Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 9-туридан ўрин олган бир қатор ўйинлар 28 ноябрь, шанба куни бўлиб ўтди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

«Бавария» сафарда «Штутгарт» меҳмони бўлди. Учрашувнинг 20-дақиқасида майдон эгалари Танги Кулибалининг голи эвазига олдинга ўтиб олди. Бунга мюнхенликлар танаффусга қадар Кингсли Коман ва Роберт Левандовскининг голлари билан жавоб қайтаришга эришди. 87-дақиқада Дуглас Коста якуний ҳисобни ўрнатди.

Дортмунднинг «Боруссия»си ўз уйида «Кёльн»ни қабул қилди ва кутилмаганда мағлубиятга учради. Эле Схирининг дублига мезбонлар Торган Азарнинг ягона голи билан жавоб берди.

«Лейпциг» ўзида «Арминия»дан устун келган бўлса, «Унион Берлин» ва «Айнтрахт» ўртасидаги баҳс жанговар дуранг билан тугади.

«Бавария» 22 очко билан 1-ўринда кетмоқда, «Лейпциг» (20) ва «Боруссия Д» (3) кейинг поғоналардан жой олган.

Бундеслига

9-тур баҳслари

28 ноябрь, шанба

«Штутгарт» — «Бавария» 1:3

Голлар: 1:0 – 20 Кулибали, 1:1 – 38 Коман, 1:2 – 45 Левандовски, 1:3 – 87 Дуглас Коста.

«Штутгарт»: Кобел, Мавропанос (Каразор, 58), Антон, Кемпф, Соса, Кулибали (Массимо, 82), Мангаля, Кастро (Климович, 58), Эндо, Вамангитука, Ферстер (Калайжич, 76).

«Бавария»: Нойер, Боатенг (Нянзу, 69), Алаба, Павар, Люка Эрнандес (Зюле, 58), Мюллер, Толиссо (Хави Мартинес, 83), Гнабри (Сане, 69), Горетцка, Коман (Дуглас Коста, 69), Левандовски.

«Боруссия Д» — «Кёльн» 1:2

Голлар: 0:1 – 9 Схири, 0:2 – 60 Схири, 1:2 – 74 Азар.

«Боруссия Д»: Бюрки, Пасслак (Рейна, 67), Ҳуммелс, Аканжи, Менье (Азар, 61), Жан, Санчо, Брандт (Мукоко, 68), Витцель, Ройс, Ҳоланд.

«Кёльн»: Ҳорн, Борнаув, Чихос (Ҳорн, 66), Честич, Схири, Дуда, Режбечай (Дрекслер, 75), Ўзжан, Тилманн (Эҳизибуэ, 90), Вольф, Якобс.

Огоҳлантиришлар: Схири (29), Жан (54), Якобс (90).

«Лейпциг» — «Арминия» 2:1

Голлар: 1:0 – 29 Анхелинё, 2:0 – 47 Нкунку, 2:1 – 75 Клос.

«Унион Берлин» — «Айнтрахт» 3:3

Голлар: 1:0 – 2 Андрих, 2:0 – 6, пенальти Крузе, 2:1 – 27 Андре Сильва, 2:2 – 36 Андре Сильва, 2:3 – 79 Дост, 3:3 – 82 Крузе.

«Аугсбург» — «Фрайбург» 1:1

Голлар: 0:1 – 64 Грифо, 1:1 – 80 Варгас.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги
Маҳаллий
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди
Маҳаллий
«Меҳнати кўп бўлса-да, маоши кам, олган пули ҳалол бўлсин». Жамоатчилик электр монтёрларни олқишламоқда