Америка Хитой Коммунистик партиясининг бир қатор аъзоларига виза чекловини жорий этди. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майкл Помпеога таяниб «Интерфакс» хабар берди.
«Бугун мен Хитой ва Коммунистик партиянинг мансабдор шахсларига ёки бирлашган фронтнинг ишчи бўлими фаолиятида иштирок этувчи шахсларга нисбатан виза чекловларини жорий этмоқдаман», — дейди Помпео.
Помпеонинг таъкидлашича, Хитой Коммунистик партияси бирлашган фронтининг ишчи бўлими пропаганда ва Пекиннинг сиёсий курсларига қаршиларни таъқиб қилиш билан шуғулланувчи хорижий ташкилотларни молиялаштиради ҳамда қўллаб-қувватлайди.
«АҚШда халқаро тартибга қарши ҳаракат қиладиганларни хушламаслигини тушунишлари учун виза чекловларни жорий этишда давом этаман», — дейди АҚШ давлат котиби.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг июль ойида АҚШ Huawei ва Хитойнинг бошқа технологик компаниялари учун виза чекловларини жорий қилган эди. Давлат департаментининг маълум қилишича, бу компаниялар инсон ҳуқуқларининг бузилишида иштирок этаётган мамлакатлар расмийларига ёрдам кўрсатмоқда.
Изоҳ (0)