• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тадбиркорлар фаолиятига аралашган уч вилоят ҳокимликлари ва ИИБларига нисбатан иш қўзғатилди

    Тадбиркорлар фаолиятига аралашган Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоят ҳокимликлари ва ҳудудлардаги ИИБларга нисбатан иш қўзғатилди. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълум қилинишича, қўмитага хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ўрнатилган тартибда харид қилинган пахта чигитини бир вилоятдан (шаҳардан) бошқа вилоятга (шаҳарга) олиб чиқишда муаммоларга дуч келаётганлиги юзасидан норозиликлар билдирган кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

    Мазкур мурожаатларга асосан вилоят ҳокимликлари томонидан ҳудудлардаги ички ишлар органлари ходимларига вилоят ҳудудларидан пахта чигитини чиқармаслик тўғрисида топшириқ берилганлиги ва шунга кўра чегара пост хизматларидан чиқарилмаётганлиги билдирилган.

    Қонунчиликда эса биржа савдоларида республиканинг барча ҳудудларидаги ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ушбу чигит маҳсулотини сотиб олишлари мумкинлиги белгиланган бўлса-да, ҳокимликлар чигитни фақатгина ушбу ҳудуддаги ишлаб чиқарувчилар томонидан сотиб олиниши ва ушбу ҳудуддан олиб чиқиб кетмасдан ишлатиши бўйича кўрсатма берилмоқда.

    Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан барча вилоятлар ҳокимликларига ҳамда Ички ишлар вазирлиги ва вазирликнинг вилоят бошқармаларига бундай ҳаракатларни содир этилишига йўл қўймаслик бўйича тегишли чоралар кўриш юзасидан мурожаат қилинган.

    Шунингдек, қўмита томонидан юқорида тилга олинган вилоятлар ҳокимликлари ҳамда Ички ишлар бошқармаларига нисбатан тегишли иш қўзғатилган.

    Маълумот учун, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти субъектлари қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга ошириши ҳамда ўз фаолияти йўналишларини, товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларни ва ўз товарларининг (ишларининг, хизматларининг) истеъмолчиларини мустақил равишда танлашга ҳақли эканлиги, 34-моддасига асосан давлат органлари, бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти субъектларининг амалга ошираётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмаслиги кўрсатилган.

    Давлат органларига, шунингдек, уларнинг мансабдор шахсларига битимлар тузиш бўйича қарорлар қабул қилиш, тадбиркорлик фаолияти субъектларига кўрсатмалар ва бошқа фармойишлар бериш тақиқланади.

    «Рақобат тўғрисида»ги қонунининг 12-моддасига асосан давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий фаолиятига оқибатда рақобат чекланиши мумкин бўлган тарзда аралашиши тақиқланади, рақобатни ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини камситувчи ҳаракатларига, шу жумладан тегишли бозорни ҳудудий принцип бўйича, реализация қилиш ёки харидлар ҳажми бўйича, товарларнинг хиллари бўйича ёхуд товарларни сотувчилар ёки сотиб олувчилар, товар буюртмачилари доираси бўйича бўлиб олишга йўл қўйилмайди.

    «Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси»нинг 178-моддасига асосан рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини, табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузилиши ҳолати бўйича тегишли жавобгарлик чоралари белгиланган.

    Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев тадбиркорликни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда иш ўринлари ташкил этиш, тадбиркорлар муаммоларини ҳал қилиш ва уларни қўллаб-қувватлаш борасида ўзибиларчиликка йўл қўйган Бухоро, Жондор ва Сирдарё туман ҳокимларини лавозимидан озод этиш масаласини қўйганди.

    Мавзуга доир:

    • Тошкентдаги тадбиркорлар газ таъминотидан узилаётгани тўғрисида огоҳлантирилди
    • «Андижоннинг 3 миллион халқи сизни боқяпти, сиз уларни эмас». Блогер тадбиркорларни ҳақорат қилган Андижон вилояти ҳокимига мурожаат қилди

    30.11.2020, 07:26   Изоҳ (0)   33677
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ЮНИСЕФ: Ўзбекистонда энг камбағал уй хўжаликларининг 52 фоизи ижтимоий ҳимоянинг миллий тизими томонидан ҳеч қандай ёрдам билан қамраб олинмаган

    30.11.2020, 07:10

    «Хусусий бандлик агентликларида Кореяга мигрантларни юборишга ваколат йўқ» — Миграция агентлиги

    30.11.2020, 06:29

    Галина Саидова: «Трансформация европалик инвесторларни Ўзбекистонга жалб қилишда давом этмоқда»

    29.11.2020, 23:50

    Муфтий Усмонхон Алимов имом-хатибларга “бугунги тинч ва осойишта кунларнинг қадрига етиш” тўғрисидаги тушунтиришларни янада кучайтириш зарурлигини уқтирди

    29.11.2020, 22:26

    Наманганлик мактаб ўқувчиси Буюк Британия қироличасидан мактуб олди

    29.11.2020, 21:25

    «Шундай уй ололмай, ўлиб кетсам керак, деб ўйлардим». Сардоба фожиаси оқибатида бошпанасидан ажралганларга янги уйлар топширилмоқда

    29.11.2020, 20:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси




    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурияда ИШИД раҳбарларидан бири йўқ қилинди 

    Дунё | 26 июл, 19:52

    Австралиялик 38 ёшли аёл “ҳаётидаги энг яхши қарор”ни қабул қилиб, қариялар уйига кўчиб ўтди

    Қўзиқорин | 26 июл, 19:29

    Эронда номаълум шахслар суд биносига қуролли ҳужум уюштирди 

    Дунё | 26 июл, 18:50

    “Арсенал” салкам 70 млн евролик футболчи харид қилади

    Спорт | 26 июл, 18:30

    АҚШ сенаторлари Трампни Нетаньяхуга босим ўтказишга ундади

    Дунё | 26 июл, 18:05

    “Кимгадир шу керак экан”. Тошкентдаги кўп йиллик арчалар ёнғини уюштирилганмиди? (репортаж)

    Ўзбекистон | 26 июл, 17:41

    Юқори ҳарорат иш қобилиятига қандай таъсир қилади? Кардиолог жавоб берди

    Карьера | 26 июл, 17:35

    Тошкентдаги автоҳалокатда 20 ёшли йигит вафот этди

    Ўзбекистон | 26 июл, 17:29
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.