British Airways авиакомпаниясининг Boeing 747 самолёти Испаниянинг Кастелон аэропортида ёниб кетди, дея хабар берди аэропорт ўз Twitter саҳифасида.
Un Boeing 747 de British Airways se ha incendiado mientras estaba estacionado en el aeropuerto de Castellón, España. No hubo heridos. pic.twitter.com/mhCtpODmKp
— 𝘊𝘰𝘯𝘳𝘢𝘥𝘰 𝘈𝘷𝘪𝘢𝘤𝘪ó𝘯 ✈︎ (@Conradoaviacion) November 23, 2020
Ёнғин 23 ноябрь куни тушдан кейин икки қаватли лайнернинг олд қисмида содир бўлган. Видеода кабинадан қора тутун чиқаётганини кўриш мумкин. Таъкидланишича, самолётни утилизация қилиш учун олиб келинган.
Ёнғин аллақачон ўчирилган. Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган.
Июль ойида British Airways авиакомпанияси коронавирус пандемияси сабабли «осмон маликалари» деб аталган Boeing 747 самолётидан воз кечишга мажбур бўлганлигини айтди. Авиакомпания парки ушбу моделдаги 31 та самолётни ўз ичига олган.
Изоҳ (0)