• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Галина Саидова: «Трансформация европалик инвесторларни Ўзбекистонга жалб қилишда давом этмоқда»

    Ўзбекистон Президентининг иқтисодиёт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Галина Каримовна Саидова Франциянинг La Tribune нашрида «Узоқ Шарқда коронавирусдан кейинги тикланиш йўлидаги ислоҳотлар» сарлавҳали мақоласини эълон қилди. Қуйида у тўлиғича келтирилди.

    Фото: Галина Саидова

    Фото: Галина Саидова

    «Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилда бошланган ислоҳотлар Ўзбекистонни мисли кўрилмаган ўсиш йўлига олиб чиқди. Советлар давридан мерос қолган аввалги иқтисодий модель иқтисодий турғунликка олиб келганини англаган ҳолда мамлакат мавжуд маблағларни иқтисодий ўсишни таъминлаш учун ислоҳотлар ўтказишга йўналтирди.

    Шу тариқа, пул ислоҳоти бурилиш нуқтасини белгилайди. Аввалги модель ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан курсини икки ёки ҳатто уч баробарга ошиши тизимига олиб келган, қора бозор ва соядаги иқтисодиётни рағбатлантирган бўлса, хорижий валютани сотиб олишга бўлган чекловларнинг олиб ташланиши, шунингдек, хориж валютасида банк кредитлари олиш имконияти корхоналар ўртасидаги рақобат шароитини сезиларли даражада яхшилаб, мамлакатни хорижий инвестициялар учун очди.

    Солиқ тизимидаги кўплаб ўзгаришлар, шу жумладан, йирик компаниялар учун солиқлар кескин камайтирилиши ҳам ишбилармонлик муҳитини таъминлади, бу орқали шундай компаниялар ўз молиявий барқарорлигини яхшилаб, кенг кўламли хусусий инвестициялар учун ресурсларни бўшатиш имконига эга бўлишди.

    Соғлом иқтисодий база барқарорлигини таъминлаш билан бир қаторда, мамлакатнинг асосий саноат тармоқларини жадал модернизациялашни қўллаб-қувватлаш ҳам амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устунларидан биридир. Шундай қилиб, газ ва кимё саноати, металлургия ва электротехника соҳаларида инвестиция лойиҳалари рағбатлантирилмоқда: фақат 2020 йилнинг ўзида 730 МВт электроэнергия ишлаб чиқариш бўйича янги қувватлар ишга туширилди, параллел равишда қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш ишлари амалга оширилмоқда. COVID19 пандемияси бошлангач, пул ўтказмалари 19 фоизга камайганига қарамасдан февраль ойидан буён ижтимоий нафақалар миқдори 17 фоизга ва энг кам иш ҳақи миқдори 10 фоизга оширилиши истеъмол талаби сақланиб қолишига ёрдам берди.

    Саноат соҳаси билан узвий боғланган қишлоқ хўжалигини ҳам назардан четда қолдириб бўлмайди: янги ислоҳотларнинг муҳим қисми Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги хом ашёсини баҳолашга қаратилган. Бунда пахтачилик синов сифатида хизмат қилди: эндиликда Ўзбекистонда пахтани етиштиришдан ташқари уни қайта ишлаб, тола, ип, мато, сўнг тайёр маҳсулот ҳам тайёрланиши мумкин. Бутун ишлаб чиқариш цикли учун масъулиятни зиммасига олган кластерлар саноат ва қишлоқ хўжалигида рақобатбардошлик пайдо бўлишига олиб келди, учинчи сектор ҳам бу жараёнда наф кўради: биз ишлаб чиқариш занжиридаги кўплаб ташкилий, ҳуқуқий ва молиявий алоқалар ривожланганига гувоҳ бўлдик. Эндиликда барча қишлоқ хўжалиги материаллари ушбу ташкилий схемани такрорлайди.

    Шу билан бирга, бу ислоҳотларнинг самаралари аллақачон сезилаётган бўлса-да (2019 йилда иқтисодий ўсиш 5,6 фоизга тенг бўлган), Ўзбекистон коррупцияга қарши курашиш ва соядаги иқтисодиётни қисқартириш борасидаги муаммолар ҳамон сақланиб қолаётганини англамоқда.

