Москва шаҳри 2020 йилда ўтган йилги декоратив элементлар билан безатилмоқда. Бу ҳақда Москва шаҳри мерининг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Пётр Бирюков «Комсомольская правда» радиосида айтган. «Шаҳар чиройли бўлади, аммо қўшимча безаклар ишлатилмайди», — деган у. 2019 йилда фойдаланилган безаклар тикланиб, таъмирлангани қўшимча қилинди.
Шаҳардаги савдо марказлари, мамлакатнинг асосий универсал дўкони (ГУМ) аллақачон байрамона кайфият оғушида. Меҳмонхоналарнинг эгалари эса безаш ишларини 15 декабрдан бошлаши айтилган. «Комсомольская правда» нашри шаҳарнинг безатилган қисмларидан суратларни намойиш этди.
Изоҳ (0)