг 20 февралида бўлиб ўтади. Жангнинг қаерда ўтказилиши ҳозирча номаълум.
25 ёшли Пол 2019 йилнинг ноябрида рингда дебют қилганди. У блогер KSI билан бўлган жангда ҳакамлар қарорига кўра имкониятни бой берган. Унинг YouTube каналида 20 миллиондан ортиқ обуначи бор.
43 ёшли Мейвезер 1996 йилда боксдаги фаолиятини бошлаган. У сўнгги жангини 2017 йилда икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегорга қарши ўтказган ва уни 10-раундда нокаутга учратганди.
Флойд профессионал фаолиятидаги 50 жангда 50 та ғалаба қайд этган. У сўнгги бор 2018 йилда рингга кўтарилган ва кўргазмали жангда япониялик 20 ёшли MMA жангчиси Теншин Насукавани биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди.
Мавзуга доир:
- Ҳашаматли қасрлар, хусусий самолётлар, машиналар, заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо соатлар. Енгилмас боксчи Флойд Мейвезер миллионларини нималарга сарфлайди?
- Тушунарсиз камарлар, ғалати ҳакамлик, коррупция ва лаёқатсиз раҳбарлар. Бокснинг ислоҳотларга муҳтожлиги ҳақида
- Ҳабиб Нурмагомедов Флойд Мейвезерга қарши жанг қиладими? Унинг амакиси жавоб берди
Изоҳ (0)