    Фаолияти коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш, коррупцияга қарши қонунчиликни жорий этиш, шаффофлик ошириш ва жараёнларни соддалаштиришга қаратилган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тузилди. Бундан ташқари, 2020 йил июлида ўзини ўзи банд қилганларга янги мақом берилиши норасмий секторда ишлашга қарши курашдаги муҳим қадам бўлди. Ўзини ўзи банд қилган ишчи мақоми орқали ишчилар даромад солиғи тўлашмайди, фақат уларнинг иш ҳақини ҳисоблашда ҳисобга олинадиган ижтимоий тўловни тўлашади: ушбу ислоҳотдан кейин икки ҳафта мобайнида 100 мингдан ортиқ киши ўзини ўзи банд қилган аҳоли сифатида рўйхатдан ўтган. Бу янги мақом юз минглаб кишиларнинг ишини қонунийлаштириб, турли иш ўринлари яратилишига имкон берди.

    Ниҳоят, Ўзбекистон муҳим табиий ва материал ресурсларга эга бўлинганда миллатнинг иқтисодий ривожини унинг инсон капитали ривожланишидан ажратиб бўлмаслигини ёддан чиқармайди. Таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ўзгартириш бўйича муҳим ишлар бошланганининг сабаби шудир. Мамлакат, шунингдек, одамларга, унинг менталитети ва қобилиятларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш, уларнинг фаол иштирок этишини талаб қилишини англаган ҳолда, бу элементсиз ҳеч қандай ислоҳот муваффақиятли бўлмаслигини англайди.

    Гарчи пандемия 2020 йилда иқтисодий ўсишни амалда тўхтатиб қўйган бўлса-да, бу трансформация европалик инвесторларни, хусусан француз инвесторларни жалб қилишда давом этмоқда ва биз бундан жуда хурсандмиз».

    29.11.2020, 23:50   Изоҳ (0)   20004
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Муфтий Усмонхон Алимов имом-хатибларга “бугунги тинч ва осойишта кунларнинг қадрига етиш” тўғрисидаги тушунтиришларни янада кучайтириш зарурлигини уқтирди

    29.11.2020, 22:26

    Наманганлик мактаб ўқувчиси Буюк Британия қироличасидан мактуб олди

    29.11.2020, 21:25

    «Шундай уй ололмай, ўлиб кетсам керак, деб ўйлардим». Сардоба фожиаси оқибатида бошпанасидан ажралганларга янги уйлар топширилмоқда

    29.11.2020, 20:28

    «Бошингизга бир уриб, мана сенга хат, жим ўтир, дейдиган даврлар ўтди» — Алламжонов АОКА ва ОАВ баҳси ҳақида

    29.11.2020, 19:21

    Ўзбекистонда 2025 йилгача барча шаҳарлар бош режаси тасдиқланиши кутилмоқда

    29.11.2020, 18:25

    «Дарё» фотосаёҳати: Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Тақсим майдони ва Истиқлол кўчаси манзаралари

    29.11.2020, 09:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ҳижоб масаласини куч билан ҳал қилиб бўлмайди” — Эрон президенти

    Дунё | 11 август, 08:00

    Хитойлик эр-хотин ажрашаётганда 29 та товуқни бўлиша олмади

    Дунё | 10 август, 23:59

    ChatGPT маслаҳати сабабли эркак жиннихонага тушиб қолди

    Дунё | 10 август, 23:35

    Путин Херсон ва Запорожье вилоятларидан рус қўшинларини олиб чиқмайди

    Дунё | 10 август, 23:15

    Илҳом Алиев Россияни Озарбайжон объектларига “мақсадли зарба бериш”да айблади

    Дунё | 10 август, 22:55

    Суперлига. “Сўғдиёна” “Машъал”дан устун келди

    Спорт | 10 август, 22:35

    Туркияда 6,1 магнитудали кучли зилзила юз берди (видео)

    Дунё | 10 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.