Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Буюк Британияда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш бошланади. Миллий соғлиқни сақлаш хизмати эмлашни 8 декабрдан бошлашни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда BBC News’га таяниб «Korrespondent.net».

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

Эмлаш биринчи навбатда қариялар уйида яшовчилар ва унинг ходимларида, шунингдек, хавф остида бўлган 80 ёшдан ошган одамларда амалга оширилади.

Миллий соғлиқни сақлаш хизмати ижрочи директори Крис Ҳопсоннинг сўзларига кўра, COVID-19 вакцинаси 50 та касалхонага етказилади.

«Вакциналар тўғрисида узоқ кутилган янгиликлар 2021 йилга оптимизм билан қарашимиз мумкинлигини англатади», — дея таъкидлади шифокорлар. Уларнинг қўшимча қилишича, ҳеч ким тўлиқ эмлашдан кейин ҳам вирус «йўқ бўлиб кетишини» кутмайди.

Эслатиб ўтамиз, 2 декабрь куни Буюк Британия дунёда биринчи бўлиб Pfizer’нинг коронавирусга қарши вакцинасидан фойдаланишни маъқуллаган. 4 декабрь куни эса Баҳрайн ҳам Pfizer вакцинасидан фойдаланишни маъқуллади. Шунингдек, Pfizer ва BioNTech вакцинани АҚШда ҳамда Евроиттифоқда рўйхатдан ўтказиш учун ариза берган.

Аввалроқ Pfizer ва BioNTech ўзининг BNT1622b вакцинаси тадқиқотларининг учинчи босқичи якунлари бўйича 95 фоиз самарадорлик кўрсатганини маълум қилганди. Таққослаш учун: Россиянинг «Спутник V» вакцинаси самарадорлиги ўз ишлаб чиқувчилари томонидан 92 фоизга, Америка Moderna компанияси вакцинаси — 94,1 фоизга, AstraZeneca компанияси вакцинаси — 70 фоизга баҳоланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Геосиёсий вазиятнинг салбий таъсири сабабли инфляция даражаси кутганимиздан юқори шаклланди” — Мамаризо Нурмуродов
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Туркиядаги зилзила муносабати билан Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик йўллади
Крипто
Ўзбекистон 2022 йилда крипто секторидан бюджетга 300 минг доллардан ортиқ маблағ йиғди