• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Шундай уй ололмай, ўлиб кетсам керак, деб ўйлардим». Сардоба фожиаси оқибатида бошпанасидан ажралганларга янги уйлар топширилмоқда

    2020 йилнинг 1 май куни Сардоба сув омбори тўғонининг 6-пикет деворидан сув сизиб чиқишни бошлаб, тошқин юзага келган эди. Натижада Сирдарё вилоятининг Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларида жами 4710 та хонадон зарар кўрганди.

    Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, бугунги кунгача 1850 та коттеж мукаммал таъмирланиб, ўз эгаларига топширилган. Яшаш хонадонига жиддий зарар етган фуқаролар учун жами 2640 та хонадонни ўз ичига олган 66 та кўп қаватли турар жой бунёд этилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари ва Адлия вазирлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳ иштирокида мазкур уй-жойлар аҳолига адолатли ва шаффоф тарзда топширилиши таъминланмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Айни пайтга қадар ишчи гуруҳ томонидан 2 минг 932 та оиланинг уй-жой олиш масаласида қилган мурожаати қабул қилинди ва уларнинг барчаси бир ой давомида ўрганиб чиқилди. Маҳалла фаоллари, қўни-қўшниларнинг фикр-мулоҳазалари ва муносабатлари инобатга олинган ҳолда қуръа ташлаш йўли билан Мирзаобод, Сардоба ва Оқолтин туманларида жами 1842 та хонадон калити аҳолига берилди. Шундан 1753 та хонадон эгалари ўз уйларига кўчиб кирди. «Дарё» мухбири вилоятнинг ушбу ҳудудларида бўлиб, янги уй аъзосига айланган фуқароларнинг айримлари билан суҳбатлашди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Тикув машиналарим ҳам сувда оқиб кетди»

    Рухсора Имомова оила аъзолари билан Сардоба туманининг сув босган ҳудудларидан бири «Юртдош» маҳалласида истиқомат қиларди. Самарқанд вилоятидан келин бўлиб тушган бу аёл май тонги воқеасини шундай хотирлайди:

    «1 май куни ҳам одатдагидек жуда эрта уйғонгандик. Турмуш ўртоғим Тошкент шаҳрига ишлагани кетиш учун тайёргарлик кўриб, машина гаплашгани кўчага чиқиб кетганди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай шум хабар билан уйга қайтиб келди: сув омборидан сув сизиб чиқяптикан. Бу хабар маҳалладошлар орасида жуда тез тарқалдики, барчани ваҳима босган, одамлар бир-бирини огоҳлантирарди. Паспорт ва пулларимизни ҳам олмай, устимиздаги кийимларимиз билан кўчага чиқдик ва катта йўл томон югурдик. Жонимиз омон қолганига шукр, дейман. Муҳими, яқинларимнинг барчаси соппа-соғ, қолган нарсалар меҳнат орқали топилади», — деди у.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Тикувчилик борасида кўп йиллик тажрибага эга, ўнлаб шогирдлар етиштирган Рухсора Имомова ҳозирда «Сардоба Оқсарой текстиль» МЧЖда фаолият юритмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Талафотдан кейин бир неча ой қайнопамнинг хонадонида истиқомат қилдик. Маълум вақт ижара уйда ҳам кун кечирдик. Эски уйимизга жиддий зарар етгани учун ҳокимиятдагилар яроқсиз деб топишди ва ‘Дўстлик’ маҳалласида қурилган 1480 та кўп қаватли янги хонадонлардан бирини беришди. Кўчиб ўтганимизга ўн кундан ошди. Умр йўлдошим, уч нафар фарзандим ва қайнонам билан бирга яшаяпмиз. Ҳамма шароитлар етарли, иситиш ва ёруғлик тизими ҳам анча яхши.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Кўп йилдан бери тикувчилик билан шуғулланаман. Олдинги хонадонимизда ҳам буюртма асосида пардалар, келин сарполар тикардим. Маҳалладаги қизларга ҳунар сирларини ўргатиб, устозлик қилардим. Минг афсуски, учта тикув машинам ҳам сувда оқиб кетди. Битта машинам қизлик давримдан эсдалик бўлиб қолганди. Янги уйга кўчганимиздан кейин ушбу корхонага ишга кирдим. Бир ой давомида бизни қайта ўқитишди. Бу ерда қилган ишимиз ва хатти-ҳаракатимизга қараб маош олишимизни айтишди. Тикув машинасига яхши тушунганим учун атрофимдаги тикувчиларга ҳам билмаганларини ўргатиб турибман. Корхонада, кўриб турганингиздек, юзлаб хотин-қизлар ишлайди. Иш жойим уйимнинг ёнида, йўл кирага пул сарфламайман. Ишхонамиз тушлик беради», — деди моҳир тикувчи.

