• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Салоҳ, Неймар, Мбаппе ва «ўзга сайёраликлар»нинг «самовий» бойликлари. Дунёнинг энг яхши футболчилари қанча даромад кўради?

    Футболчиларнинг асосий даромад манбайи, албатта, уларнинг спорт шартномаларидир. Бундан ташқари чарм тўп усталарининг машҳурлиги уларнинг реклама шартномаларидаги иштирокини ҳам таъминлайди. Ўз навбатида бу уларни дунёнинг энг бой одамлари қаторига қўшади. Қуйида 2020 йилда (Forbes маълумотларига кўра) энг кўп даромад топган футболчилар ҳақида ҳикоя қиламиз.

    Давид де Хеа («Манчестер Юнайтед», 27 миллион доллар)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2011 йилдан бери «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилиб келаётган Испания терма жамоаси посбонининг 2020 йилдаги даромади 27 миллион долларни ташкил қилди. Шунинг 23 миллиони унинг бир йиллик маошига тўғри келади. Бундан ташқари у турли бонуслар ва реклама шартномаларидан ҳам қўшимча даромад кўради.

    Роберт Левандовски («Бавария», 28 миллион доллар)

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Бавария» ва Польша терма жамоасининг етакчиси Левандовски ҳам анча фаол бўлиб, Мюнхен клубидаги маошидан ташқари қатор рекламаларида иштирок этади. Шунингдек, Левандовски кўплаб жаҳон брендларининг юзи ҳисобланади.

    Мавзуга доир: Қимматбаҳо уйлар, машиналар, голф ва реклама шартномалари. «Қизил машина» «мотори» Роберт Левандовски қандай ҳаёт кечиради?

    Гарет Бэйл (29 миллион доллар)

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Уэльслик футболчининг йиллик даромади 29 миллион долларга тенг бўлди. Трансфер ҳуқуқи «Реал»га тегишли бўлган «Тоттенҳэм» вингери Nissan ва Adidas компаниялари билан шартномаларга эга. Бу эса уни дунёнинг энг бой футболчилари қаторига қўшади.

    Антуан Гризманн («Барселона», 33 миллион доллар)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Атлетико» сафидаги ёрқин ўйинларидан кейин «Барселона»га йўл олган Гризманнинг каталон клубидаги ўртача (имзоланган шартномага кўра, Гризманн «Барселона»даги дастлабки икки мавсумида 18 миллион, кейингиларида эса 21, 23, 25 миллион доллар маош олади) 21 миллион долларни ташкил қилади. Бонус ва реклама шартномалари эса унинг йиллик даромадини сезиларли даражада оширади.

    Пол Погба («Манчестер Юнайтед» 34 миллион доллар)

    Фото: AFP

    Фото: AFP

    «Манчестер Юнайтед» сафида кутилган ўйинни намойиш эта олмаётган Погба ўзига хос соч турмакларини қилиш учун етарли (ортиқча) маблағга эга. Унинг йиллик даромади нақ 34 миллион «кўкат»ни ташкил қилади.

    Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль», 37 миллион доллар)

    Фото: Goal

    Фото: Goal

    «Ливерпуль» юлдузи Муҳаммаднинг 2020 йилдаги даромади 37 миллион долларга етди. Албатта, бунинг катта қисми реклама шартномалари, бонус ва фотосессияларга тўғри келади.

    Мавзуга доир: Оила, уй ва машиналар. Муҳаммад Салоҳ қандай ҳаёт кечиради?

    Килиан Мбаппе (ПСЖ, 51 миллион доллар)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Мбаппенинг ПСЖдаги бир йиллик маоши 22 миллион долларни ташкил қилади. Шунингдек, у кўплаб дунёга машҳур брендларнинг рекламаларида фаол қатнашишни умуман канда қилмайди. Бунга унинг Nike ва Hublot соатларини ишлаб чиқарадиган компаниялар билан тузган шартномалари яққол мисол бўла олади.

    Мавзуга доир: Ижарадаги уй, машиналар, француз гўзали ва миллионлаб даромад. Килиан Мбаппе қандай ҳаёт кечиради?

    Неймар (ПСЖ 96 миллион доллар)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Юқоридаги футболчиларнинг даромади билан таққослаганда, бу ерда фарқ жуда катта. Бразилияликнинг ПСЖдаги маошига (йилига 39 миллион доллар) исталган футболчи фақат ҳавас қилиши мумкин. Бундан ташқари, у ҳеч қайси реклама берувчининг таклифини рад этмайди. Шу тариқа унинг 2020 йилдаги даромади 96 миллион долларга етди.

    Мавзуга доир: Ҳашаматли уйлар, самолёт, вертолёт ва машиналар. Неймар миллионларини нималарга сарфлайди?

    Криштиану Роналду («Ювентус» 117 миллион доллар)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2016 ва 2017 йилларда Forbes Криштиану Роналдуни дунёдаги энг кўп маош олувчи футболчи деб топганди. Тўғри, ҳозир у позициясини бироз «бой берди». Аммо Криш пул етишмаслиги ҳақида умуман ўйламаса ҳам бўлади. Чунки футболчилар орасидаги илк миллиардер ва Instagram’нинг энг машҳур одами «Ювентус»даги маошидан ташқари, дунёнинг энг машҳур брендлари билан шартномалар ва кўплаб ўз бизнесларига эга.

    Мавзуга доир: Bugatti, Ferrari, Lamborghini ва Rolls-Royce. Криштиану Роналдунинг гаражига саёҳат (фото)

    Лионель Месси («Барселона» 126 миллион доллар)

    Фото: Twitter/@FCBarcelona

    Фото: Twitter/@FCBarcelona

    «Барселона»даги маош ва, албатта, реклама шартномалари ҳамда бизнеслар Лионель Мессига азалий рақиби Криштианудан устун келишига имкон берди. Леонинг йиллик даромади 126 миллион долларни ташкил қилди. Бу эса уни дунёнинг энг кўп даромад топадиган футболчига айлантирди.

    Мавзуга доир: Ғилдираклардаги ҳашамат ёхуд Лионель Месси қандай машиналарда юради?

    07.12.2020, 12:01   Изоҳ (0)   23457
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хайр, маэстро! 2020 йилда бутсасини михга илган таниқли футболчилар ҳақида

    07.12.2020, 11:31

    Флойд Мейвезернинг навбатдаги жанги санаси маълум бўлди. У блогерга қарши жанг қилади

    07.12.2020, 10:25

    А Серия. «Милан» Генуяда қийин ғалабага эришди, «Наполи» йирик ҳисобда зафар қучди, «Рома» эса очко йўқотди

    07.12.2020, 08:17

    АПЛ. «Ливерпуль» ўз уйида «бўрилар» дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди

    07.12.2020, 02:25

    АПЛ. «Тоттенҳэм» шимолий Лондон дербисида «Арсенал»га имконият қолдирмади

    06.12.2020, 23:34

    Футбол бўйича Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал ўйинлари бошланиш вақти ва уларда ишлайдиган ҳакамлар маълум бўлди

    06.12.2020, 23:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Саёҳат | 2 август, 16:55

    Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини қўяди

    Дунё | 2 август, 16:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.