Apple хавфсизлик хизмати бошлиғи Томас Мойер полиция ходимларига пора беришда гумон қилинмоқда, деб хабар беради CNBS.
Калифорнияда жойлашган Санта-Клара округ прокурори офисининг маълум қилишича, Мойер Apple ходимлари яширин равишда қурол олиб юриши учун рухсат берилиши эвазига шериф бошқармасига 200 та iPad ваъда қилган.
Мойернинг адвокатининг айтишича, унинг мижози айбловни бутунлай рад этган ва ўзининг оқланишига ишонмоқда. Адвокатнинг сўзларига кўра, Apple ростдан ҳам шериф бошқармасига планшетларни бериш ниятида бўлган ва ростдан ҳам қурол олиб юриш учун рухсат сўраб, мурожаат қилган, бироқ мазкур икки ҳолат ўртасида боғлиқлик йўқ.
Шунингдек, Apple ички текширувни олиб бориб, ҳеч қандай қонун бузилиши амалга ошмаганини эълон қилган.
2020 йилнинг июнида NBC Bay Area Санта-Клара шерифи округи лавозимида бўлган Лори Смитнинг кампаниясига хайрия қилганлар кўпинча яширин равишда қурол олиб юришга рухсат берадиган лицензиясни олаётганини аниқлаган. Округ шерифи — сайланадиган лавозим. 1998 йилда Лори Смит Калифорния штатида ушбу лавозимни эгаллаган биринчи аёлга айланган. Мақоладан сўнг, тўрт киши пора беришда айбланган. Олтинчи маротаба шериф ловозимига сайланган Смитнинг ўзига қарши ҳеч қандай айбловлар илгари сурилмаган.
Изоҳ (0)