    «Хоналар иссиқ, йўлларимиз асфальт»

    Оқолтин ва Мирзаобод туманининг иккита маҳалласида яшовчи аҳолининг бошпанаси яроқсиз ҳолга келгани учун уларга 360 та хонадондан иборат 9 та кўп қаватли уй қурилди. Мирзаобод туманида жойлашган ушбу маҳаллага «Нурли келажак» номи берилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    70 ёшни қаршилаган Йўлдошали ота Қўчқоровнинг оиласига ҳам замонавий хонадонлардан бири топширилди. Бир умр қишлоқ хўжалиги соҳасида трактор ҳайдаб, сувчи бўлиб ишлаган отахон бугун жуда хурсанд.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Янги хонадонга 14 ноябрь куни кўчиб келдик. 3 хонали уйда 6 киши яшаймиз. Оқолтин туманининг ‘Аҳиллик’ маҳалласидаги барча қўни-қўшниларга ҳам замонавий хонадонлар топширилди. Ҳаммамиз шу маҳаллада яна биргамиз. 70 ёшга кириб, ҳали бундай шароитларни кўрмагандим. Далада мол-қўйнинг орқасидан юрган эдик. Хоналар иссиқ, совуқ ва иссиқ сув бор, йўлларимиз асфальт. Шундай уй ололмай, ўлиб кетсам керак, деб ўйлардим. Худога шукр, минглаб одамлар қатори бизга ҳам насиб қилди. Паспортларимиз ва кадастр ҳужжатларигача янгилаб беришди. Давлатимиз раҳбарига катта раҳмат», — деди Йўлдошали ота Қўчқоров.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Замонавий шаҳарча қиёфасини касб этган «Нурли келажак» маҳалласида кунора тўй маросими ўтказилмоқда: кимдир ўғлини уйлаган, яна кимдир қизини турмушга узатган. Азиза Исматова ҳам уч хонали янги хонадонига келин туширди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Келин олиш ниятида уйимизни таъмирдан чиқарган эдик. Аммо 1 май куни сув босиб, катта зарар кўрдик. Ушбу воқеадан кейин қаттиқ тушкунликка тушиб қолгандик. Шукрки, бизга барча шароитларга эга уч хонали уй, 40 миллион сўм пул ва турли маиший техникалар беришди. Бундан ташқари, эски уйимиз ҳам ўзимизга қолди. Ўғлимнинг тўйини янги уйимизда ўтказдик. Илоҳим ёшлар бахтли бўлишсин», — деди Азиза Исматова.

    Мавзуга доир:

    • Абдулла Арипов Сардобага борди. Фожиадан жабр кўрган аҳоли янги уйларга кўчиб ўтади
    • Сардоба фожиасидан жабрланган фуқароларга янги хонадонлар қуръа ташлаш натижасига кўра тақсимланиши маълум қилинди
    • Қозоғистонда Сардоба фожиаси оқибатида бошпанасидан ажралганларга янги уйлар топширилди

    29.11.2020, 20:28   Изоҳ (0)   45469
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Бошингизга бир уриб, мана сенга хат, жим ўтир, дейдиган даврлар ўтди» — Алламжонов АОКА ва ОАВ баҳси ҳақида

    29.11.2020, 19:21

    Ўзбекистонда 2025 йилгача барча шаҳарлар бош режаси тасдиқланиши кутилмоқда

    29.11.2020, 18:25

    «Дарё» фотосаёҳати: Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Тақсим майдони ва Истиқлол кўчаси манзаралари

    29.11.2020, 09:55

    Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарида коронавирусга оид илмий тадқиқотлар олиб борилади

    28.11.2020, 22:27

    Бухорода тўрт йилдан бери газсиз яшаётган ногиронлиги бор шахсга ОАВ аралашуви билан бир кунда газ берилди

    28.11.2020, 21:25

    Сурхондарёда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган йигит отасининг Cobalt’ида ЙТҲга учради. Авария оқибатида 22 ёшли йигит вафот этган

    28.11.2020, 19:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда малакасини оширмоқчи бўлганларга “касб ваучери” берилади

    Ўзбекистон | 10 август, 08:52

    Ердан 4 ярим ёруғлик йили узоқлигида янги сайёра ва юлдуз аниқланди

    Дунё | 10 август, 00:10

    “Украина тақдири европаликлар иштирокисиз ҳал қилинмаслиги керак” — Эммануэл Макрон

    Дунё | 9 август, 23:30

    Ўзбекистонда иш берувчиларга қўйилган айрим талаблар бекор қилинади

    Ўзбекистон | 9 август, 23:01

    “Ан-Насср” “Бавария” футболчисига қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 9 август, 22:24

    “Ҳизбуллоҳнинг қуролсизлантирилишига қаршимиз” — Эрон расмийси

    Дунё | 9 август, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.